АЛИМЕНТНИ ҚАНДАЙ УНДИРСАМ БЎЛАДИ?
@Yurist_Xizmati 1167-савол:
Ассалому алайкум юрист хизмати ходимлари мени саволим шундан иборатки мен Россия фукаросига шарий никохдан утиб турмушга чикганман вам бирга яшаган даврда 2 нафар фарзандим бор хозирда ажрашганман оталикни белгилаб алимент ундирилиш хакида суд карори чикган ва онасига даверенность килиб бериб узи рассияга кетган онаси бир йил тулади алимент пенсиясидан даверенность муддати тугагач туламади 3 йилдан буён россия фукароси келмайди мен кайси йул билан ундира оламан алиментимни?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Умумий қоида бўйича алимент ЎзР ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади. Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган ЎзР Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади (ОКнинг 104-м.).
Даъвогар фуқаролик судига алимент ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолда даъво аризаси жавобгарнинг ЎзР сўнгги яшаган манзили бўйича ёки даъвогарнинг ўзи яшаб турган жойдаги туманлараро фуқаролик судига берилиши мумкин (ФПК 241-м.).
Назаримизда, муаммо мазкур суд қарорининг ижросида бўлиши мумкин, яъни суд ҳал қилув қарорини Россия давлатида ижро этишнинг имконияти бўлмаслиги мумкин.
Бироқ, жавобгарнинг вояга етмаган фарзандига алимент тўлаш мажбурияти ЎзР судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин бошланади.
Демак, жавобгар, яъни турмуш ўртоғингиз ЎзРга қайтганида алимент тўланмаган барча давр учун алимент қарзини қоплаши керак бўлади.
Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot
Юрист Хизмати расмий каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlmhhD3pxoGlux6jQ