Соф Араб тили дарсликлари.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бу ерда, араб тили ҳарфлари ҳамда мабдаул қироат китобидан, оз-моз қуръони каримдан дарслар бўлади...
Мисрдаги Ал-Азҳар исломий университетида тахсил оламан.
Админ билан боғланиш учун👇🏻
@sofarabtiliadmini 👈

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


12 - ёшлик қирғиз миллатига мансуб Муслима қиз, дунё бўйича қуръон мусобақасидан 3 - ўринни, Миср бўйича эса, 1- ўринни эгаллади.

Мисрда анча йиллардан бери таълим олаётган 12 ёшлик Мирбек қизи Ҳанифа, Дунё бўйича қуръон мусобақасидан 3 - ўринни эгаллади. Миср бўйича эса биринчи ўрин соҳиби бўлди. Ҳанифа саккиз ёшида қуръонни тўлиқ ёд олган. Тўққиз ёшида эса, 10 - та қироат бўйича ижоза олган. Машааллоҳ! Манашундай қизни тарбия қилган Мирбек акага, унинг аёлларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Ота-онасига тож кийдирадиган фарзандлардан бўлсин!


Бугун ҳақиқий садоқатни кўрдим...

Мисрлик аёл, 8 йилдан бери касал эрини елкасида кўтариб юрар экан.

Ҳали турмуш қуришганига 1 йил бўлмасдан, куёв болани мошина уриб, оёқлари ишламайдиган бўлиб қолибди. Эр аёлига истасанг уйинга кетишинг мумкин деб таклиф берганида: «Сизни қандай бўлсангиз шундайин қабул қиламан, керак бўлса ишлайман! Роббимнинг менга берган барча нарсасига рози бўламан» дея жавоб берибди... Шу-шу, мана 8 йилдан бери аёл, эрини елкасида кўтариб домга олиб кирар, домдан олиб чиқиб юрар экан... Эрнинг мол дунёст йўқ бўлса ҳам уни ташлаб кетмади. Машааллоҳ(

Ҳақиқий солиҳ ҳамда солиҳалар шундай садоқатлик бўлади деб ўйлайман...

Эр ҳам аёл ҳам турмушининг яхши кунларида ҳам, оғир кунларида ҳам у билан бирга бўлади... Шундай аёлларимизга Аллоҳнинг раҳмати, ўзининг жаннати бўлсин!


Албатта ўқинг☺️

Сизга энг яқин инсонлардан бири бу, аёлингиздир.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи ва саллам : -«Аёлларга икром кўрсатинг. Аллоҳга қасамки, уларни мард(эркаклар)гина эъзозлар, пасткаш кимсаларгини уларни хўрлар. ...» деб таакидлаганлар.
У, сизнинг умр бўйи дўстингиз, ҳаётингиздаги энг узоқ давом этадиган шеригингиздир. Унга мулойимроқ бўлишингиз лозим. У сизга энг яқин кишиларнинг бири. У, гўзал муомалангизга энг ҳақли инсонлардан биридир. Айбсиз инсон бўлмайди. Хатога йўл қўйганда кечиринг. Қўполлик билан йўлга солишга урунманг. Улар, қовурғамиздан яралганлар, куч ишлатсак, синдириб қўйишимиз эҳтимоли мавжуддир. Синдириб қўйишимиз эса, уларни йўқотиб қўйишдир. Аёлингиз билан ҳикмат ила ҳаёт кечиринг. Инсонга ҳикмат берилган бўлса, уқадар ҳуснли бўлмаган аёл билан ҳам бахтли яшайди. Агар, инсон ҳикмат бирла яшамаса, куч ишлатиш, ғазаб қилиш-ла яшаса, энг гўзал аёл билан ҳам бахти қаро яшайди. Шунинг учун ҳам инсонга бериладиган энг беқиёс неъмат ҳикматдир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида бундай дейди: - «Кимга ҳикмат берилган бўлса, дарҳақиқат кўп яхшиликлар берилибди» . Яна айтади: «Улар бирла яхши ҳаёт кечиринг» /Нисо сураси, 19-оят/
Улар билан яхши ҳаёт кечиришнинг чин маъносини биласизми? Яхши ҳаёт кечирмоқ, уларга озор беришдан тийилишгина эмас, балки, улардан келадиган озорга таҳаммул қила олишликдир. Аёлига озор бермайдиган, аёлидан озор келса кўтарадиган бўлишга буюрди Аллоҳ азза ва жалла.
Тасаввур қилябсизми? Уйда ҳушмуомалалик бор, уйда, меҳр бор, уйда табассум бор.. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам кўп табассуб қилар эдилар. Расулуллоҳда биз учун намуна бор. Билсангиз, уйдаги меҳр-мурувват, меҳр-муҳаббатни салом бериш билан, табассум билан, кечиримли бўлиш билан, гоҳида унга ёрдамлашиш билан ўзингиз пайдо қиласиз. Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам аҳли-оиласини хизматини қилар эдилар. Кийимини ўзи тикар, уйини тозалар, қўйини соғар ва ховлисини супурар эдилар. У зотда биз учун намуна бордир. Аёл билан яхши ҳаёт кечиришлик, энг яхши ишдир, нафақат энг яхши иш, балки, яхшиликни барини оилада дедилар Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз, аҳли-оиласига яхши бўлганингиздир» . Кўпчилигимизга сир эмас, кўча-кўйда, иш еримизда мижозлар билан, ҳаридорлар билан бўлган алоқамизда, табассум қилишлик, мулойим сўзлашлик, кулиб сўзлаш, ёқимли гапиришлар, улар билан суҳбат қуришда бир жузга айланиб қолган. Аммо, уйга қайтганда эса, инсон табиати кўтармайдиган қўполлик, хақорат, ғазаб ва керак бўлса калтаклашлик.. сизни энг яқин одамингиз, энг гўзал муомалангизга ҳақли эмасми?! "Аёлларни ўзи келишимиз билан ундай қиладилар, бундай дейдилар-да" каби баҳоналарни рукач қилманг.

Аллоҳ таоло улардан келадиган озорни кўтаришимизга буюрди. У сизга ёқмайдиган гап айтса, сиз унга ёқадиган гап айтинг! Ҳаридор гоҳида хақоратли гап айтса ҳам, кулиб жавоб қиламизку. Уйдаги меҳр-муҳаббатни сиз ўз қўлингиз билан ясайсиз. Бир марта кўрадиган одамингиз табассумингизга лойиғ-у, доим хизматингизда бўлган, фарзандлариншизни тарбия қилган, уйингизни сақлаган, таоминнизни тайёрлайдиган, кийим-кечагингизни тоза тутган аёлингиз ҳақли эмасми?! Балки, у энг ҳақли инсондир! Эркакнинг ружулати, аёлига гўзал муомила қила олишидадир.

Ҳақиқий мўмин эркак уйига кириб келганда байрам кайфияти тус олиши керак. Эркаклар борки, уйдан чиқиб кетганларида байрам бўлади. У уйдан чиқиб кетгани учун хурсанд бўлишади боллари. Аллоҳ таоло ўзидаги гўзал сифатлари билан бандаларини ҳам хулқланишини хоҳлар экан. Аллоҳнинг гўзал сифатларидан бири, Ҳалимдир ва барча ҳалим кишиларни яхши кўради. Сиз ҳалим бўлинг. Инсонларга ҳалимлилик қилинг. Ҳалимлик қилишингизга энг ҳақли инсон, бу аёлингиздир. Сиз энг кўп алоқа ўрнатадиган инсон бу аёлингиздир. Демак, Қиёмат куни энг кўп сиз сўраладиган мавзуъ ҳам, аёлингиз билан қилган муомалангиздир...


Албатта ўқинг!!!!

Мусулмон биродарим, бева ва тул аёллар минилган эски мошина эмас, Аллоҳдан қўрқинг!

Мусулмон аёлнинг эри вафот этса ёки талоқ қилса, саҳобалар уни ўз қарамоғига олишга, иззат-ҳурмат қилиб, унга уйланишга шошилишар эди. Тарихга назар солсак, уч ёки тўрт марта турмушга чиққан саҳобия аёлларни кўришимиз мумкин. Лекин ҳеч ким бу аёлларга паст назар билан қарамаган, уларни камситмаган. Масалан, Отика разияллоҳу анҳо Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг ўғлига турмушга чиққан. Улар бир-бирларига меҳр-муҳаббатли бўлишган. Эри вафот этганидан кўп вақт ўтмай унга Умар разияллоҳу анҳу уйланган. Умар разияллоҳу анҳу шаҳид бўлгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари Зубайр ибн Аввом уни ўз никоҳига олган ва у ҳам шаҳид бўлган. Ҳеч ким уни “шумқадам” ёки “эр ейдиган аёл” деб ҳақорат қилмаган. Аксинча, ҳамма: “Ким шаҳид бўлишни истаса Отикага уйлансин”, деган.

Келинг, биргаликда Асмо бинти Умайснинг ҳаётига қарайлик. Унинг охирги турмуш ўртоғи эркаклар ва чавандозлар сардори Али разияллоҳу анҳу Асмонинг олдинги турмушидан туғилган фарзандларини эркалатар эди. Асмо уларга оталари ҳақида яхши гаплар айтиб беришини эшитиб рашк қилмай, табассум қилар ва: “Агар улар (олдинги турмуш ўртоқларинг) ҳақида бундан бошқача гапирсанг таъзирингни бераман. Улар менинг ўртоқларим”, дер эди. Бирон саҳобия эри вафот этганидан кейин турмушга чиқса, ҳеч ким уни собиқ эрига хиёнат қилганликда айбламаган.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша онамиздан бошқа бокирага уйланмаганлар. Бугун биров олдин турмуш қурган аёлга уйланмоқчи бўлса, унга минилган мошинадек қарайди. Аллоҳга қасам, бу муслима аёлга нисбатан зулмдир. Кўп эркаклар аёл олдинги эрини эслашидан қийналишини айтади. Бу эса эркак ўзининг эркаклигига, шахсиятига, куч-қувватига ишончсизлигидан ёки мазкур нарсалар мутлақо йўқлигидан далолат. Аллоҳга қасам, турмуши бузилган ёки тул қолган муслима муваффақиятсиз саналмайди. Агар турмуши бузилиш ёки бева қолиш муваффақиятсизлик бўлганида Талоқ сураси «муваффақиятсизлик» ёхуд «муваффақиятсиз аёллар» сураси деб аталарди. Лекин муфассирлар бу сурани «Ечим сураси» деб номлашган. Сабаби, Аллоҳ таоло бу сурада: “Билмайсиз, шояд Аллоҳ бундан кейин бирон иш-ечим қилар”, деган. Биз ҳам талоқ мусибати бошига тушиб, келажагидан, келгусидаги машаққатлардан қўрқиб турган синглимизга: “Қўрқманг! Билмайсиз, балки Аллоҳ бундан кейин бирон ечим қилар”, деймиз. Қўрқманг, балки Аллоҳ ажралгандан сўнг бахт-саодат берар. Балки бу эрнинг ўрнига ундан ҳам солиҳроқ ва яхшироқ жуфт берар. Балки келгусида сизни хурсандчиликлар кутаётгандир!!!

Бева ва тул муслималарни қарамоғимизга олиш, уларнинг ҳам руҳий-маънавий, ҳам моддий зарарларининг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилиш, итфеъл ва пасткашларнинг ёмон назаридан уларни ҳимоя қилиш биз мусулмонларнинг бурчидир. Мана, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи турмуш ўртоғи Хадича бинти Хувайлид разияллоҳу анҳо ҳам олдин турмуш қурган эди. Аёлнинг бир неча эрга тегиши ор бўлганида Ислом бизни бундан қайтарар, буни ҳаром қилар эди. Динимиз хулқ-атворда барчамиздан юқори. Зеро, ҳамма мақтовга лойиқ хулқ-атворни биз динимиздан ўрганганмиз.

Муслима аёл поклик манбаи, исломий жамият пойдеворидир. Муслима аёл исломий жамиятнинг гўзал ахлоқлар сари йўлланмасидир. Шундай экан, муслима аёллар борасида Аллоҳдан қўрқайлик! Аллоҳ таоло барча муслима хотин-қизларни Ўз ҳимоясида сақласин.»

Ушбу линк устига босиб, каналимизга обуна бўлишинглар мумкин. ☺️

👇👇👇👇👇
https://t.me/+lU99QlsvryIwNjBk


Қуйидаги савол жавобда иштирок этишни истаган яқинларингизга, каналимиз линкини юборсангиз бўлади.

Каналимиз бошқа каналлардан фарқ қилади иншааллоҳ!

Ушбу линк устига босиб, каналимизга обуна бўлишинглар мумкин. ☺️

👇👇👇👇👇
https://t.me/+lU99QlsvryIwNjBk


Шундай викториналар ўтказиб турайликми?)
Опрос
  •   Албатта.
  •   Яхши бўларди)
2539 голосов


Ёшболалардан биринчи бўлиб исломни қабул қилган инсон ким?
Опрос
  •   Алий розияллоҳу анҳу.
  •   Абу Бакр розияллоҳу анҳу.
  •   Усмон розияллоҳу анҳу.
  •   Умар розияллоҳу анҳу.
2794 голосов


Қуръондаги биринчи нозил бўлган оят, нима деб бошланади?
Опрос
  •   "Ўқи"
  •   "Эшит"
  •   "Қасамки"
  •   Дарҳақиқат.
2893 голосов


Мусулмонлар учун учта муқаддас жой қаер?
Опрос
  •   Масжидул ақсо, Каъба, Пайғамбаримиз масжиди.
  •   Макка, Мадина, Тоиф.
  •   Каъба, Мадина, Ақсо.
  •   Макка, пайғамбаримиз масжиди,
2875 голосов


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, қайси шаҳарда туғилганлар?
Опрос
  •   Макка шаҳрида.
  •   Мадина шаҳрида.
  •   Қуддусда.
  •   Тоиф шаҳрида.
2889 голосов


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи қуръон нозил бўлганда, неччи ёшда эдилар?
Опрос
  •   50
  •   60
  •   70
  •   40
2881 голосов


Исломнинг иккинчи устуни қайси?
Опрос
  •   Намоз.
  •   Рўза.
  •   Закот.
  •   Ҳаж
2888 голосов


Биринчи бўлиб адабий араб тилида ким гапирган?
Опрос
  •   Умар ибн Хаттоб.
  •   Исмоил алайҳиссалом.
  •   Усмон розияллоҳу анҳу
  •   Усома розияллоҳу анҳу.
2704 голосов


Араб тилида нечта ҳарф бор?
Опрос
  •   39
  •   28
  •   15
  •   12
2848 голосов


Қуръонда нечта сура бор?
Опрос
  •   114
  •   125
  •   134
  •   111
2866 голосов


Исломни нечта устуни бор?
Опрос
  •   5 та.
  •   4 та.
  •   6 та.
  •   7 та.
2838 голосов


Айтадиларки:

Ингилиз тилини билмайдиган одам бечорадир. Инсонларни сўзларини тушунишликда қийинчиликка йўлиқади.

Мен айтаманки:

Ҳақиқий бечора, араб тилини билмайдигандир. Чунки у, инсонларнинг роббисини каломини тушунишликка қийналади...


Ассалому алайкум!

Ҳурматли каналимиз аъзолари, бизни канал бошқа каналлардан тубдан фарқ қилади. Бизни қўллаб қувватлаш учун реакциялар босишни, дўстларга ҳам улашишни унутманг!

Сизларга албатта каналимиз манзур келади. Ўзингизни қизиқтирган саволларни берсангиз бўлади.

Каналимизда илмий-маърифий нарсалар, миср давлатига оид постлар, мисрдаги ўқишлар ҳамда араб-тили, қуръон ўқишга қизиқтиришга оид нарсалар қўйиб борилади иншааллоҳ.☺️

Албатта бизни тарк қилмасдан, қўллаб-қувватлайсизлар деган умиддамиз.


Талабалар орасида машҳур бир одат бор. Устозларга эҳтироман улар билан кўришганда қўлидан ўпиб қўйилади. Кўришганда қўлидан ўпиб қўймоқчи бўлдим, аммо бунга ижозат бермади. Менга «Ҳуш келибсан ўғлим! Бухорий юртидан келибсанда», дея жилмайди. Қандайдир кучли ҳаяжон босди шекилк мени, гапларим бир-бирига алмашиб салом-алик қилдим. Соат тунги 23:00 бўлганида намозга қомат айтилди. Биз ҳуфтон намозини ўқиган бўлсакда, яна ўша масжид аҳли билан ўқиш учун сафга турдик. Имом келишини бир оз кутиб турдик. Не кўз билан кўрмай, ўша ҳассада секин юриб келган нуроний инсон меҳробга ўтиб, ҳассасини ерга қўйдида, намоз бошлади. Ўйлабманки, у инсон курсида ўтириб намоз ўқиса керак, деб.
Намоз бошланди. "Фотиҳа" сураси ўқилиб, зам сура учун "Бақара" сурасини бошлади. Ичимдан «Бақаранинг бошидан тўрт-беш қатор ўқиса керак» деган ўй ўтди. Аммо, тўрт-беш қатор эмас, тўрт-беш бет ўқиб юборди. Аммо рукуъга кетай демас эди. Бақаранинг биринчи жузиъни ҳам ўқиб бўлди. Ҳудди ўзимни эси оғиб қолгандай ҳис эта бошладим. 80-85 ёшдаги ҳассада юрадиган оқсоқол оёқларида тик туриб зам сурага Бақара сурасининг яримини ўқиб юборди! Энг қизиғи, ҳамон ўқишда давом этмоқда. Иккинчи жузиъ ҳам тугади. Мен тик тураверганимдан товоним қизиб, гўё ўт чақнаётгандек эди. Намозда бўлсамда ҳаёлим паришон, ишониб бўлмас ҳолат юз бераётган эди. У Бақара сурасини тугатиб, рукуъга кетди. Узоқ рукуъ-саждадан сўнг иккинчи ракаътга турдик.

Мен «биринчи ракаът узун бўлди. Энди иккинчисида зам сура қилиб бирор кичикроқ сўра ўқиса керак», деб ўйладим. Бироқ ундай қилмади. Иккинчи ракаътда ҳам "Фотиҳа" сурасидан кегин "Оли-Имрон" сурасини бошлади. Чамамда иккинчи ракаът биринчисидан ярим соаътга узунроқ бўлди. Шу тариқа тўрт ракаътлик ҳуфтон намозини 23:00 да бошлаб, 02:30 да якунладик. Ишониш қийин, ҳатто ақлдан озиш мумкин! Таажжубланавериб, охири рамазонда шундай қилар эканда, дея ўй ўтказдим ичимдан. Намоз тугагач уйга қайтдик. Чунки, саҳарлик вақтига улгуриб боришимиз керак эди. Йўлда шайх Исҳақ билан савол жавоб қилиб кетдик, У сўради:
- Қандай фикрдасан?
- Очиғи, қаттиқ таажжубдаман!
- Кутмаганлигинг аниқ..
- Ҳа, асло кутмаган эдим. Аввало масжиддаги муҳит ажаблантирган эди. Шайхнинг намоздаги матонати ундан ҳам ўтиб тушди.
- Ҳа, Шайх ибодатга жуда чанқоқда..
- Ҳар рамазонда шундай қилишадими?
- Йил бўйи!
- Нахотки ?! Қандай қилиб ?!!
- Ҳар ҳафтада икки марта Қуръонни хатм қилади.
- Намоздами?!
- Ҳа, намозда!
- Бир ўзи имомлик қиладими?! Ҳудди шу тарзда-я..?!
- Ҳа!
- Қачондан буён?
- Шогирдлари неча бора хатм қилганини ҳисоблаб боришади. Охирги марта эшитганимада хатм сони 3500 мартага яқинлаб қолганини айтишган эди.

Негадир йиғлагим келиб кетди ўша вақт. Шошиб-пишиб ўқийдиган намозларимни кўп кўрар эканман. Куч-қувватим бўла туриб беш дақиқалик намозга ҳам эриниб қолар эканман гоҳида. Бу мен учун кучли зарба бўлди. Ўша ибодатгўй нуронийни шайх Усома Абдулъазийм дейишар экан..."

Яқинларингизга ҳам улашишни унитманг!


Миср...

"Ўзимда илгари ҳеч учратмаган тушкунлик ҳолатини сеза бошладим. Ҳеч нима қилгим келмайди, жуда қийин ҳолат эди. Шундай кунларнинг бирида Пешин намозинидан чиқаётган эдим, Нигериялик устозим бўлар эди, ўшани учратиб қолдим. У менга араб-тили громматикаси бўйича устозлик қилган эди. Мени одатдагидан ўзгача ҳолда кўрган устозим бу юришимнинг сабабини сўради. Мен бир неча кундан буён ўқишимнинг ҳам мазаси йўқлиги, ўзимда ғайри табий сустлик пайдо бўлганини айтиб, ҳасрат қилгандай бўлдим. Шайх Исҳақ (ўша устозимнинг исми Исҳоқ) - Бугун Ҳуфтон намозидан кегин бир ерга бориб келамиз, вақтинг бўладими? - Дея сўради. Мен вақтим бемалол эканини айтдим. Шундай қилиб, ўша куни ифтор вақти ҳам бўлди, ифтордан ҳеч қанча ўтмай ҳуфтон ҳам бўлди. Таёргарлик кўриб, Устозим билан кўришишга келишган масжидга бордим. Намоздан сўнг йўлга тушдик. Йўл қуюн гапириб кетдилар, «Ҳозир мени 10 йил ўқитган инсонни олдига кетябмиз. У инсон бизни "Усул ал-фиқҳ" фанидан ўқитган. Ҳозирда кексайиб қолгани боис нафақага чиқиб, ибодат билан машғул бўлиб қолган. Ўша инсон билан кўриштирмоқчиман сени. У инсон бизга ҳар тарафлама устозлик қилган. Талабаларига намозхонликни машқ қилдирар эди. Сен бу ҳафта 100 ракаът нафл намоз ўқийсан, каби топшириқлар берар эди. Биз бу топшириқларни бажонидил бажарар эдик. Айрим ўқувчилари бир ҳафтада минг ракаът ҳам ўқиганини биламан», деганча мошинанинг ички томонидан ён ойнага боқиб жимиб қолди шайх Исҳақ. Мен эса, ўша талабаларига намоз ўқишни вазифа қилиб берадиган инсоннинг кўриниши ҳақида тасаввур қилиб кетар эдим. Биз учрашган ердан тахминан бир соатлик масофани босиб ўтдик. Тор-тор маҳаллалар. Аҳоли зич, асосан ўрта ҳол инсонлар истиқомат қиладиган камтарона минтақа экан. Мошинадан тушгач чамаси 15 дақиқа пиёда юрдик. Шайх Исҳақ талабаларни ўқитиб ўрганиб қолган, пиёда юриш мобайнида менга громматикага алоқадор айрим саволларни бериб кетди. Мен жавоб бераман, улар жавобим тўғри бўлса мақтаб қўяди, нотўғри бўлса тўғрилайди. Шундай савол-жавоб билан қандайдир кўринишидан ўта содда бир имора олдига келиб тўхтадик. Негадир бу кўча менга 18 - асрларни эслатар эди. Хуллас, унча ҳам баланд бўлмаган ёғочлик зина поядан кўтарилиб нураган тахта дарвоза орқали бир катта хонага кирдик. Эни 7-8 метр, узунаси 10 метр атрофида, баландлиги тахминан 6-7 метр келадиган бу хона гўёки мени ўрта асрларга қайтариб қўйгандек эди. Бошқа масжидлар каби гиламлар тўшалган эмас, ҳайвон терилари солиб қўйилган. Атрофда ёши кексалар ва ёшлар бор. Кимдир ёнбошлаб мизғиётган, яна кимдир чўкка тушиб олиб Қуръон тиловат қилаётган эди. Ичимда шундай сокинлик ва хотиржамлик пайдо бўлдики, ҳаётим бўйи бунақасини ҳис этмаганман!
Ҳали тинмай қуръон тиловат қилаётган кишиларга, ҳали ёнбошлаб ором олаётганларга, ҳали ерга солинган териларга термулиб танирқираб турсам, бир инсон қўлида қандайдир кўк рангдаги матони кўтариб келиб, менга узатди ва секин паст овозда «Манабуни белдан пасига ўраб олсангиз, бу ерда шимда юрилмайди», деди. Чиндан ҳам атрофга боқсам жалабия (арабларнинг узун либоси) киймаган фақат мен эканман. Матони олдим-да, дархол ўраб олдим. Одатда бундай ҳолатни мусулмон бўлмаган юртлардан келган сайёҳлар масжидларга кириб кўрмоқчи бўлса, эшик олдида калта кийган эркак-аёлларга берилганини кўрар эдим. Бу вақт мени олиб келган шайх Исҳақ таҳорат олаётган эди. Орадан бир соат вақт ўтди. Мен эса таажжубланиб чарчамас эдим. Чунки, у ердаги кўрганларимни мен илгари ҳеч қаерда кўрмаганман. Қандайдир ёқимли ва сокин эди. Ҳудди саҳобийлар даврига тушиб қолгандек ҳис қилади одам ўзини. Тахминан тунги соат 22:30 гача кутдик. Ўша интизорлик билан кутилган инсон масжидга келди. Юзи шу қадар нурлики, инсон тик қараб туришга ботина олмайди у юзга, ҳудди кўз қамашиб кетадигандек. Оппоқ соқоллик, қўлида ҳассаси билан ёшлари чамаси 70 билан 80 оралиғидаги нуроний кириб келди. Юз тубан қарши олдик. Камтаргина шайх Исҳақ устозига эҳтироман мени шогирдим деб эмас, дўстим дея таништирди - «Бу йигит менинг дўстим, исми Маъмур. Ўзбек миллатидан. У билан сизни зиёрат қилгани келдик».

Показано 20 последних публикаций.

6 614

подписчиков
Статистика канала