УСТАМАНИ БЕКОР ҚИЛИНИШИ ТЎҒРИМИ?
@Yurist_Xizmati 1157-савол:
Саволим шундан иборатки,мен юкори синфларга дарс бераман.Мен 2014-йил март-июнь ойларида масофавий малака оширганман. 2019 йил 7-июнь роса 5 йил булди.Мен октябр ойи малака ошираяпман. Менга тайинлаган устамани бекор килишибди. Стажим 31 йил. Устамани бекор килиниши тугрими? Жавоб учун олдиндан рахмат.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
,,Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида'' НИЗОМнинг педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.
Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган педагог кадрларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланаётган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга охирги сертификатда кўрсатилган малака тоифаси ёки лавозими бўйича жалб қилинади.
Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида НИЗОМда халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади. Базавий тариф ставкаси Ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкасини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек педагог ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади;
ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.
Халқ таълими педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:
ходимнинг лавозимига;
ходимнинг малака тоифасига;
халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.
Демак, сизнинг сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли иш ҳаққингизга устама ва тоифа белгиланмайди.
Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot
Юрист Хизмати расмий каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlmhhD3pxoGlux6jQ