РЕМОНТ БЎЛИБ ТАШКИЛОТ ИШЛАМАГАН ПАЙТДА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНМАЙДИМИ?
@Yurist_Xizmati 1214-савол:
Мен махсус болалар боғчасида ишлайман,2019 йил учун октябр ойида татилга чиқдим,татил пулим кам чиқан сабабини ҳисобчимиздан сурасам,2019 Йил июл ва август ойида ,боғча ремонтга ёпилган шуни эвазига 2 ойлик туланмайди деди,мен август ойида беморлик варақам бор,шунда хам ,бир ой кам оласиз ,11 ой ишлагансиз тулиқ 12 ой ишлаганизда тулиқ татил пули олар эдиз дейди,мен янги кирган ишчи эмасман,25 йиллик ишчиман,илтимос юрист томонидан жавоб олмоқчиман,олдиндан рахмат
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ташкилот ишининг тўхтаб туриши бекор туриб қолиш деб ҳисобланади. Агар бекор туриб қолишда ходим айбдор бўлмаса, унга бекор туриб қолинган вақт учун ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади (Меҳнат кодексининг 159-моддаси). Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби ВМнинг 11.03.1997й. 133-сонли қарори билан тасдиқланган.
Амалда ташкилотлар бундай ҳолатда ходимни мажбурий иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқаришади. Аммо, ЎзР Меҳнат кодексида корхона (ташкилот) бекор туриб қолган даврда ходимнинг иш ҳақи сақланмаган ҳолда мажбуран таътилда бўлиш мажбуриятини мустаҳкамлайдиган қоидалар (моддалар) мавжуд эмас.
Демак, ходим буни ёзма ариза билан тасдиқлаган ҳолда бундай таътилга розилик билдирмаса ва ташкилот уни иш билан таъминлай олмаслигидан қатъи назар, иш берувчи у билан меҳнат муносабатларини давом эттирса, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолиш вақтига Меҳнат кодекси 159-моддасининг 1-бандида назарда тутилганидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши керак деб ҳисоблаймиз.
Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot
Юрист Хизмати расмий каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlmhhD3pxoGlux6jQ