ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ёзёвон тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: 👉yozyovon.uz
Facebook: 👉 yozyovon24
Instagram: 👉 yozyovon_tuman_hokimligi
YouTube: 👉 YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги саксон бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман сектор раҳбарлари, ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”дан чиқариш, бунда айниқса аҳоли, шу жумладан хотин-қизлар, ёшларни, битирувчилар ва хориждан қайтган фуқароларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишларни кучайтириш юзасидан 2024 йил I-ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитасининг”нинг I-чорак ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Шунингдек, “Ёзёвон туманида ҳоким ёрдамчилари томонидан “Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар” бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги Ҳумоюн Аҳмаджонов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-15-сонли қарорининг қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан” Шоҳжахон Султонов, “Ёзёвон туманида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” 2024 йил 1-мавсими юзасидан” Фурқатжон Тиллаев ахборот бердилар. Халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгаши депутати У.А.ни жиноий жавобгарликка тортиш учун розилик бериш ҳақидаги Ёзёвон тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Жаҳонгир Акбаровнинг тақдимномасига асосан, регламент ва депутатлик одоби масаласи юзасидан Саиджамол Собировнинг ахбороти эшитилди.

Масъулларнинг ахборотлари юзасидан депутатлар С. Собиров, М.Иномов қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.


Сессия туман ҳокимлигининг фейсбук саҳифасида онлайн узатилди.

Telegram | ✅Facebook | 🌍Web sayt








Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Хитойлик тадбиркорлар Хитойдан Фарғонага тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик тадбиркорлар Ся Гофен ҳамда Камили Зунонгни қабул қилди.

Учрашувда Хитойдан Фарғонага тўғридан тўғри доимий авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383737

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Вилоятимизнинг энг йирик хорижий сармоядори янги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманида жойлашган “Фарғона ясин қурилиш моллари” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси раҳбарлари Гуан Жонг Ву ҳамда Эркин Маҳмудовларни қабул қилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383736

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter



Показано 7 последних публикаций.