‼️ Мактаб директорларига 50 фоизлик устама берилади
Ҳукумат қарори (681-сон, 25.12.2023 й.) билан Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.
2024 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади:
- мактаб директорларига – 50 фоиз;
- мактаб директори ўринбосарларига – 30 фоиз.
@EgizaklarXalqBilan