Юрист Хизмати | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Истеъмолчи ҳар доим ҳақ!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода сартарошнинг гаплари мутлақо асоссиз.

Мижознинг адашгани сабабли сартарошнинг “Адашсанг айб менда эмас-ку. Нега сен адашасан-у, мен жавоб беришим керак?” қабиладиги гаплари ҳуқуқий мезонларга тўғри келмайди.

Ўша йигит сартарашнинг “…кимга айтасан? “Участкавой”га айтасанми? Судга айтасанми? “Мелиса” келадими олдимга?” деган гаплари асосида, у айтгандек “Участкавой”га, Судга, “Мелиса”га бориши, шикоят қилиши керак.

Аввало, шуни айтиш керакки, мазкур ҳолатда сартарошнинг ўз ҳуқуқбузарлигини тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасига асосан (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Иккинчидан, ушбу кодекс 41-моддасига асосан шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситгани сабабли базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сартарошга мазкур нормалар билан жавобгарлик чорасини қўллаш учун ўша йигит ИИБга ариза бериши етарли. Ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи фактни эса сартарошнинг ўзи тақдим этмоқда.

Учинчидан, ўша йигит ўзига етказилган зарарни ва маънавий зиённи ундириши мумкин. Фуқаролик кодексининг 985-моддасига мувофиқ ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига биноан маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади. Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади (Олий Суд Пленумининг 2000-йил 28-апрелдаги 7-сон “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори).

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади (ФК 1022-м).

Ҳуқуқ фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сартарошга шахсларга қонун борлигини, ишлашини ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кўрсатиб қўйиши керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Ҳайдовчилик гувоҳномаси (Права) олиш учун қанча тўлов қилинади?

Мазкур муносабат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғи билан тартибга солинади. Ушбу буйруққа Ички ишлар вазирининг 2023 йил 10 августдаги 396-сонли буйруғи билан киритилган ўзгаришга кўра гувоҳнома олиш учун қуйидаги миқдорларда тўлов қилинади.

👉 Назарий имтиҳон топшириш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм);
👉 Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун - БҲМ 15 фоизи (51 минг сўм);
👉 Автомототранспорт воситаларини, шу жумладан транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм);
👉 Ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - БҲМ 15 фоизи (51 минг сўм);
👉 Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун - БҲМ 70 фоизи (238 минг сўм);
👉 Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома бериш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм);
👉 Чет давлат фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва дипломатик хизмат ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш учун - БҲМ 3 баравари (1 млн 20 минг сўм)

Изоҳ:
* 2023 йил 1 декабрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон  Фармонига кўра базавий ҳисоблаш миқдори 340 000 сўм этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22-октябрдаги ПҚ-4871-сон “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқаронинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди.

Батафсил: https://yuristpro.uz лойиҳамизда

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Айбдор вафот этса, зарарни ундириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4487-савол:

Avtohalokat natijasida avtomashinamiz tamirga muhtoj aybdor avtomashina egasi voqea joyida vafot topdi aybsiz avtomoshinani kim tamirlab beradi qonuniy kimga murojot qilamiz. Jami harajat 34 mln aybdor mashina sugurtasi 14 mln dan ortiq chiqarolmedikan qolgan 20 mln ni kimdan olaman

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Бу вазиятда зарарни қоплаш бўйича сиз ўша шахснинг меросхўрларига даъво қилишингиз мумкин.

💁‍♂ Буни қуйидагича тушунтирамиз.
Фуқаролик кодексининг 351-моддасига кўра агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада қарздорнинг шахси билан боғлиқ мажбуриятлар бекор бўлиши айтилмоқда. Бундай мажбуриятлар қаторига алимент тўлаш, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш, бу мажбуриятни фақат шу қарздор бажара оладиган бошқа ҳаракатлар киради. Сиздаги вазиятда мажбурият мулкий мажбурият тоифасига киради.

Қаранг! Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига биноан мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

☝️Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда сизнинг мулкингизга зарар етказган шахснинг мажбуриятлари универсал ҳуқуқий ворислик тарзида ҳуқуқлари билан биргаликда унинг ворисларига ўтади.

Бунда ушбу кодекс 1156-моддасига асосан мерос қолдирувчининг кредиторлари васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар.

Бу ҳолда меросхўрларнинг ҳар бири ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида солидар қарздорлар сифатида жавобгар бўладилар.

✅ Шунга кўра сиз ҳам фуқаролик судига даъво қилиб, зарар етказган шахснинг ворисларидан зарарни ундиришни сўрашингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


#Биласизми

❗️Ўқувчи дарсда дафтар тутмагани учун ота-она жавобгарликка тортилади

Ўқувчи дафтар тутмагани учун ўқитувчини эмас, ота-онани жавобгарликка тортиш керак.

1⃣ Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:

👉 ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;

👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.

2⃣ Иккинчидан, Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан тасдиқланган ўқитувчиларнинг лавозим мажбуриятларида ўқитувчининг ўқувчиларга дафтар туттириш мажбурияти қайд этилмаган.

💁‍♂ Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади.

Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Биз ҳақимизда қисқача...


👉 @Yurist_Xizmati


Жиянимни отиб қўйишди, зарарни ундирса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4486-савол:

Assalomu alaykum. Jiyanim Toshkent davlat texnika universitetida kontrakt asosida  3-kurs talabasi (harbiylashtirilgan kafedrada ham oqiydi). Dalada ovchilar travmatik miltiq bilan otib qoygan jiyanimni. Shundan keyin jiyanim  6-soatlik operatsiya qilindi. Javobgar shaxsni ichki ishlar xodimlari olib ketgan. Jiyanim to'lov kantraktini va boshqa xarajatlarini darsdan keyin ishlab topardi. Hozirda Nomalum muddatga ishga yaroqsiz bo'lib qoldi. Ushbu hodisada jiyanimga javobgar shaxs tomonidan qanday moliyaviy yordam korsatilishi kerak(albatta qonuniy tomonlama).

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбуриятларнинг шартномалардан ёки шартномалардан ташқари мажбуриятлардан келиб чиқиши белгиланган.

Сиздаги вазиятда ҳам мажбурият (етказилган зарарни қолаш) шартномадан ташқари асосда (бошқа шахсга зарар етказиш натижасида) келиб чиқмода.
Ушбу кодекс 985-моддасига мувофиқ ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

☝️Айнан мана шу қоида жиянингизга ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.

❓Энди асосий масалага ўтсак, зарар қандай аниқланади.

Бунда Фуқаролик кодексининг 14-моддаси қоидалари қўлланилади. Ушбу норманинг биринчи қисмида ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.

✅ Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам жиянингиз ўзига етказилган зарарни тўлиқ қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Бунда ушбу норма иккинчи қисмига биноан зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

☝️Мана шу қоидага биноан зарар миқдори жиянингиз соғлигига етказилган зарар, унинг оладиган қўшимча даромадларининг ҳақиқий қиймати саналади. Бу ҳолатда жиянингиз фуқаролик судига мурожаат қилиб, зарарни қоплашни сўрашингиз керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


❗️"ГАИ"дан келадиган жаримани тўламаса ҳам бўлади, қачонки...

@Yurist_Xizmati 4485-савол:

Ассалому алайкум, менга кеча ДЙХХХ (Гаи) дан радарга тушганлигим хакида жарима когозлари келди, лекин унда мен 2022 йил 30 сентябр куни, 2023 йил сентябрда ва яна бошка ойларда, туманимиздаги асосий магистрал йўлда автомашинамда тезликни оширганим учун тайинланган экан, лекин буларни барчасини 30.03.2024 йил куни карорлаштириб, энди менга почта оркали кеча юборишди, қисқача қилиб айтганда, 2022 ва 2023 йиллар жармасини энди карорлаштириб юборишди. Саволим шуки, коидани бузган кундан, то қарор чикган кунгача муддат канча булиши керак, нега энди менга жамланган ҳолда энди юборишяпти, бундан ташкари бази жарима қоғозларида QR код мавжуд эмас (сканер киладиган туртбурчакли), кейин мен бир кунни ўзида ўша йулда ўша радарда кайта тушганман, бир кунни санаси билан булган жарималарни биттасини тулаш керак эмасми, илтимос шуларга иложи борича конуний жавоб берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган ( рўйхат рақами № 2240) «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 69-бандига мувофиқ агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди.

❗️Бундан кўриниб турибдики, жарима солиш ҳақидаги қарор нусхаси МЖТК 309-1-моддасида белгиланган муддатда ҳуқуқбузарга етказилмаса, унда бу қарор ижрога қаратилмайди.

💁‍♂ Соддароқ айтганда, агар қарор нусхаси юборилмаган бўлса, унда жаримани тўламаса ҳам бўлади.

✅ Шунга кўра сиз ушбу жарималарни суд орқали бекор қилишингиз мумкин.

❗️Бунинг учун маъмурий судга жарима тайинлаш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ҳақида ариза беришингиз керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


❗️1 майдан "свет"-газ учун янги тарифлар жорий қилинади ва ижтимоий норма жорий этилади

Ҳукумат 2 йилдан буён "ана бўлади, мана бўлади", дея кутилаётган қарорни ниҳоят қабул қилибди. Энергетика соҳасидаги нарх сиёсатини ислоҳ қилиш ҳақида аввал ҳам кўп гапирилган, лекин турли сабабларга кўра, орқага сурилиб келинаётганди.

Энди қарорга кўра, жорий йилнинг 1 майидан ижтимоий норма жорий этилади. Тўғри, қарорда айнан "ижтимоий норма" деган жумла ишлатилмаган, ўрнига “базавий меъёр механизми" дейилган. Лекин мазмуни бир хил.

❓Ижтимоий норма нима дегани?

Ижтимоий норма - бу аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади, етмагани давлат бюджетидан субсидия қилинади.

Бунда тарифлар бир нечта категорияга бўлинган ва қанча ишлатилганига қараб, нархлар ҳам ўзгаради. Ким кўп ишлатса, шунча кўп тўлайди, кам ишлатганга имтиёзли нарх берилади.

💡Электр энергиясида категориялар ва нархлар қуйидагича:

👉 ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
👉 ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
👉 ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
👉 ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
👉 ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан.

🔥Газда категориялар ва нархлар қуйидагича:

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, қишки мавсумда (ноябрь-февраль ойлари) давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда:

👉 ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
👉 ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
👉 ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
👉 ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
👉 ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори – 2 600 сўмдан.

Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди:

👉 ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
👉 ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
👉 ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
👉 ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
👉 ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори – 2 600 сўмдан.

Еҳтиёжманд аҳолига қандай ёрдам берилади?

Эҳтиёжманд аҳолини қўллаб–қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 1 трлн сўм маблағ ажратилади.

Ҳукумат қарорига кўра, эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги 2 та ёрдам кўрсатиш назарда тутилган:

1) иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади;

2) ижтимоий нормадан қуйидаги миқдоргача ошиқча ишлатилган "свет" ва газ тўлови давлат бюджетидан компенсация қилинади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт·соатгача.

Манба
📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


#Биласизми

❗️Қисқартиришга тушган ходимлар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга

Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади. Умумий қоида бўйича  ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
👉 эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
👉 аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган.

Шуни айтиш керакки, Қонуннинг 14-моддасига кўра қисқартириш ҳолатлардаги эркаклар 58 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги ҳақидаги имтиёз белгиланган.

Унга кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
👉 эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
👉 аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

✅ Шунга кўра корхонага ходимлар сони қисқарганда ёки корхона бутунлай тугатилганда унда ишлаётган юқоридаги тоифадаги ходимлар имтиёзли равишда пенсияга чиқишга ҳақлидир.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Инглиз тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама берадиган сертификатлар РЎЙХАТИ (2024)

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил “28”-июлдаги 25 қ/қ- ва 4 х/х-сон қарорларига мувофиқ, қуйидаги сертификатларнинг тегишли даражалари учун ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИнинг базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоизлик устамалар тўлаш белгиланган. Улар:

1. Миллий сертификат (CEFR, Multi level) - С1;
2. IELTS - 7.0;
3. TOEFL iBT - 95;
4. TOEFL ITP - 627 (Speaking - 64);
5. Cambridge Assessment English (CAE) - 180;
6. TESOL, TESL, TEFL(*вазирлик талаби);
7. CELTA
(**вазирлик талаби);
8. DELTA
(**вазирлик талаби) Module Pass, Pass A, Pass B;
9. TKT Module 1-2-3 - Band 3-4;
10. Linguaskill (01.08.2023 га қадар олинган) - C1;
11. Aptis (01.08.2023 га қадар олинган) - C;
12. iTEP (01.08.2023 га қадар олинган) - C1;
13. TOEIC (01.08.2023 га қадар олинган) - 1305;

* - Вазирлик томондан қарор 5-банди а ёки б талабларини бажарганда
** - Вазирлик томондан қарор 6-банди а ёки б талабларини бажарганда

☝️ Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Home Edition, Remote testing ва бошқа) онлайн олинган сертификатлар учун УСТАМА ТЎЛАНМАЙДИ!

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Ер тоифасини қандай ўзгартирса бўлади?

@Yurist_Xizmati 4484-савол:

Менга ажратилган ер участкаси махалла (шахар ичида курилган уйлар ва янги участкалар) худудидан ажратилган (кишлок хужалиги ёки сугориладигаан ерлар да эмас). Архитектура-режалаштириш топшириги  хужжати буйича:
Объект жойлашган худуд кайси зонага мансублиги -"ахоли пункти" деб курсатилган. Агарда шу зонага мансуб булса, унда ер тоифасини узгартириш мумкинми? Илтимос маслахат берсангиз. Мен шу жойдан билишга харакат килдим
https://advice.uz/uz/document/2750\

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз кўрган маълумотлар бино тоифасини ўзгартириш ҳақида. Лекин улар ер тоифасига нисбатан татбиқ этилмайди.

Қаранг! Ер кодексининг 9-моддасига кўра ерлар асосий фойдаланиш мақсадига қараб ер фонди тоифаларига бўлинади. Ушбу кодекс 8-моддасига кўра шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси доирасидаги ерлар аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига киради.

Энди қаранг! мазкур тоифани ўзгартириш тартиби 9-моддада ёзилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади.

💁‍♂ Бунда ерни ер фондининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ўзгарган тақдирда амалга оширилади.

✅ Шунга кўра сизлар ҳам ерни тоифасини ўзгартириш масаласида вилоят ҳокимига мурожаат қилишингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


⚡️Юрист хизмати ўз лойиҳасини янада кенгайтирди

YuristPro.uz – Онлайн Юридик хизматлар портали.

Ушбу портал орқали қуйидаги хизматларни таклиф этамиз:
➖ ҳуқуқий соҳага оид ҳар қандай масалага онлайн ва офлайн консултация олиш;
➖ адвокатлик ва медиаторлик хизматидан фойдаланиш;
➖ юридик шахс ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
➖ юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
➖ шартнома лойиҳаларини тайёрлаш ва шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

Алоҳида таклиф: Фирмалар билан шартнома асосида ишлашимизни маълум қиламиз.

Бизнинг жамоа малакали адвокатлар ва юристлар, профессионал медиаторлар ҳамда юридик фанлар доктори, профессорлардан ташкил топган. 

Шунингдек, Юридик Блогда кўплаб қизиқарли мақолалар, қонунчилик янгиликлари ва ўзингизни қийнаётган ҳуқуқий масалаларга жавоб топишингиз мумкин. 

👉 @Yurist_Xizmati


ШТАТЛАР ТЎҒРИ АЖРАТИЛГАНМИ?

@Yurist_Xizmati 4483-савол:

Ҳозирги кунда мактаб-интернатимизда 170 бола таълим-тарбия олмоқда. Молия вазирлигига  юқоридаги норма асосида 1.5 ставка шифокор-ортопед врач, 3.25 ставка жисмоний тарбия билан даволаш бўйича йўриқчи, 3.25 ставка массажчи, 1.75 ставка гипсчи, 5.25 ставка тиббий ҳамшира ва 3.25 ставка санитарка шатларига смета ишлаб молия вазирлига тақдим этилди. Лекин улар томонидан 100 болага штат ажратилиб, қолган 70 болага штат ажратилмади. Нимага деганда меъёрда ҳар 100 болага деб кўратилган лигини, 70 бола 100 дан камлигини сабаб қилишмоқда. Шу ҳолат тўғри талқин қилинганми. Жавоб учун рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Штатлар сони тўғри ажратилган. Негаки 406-сон буйруқда ҳар 100 нафар болага меёр белгиланган.

Молия органи ушбу меёрни ҳисобга олган ҳолда 100 нафар бола ҳисобига:
1 штат бирлиги – Шифокор - ортопед
2 штат бирлиги – Жисмоний тарбия билан даволаш бўйича йўриқчи
2 штат бирлиги – Массажчи 
1 штат бирлиги – Гипс бўйича техник
3 штат бирлиги – Тиббий ҳамшира 
2 штат бирлиги – Санитарка штат бирлиги ажратган бўлса,

70 нафар бола ҳисобига қўшимча:
0.5 штат бирлиги – Шифокор - ортопед
3.25 штат бирлиги – Жисмоний тарбия билан даволаш бўйича йўриқчи
3.25 штат бирлиги – Массажчи 
1,75 штат бирлиги – Гипс бўйича техник
5.25 штат бирлиги – Тиббий ҳамшира 
3.25 штат бирлиги – Санитарка штат бирлиги ажратган. Бу эса қонуний ҳисобланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Ўқитувчи дарсни масъулятсизлик билан ўтса, унга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4482-савол:

Ассалому алайкум ота оналар укитувчининг укувчига килаётган нохаклиги куйилган нохак бахо масулиятсиз утилаётган дарслари дарс вактида телефон титкилаб утириши ва купол муомиласи устидан каерга арз килади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчи:

👉 дарс машғулотларини умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган дарс жадвали ҳамда тақвим-мавзу режа асосида олиб бориш;

👉 ўз фани бўйича белгиланган методик кунда ўзининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўз устида мустақил ишлаш, илғор таълим методларини ўрганиш ва доимий равишда малакасини ошириб бориш чораларини кўриш;

👉 ўқувчилар ҳуқуқларига ва болаларни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига риоя қилиш;

👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиш каби мажбуриятларни бажариши керак.

❗️Агар ўқитувчи бу мажбуриятларни бажармаётган бўлса, унда директорга мурожаат қилиш лозим. Директор мазкур масалани кўриб чиқиб, унга нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллашга ҳақли.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Ўқувчини қуйи синфдан юқори синфга кўчириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4481-савол:

Ассалому алайкум! Эътиборсиз колдирмай жавоб берганингиз учун миннатдорчилик билдирмокчиман. Углом 2011 йилда тугилган, хозир 6 синфда укийди, синфдошларининг аксарияти 2012 йил, унинг тенгдошлар 7синфда укишади. Укишлари яхши, табелида  бирорта хам 4 бахоси йук, синфдан синфга кучиришни иложи борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❌ Амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўчира олмайсиз деб ҳисоблаймиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом қоидаларида ўқувчиларни мактабга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, бир синфдан бошқа синфга ўтказиш (яъни 6-А синфдан 6-Б синфга ўтказиш), бошқа мактабга ўқишни кўчириш тартиблари белгиланган.

❗️Бироқ ўқувчини қуйи синфдан юқори синфга кўчириш қоидалари белгиланмаган. Шунинг учун ўқишни кўчира олмайсиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Отамдан қолган уйни ҳужжати йўқ, уни қандай номимизга ўтказсак бўлади?

@Yurist_Xizmati 4480-савол:

Assalomu alaykum. Meni dadam olamdan o‘tgan dadamning nomida uy mashena bor natariusga borgan edik meros rasmiyashtirgani  natarius uyning egalik huquqi yo‘qligi uchun meros huquqi ochmadi.  Biz yashab turgan uy qurilganinga 30yildan oshdi kadastr qilingan egalik huquqi yo‘q. Hozirda egalik huquqini hech qaysi tashkilot bermayabdi uy bilan mashenani dakument qilishimiz uchun nima qilishimiz kerak. Qonuniy yo‘li bo‘lsa tushuntirsangiz biz kimga uchraymiz qanday qilib dakument qilsak bo‘ladi uy bilan mashenani. Javobingiz uchun rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун 31-моддасига асосан 1998-йилнинг 1-июлидан 2021-йилнинг 1-августига қадар қабул қилинган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
👉 ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш ҳақида ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, нотариал тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, ушбу ҳуқуқнинг ауксионда сотиб олинганлигига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери асос бўлади.

❗️Шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда ер участкасига нисбатан ушбу ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, нотариус ер участкасига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бера олмайди. Бу вазиятда сизлар фуқаролик судига эгалик ҳуқуқини белгилаш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.

Қаранг! Фуқаролик кодекси 187-моддасига мувофиқ мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

Қоиданинг мазмунига мувофиқ фуқаро ўзига тегишли бўлмаган мулкдан 15 йил давомида фойдаланса, уни эскиришга эмас, балки яхшиланишига эришса, бу мулкдан фойдаланиши ҳақида бошқалар (қўни-қўшни, МФЙ ва ҳ.к.) хабардор бўлса ва энг асосийси фойдаланиш муддати узулишсиз бўлса, (яъни 10 йил мулкдан фойдаланиб орада 1 ёки 2 йил фойдаланмай кейин яна фойдаланган бўлмаслиги) шахсда шу мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини олиш мумкин. Мазкур кодекс 1995-йилда қабул қилинган ва шу даврдан бошлаб юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиб келади.

Шундай экан сиздаги вазиятда 1990-йилдан бери уйда (ҳақиқатда мулкдори бўлмаган) яшаб, ундан фойдаланиб келаётган фуқарода уйга мулк ҳуқуқини олиш мумкинлигини кўрсатади.

Энди қаранг! кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Бундан кўриниб турибдики, уйга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

☝️Ушбу модданинг тўртинчи қисмида эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкинлиги айтилмоқда.

💁‍♂ Қоидани қуйидаги мисол билан тушунтирамиз. Айтайлик бир фуқаро ўзиники бўлмаган уйда 2003 йилдан яшашни бошлади. Солиқларни тўлади, уйни таъмирлади, кўп меҳнат қилди ва 2010 йилда вафот эди. Ундан кейин уйда ўғли яшашда давом этди, у ҳам солиқларни тўлади, коммунал хизматлар ҳақини ҳам, қўшимча хоналар қурди ва бошқа ишларни амалга оширди. 2019 йилга келиб ўғли уйга эгалик қилиш ҳуқуқни олиш учун судга мурожаат қилди. Шунда отасининг эгалик қилган даври ўғлининг эгалик қилган даврига қўшиб ҳисобланади ва ўғлида эгалик қилиш муддати пайдо бўлади. Бунинг учун фуқаролик судига эгалик ҳуқуқини этироф этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиш лозим.

✅ Шунга кўра сиз ҳам юқоридаги асосларга биноан судга даъво қилишингиз керак деб ҳисоблаймиз.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


3 курс талабаси МТТда психолог лавозимига ишга олиниши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4479-савол:

Assalomu alaykum. Men O'zbekiston Milliy Universitetining Ijtimoiy fanlar fakulteti Amaliy psixologiya yo'nalishi sirtqi talimda 3kurs tugatib 4 kursga o'tdim. Men maktab,  MTT da yoki boshqa tashkilotda psixolog bo'lib ishlasam bo'ladimi va nechchi stavkada ishlashim mumkin. Javob uchun rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 5-январдаги 10-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низомга илова 3-бандига асосан тил ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, психологлар, олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари лавозимига олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар ишга қабул қилиниши мумкинлиги белгиланган.

✅ Шунга кўра, сиз ҳам 3-курсда ўқиётган бўлсангиз, МТТда психолог лавозимига ишга қабул қилинишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


❗️Эртага — барча учун иш куни!

2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли Президент фармонига асосан, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 13 апрель, шанбадаги дам олиш куни 12 апрель, жумага кўчирилган.

Яъни 5 кунликлар бугун дам оляпти, аммо эртага ишга чиқиши керак.

Шундай қилиб, эртага, 13 апрель — шанба куни БАРЧА ходимлар учун ИШ КУНИ ҳисобланади. 6 кунликлар ҳам, 5 кунликлар ҳам ишга чиқади.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


Иссиқхона қуриш учун берилган ерга турар ёки нотурар бино қурса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4478-савол:

Ассалому алейкум! Мен ер участкаси сотиб олганман. Ер участкасини кадастр хужжати "Гулчиликка ихтисослашган иссикхона ташкил этиш учун"  деб берилган. Бу ерни якка тартибда уй куриш учун нотурар жой дан турар жой га утказиб буладими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.

❗️Чунки ер қандай мақсадларга берилган бўлса, ундан фақат шу мақсадда фойдаланиш лозим бўлади.

Ер кодексининг 2-моддасига кўра ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принсипларидан бири ҳисобланади. Бунда кодекс 9-моддасига асосан ерлар асосий фойдаланиш мақсадига қараб ер фонди тоифаларига бўлинади.

Сизлардаги ҳолатда ҳам ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига кириши мумкин. Чунки иссиқхоналар барпо этиш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси фондидан ажратилади.

Ушбу кодекс 44-моддасида суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик обектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун ажратилмаслиги белгиланган.

❗️Агар сизлар бу тоифадаги ер участкасида турар ёки нотурар бино қурсангиз, унда кодекснинг 36-моддасига биноан ер участкага бўлган ҳуқуқ бекор қилинади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌


❗️Мактабларда ўқитувчилар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми?

@Yurist_Xizmati 4412-савол:

Assalomu aleykum meni murojatim shundan iboratki man maktabda fan o‘qituvchisi bo‘lib ishlab kelmoqdaman maktada dars kamligi un boshqa maktabda xam o‘rindoshlik vazfasida ishlab ro‘zg‘or tebratyapman shu ishlar ichida asosiy maktabimda navbatchilik qilish muammosi juda ko‘p bo‘lyapti men turolmayman vaqtim yo‘q desam bu majburiy adliyadan tasdiqlatib keldik deyishdi 206 - modda bekor qilingan deb aytishyapti xam bu rostan xam majburiymi shuni qonunniy isbotlashimga amaliy yordam berila javob un oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.

Чунки
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.

🚫 Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

❌ Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❌ Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Показано 20 последних публикаций.