Ният мусаффолиги йўлидаги энг ажойиб қисса!
Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайш қабиласининг энг сахий кишиларидан бири эди. Кунларнинг бирида хотини: "Дўстларингиз маломат қилганчалик бирор киши сизни маломат қилганини кўрмадим", деди. Толҳа: "Нима учун ундай демоқдасан!" Деса, хотини: "Чунки пулингиз кўпайса дўстларингиз атрофингизда гирдикапалак бўлишади. Пулингиз қолмаса, сизни ташлаб кетишади", деди. Шунда Толҳа: "Аллоҳга қасам, бу қилиқлари айни олийжаноб эканларидандир. Инъом қилишга қурбимиз етадиган бўлганда улар ҳузуримизга келишади. Беришга қурбимиз етмай қолганида, (хижолат чекмаслигимиз учун) бизни ташлаб кетишади", дедилар.
Имом Мовардий ушбу қисса хусусида фикр юритиб: "Толҳа дўстларининг олийжаноблигини қандай изоҳлаганларига қара! Ҳатто ёмон хулқни яхши хулққа айлантирдилар. Очиқча хиёнатни айни вафодорликка йўйдилар. Мана шундай хусусият айни соғлом қалб соҳиби эканига далолат қилади. Соғлом қалб соҳиби бўлиш дунёда роҳат ва охиратда ўлжадир. Мана шу жаннатга кириш сабабларидан биридир." Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолларида ўлтирурлар", деб айтган (Ҳижр сураси, 47 оят).
(Изоҳ: Инсон қанчалик моддий роҳат-фароғатга эришмасин, кўнглида бир оз ғашлик бўлса, унга ўша роҳат-фароғат татимайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила жаннатга сазовор қилган тақводор бандаларининг дилларида ғашликлар, яъни, ҳиқду ҳасад, кўра олмаслик каби баъзи бир иллатлар бўлса, чиқариб ташлайди).
Яқинларга ҳам улашинг.
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEr86jaW6oD5uAWc6g