Ислом молияси | Islom moliyasi dan repost
#мундарижа
ИСЛОМ МОЛИЯЛАШТИРИШ ШАРТНОМАСИ МОДЕЛЛАРИ
Ислом банкчилиги ҳам анъанавий банклар каби мақсадларга эга дейиш мумкин: ислом банк муассасалари ҳам фойда кўриш мақсадида лойиҳаларни молиялаштиришади. Бироқ, ислом банклари буни шариат қонун-қоидаларига мувофиқ тарзда амалга оширишади. Ислом рибовий фоиз эвазига пул олишни тақиқлаганлиги сабабли, “муомалат фиқҳи”га мувофиқ ислом молиялаштириш битимлари ишлаб чиқилган.
Шариатга мувофиқ молиялаштириш хатарлар тақсимотига асосланган бўлади. Бунда, анъанавий банклардаги каби асосий хатарлар бир тараф, яъни мижоз зиммасига юклатилмайди.
Ислом молия муассасалари анъанавий тизим молия муассасаларидан ташкилий жиҳатдан ва амалиётлар табиатига кўра тубдан фарқ қилади. Сабаби, юқорида айтилганидек барча молиявий амалиётлар рибо (судхўрлик), ғарар (ноаниқлик) каби ислом шариатида тақиқланган шартлардан холи, хатарлар эса томонлар ўртасида адолатли тақсимланган бўлишига жиддий эътибор қаратилади.
Ислом молияси телеграм саҳифаси ва веб-сайтида ислом молия муассасалари қўллайдиган деярли барча молиявий маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Қуйида уларнинг номлари ва саҳифамизда келтирилган ушбу мавзудаги мақола ва маълумотларнинг ҳаволаларини тақдим этамиз:
1. Музораба
2. Мушорака
3. Музораъа
4. Вакала
5. Такофул
6. Муробаҳа
7. Тақсит
8. Ижара
9. Ижара Мунтаҳия Биттамлик
10. Мусавама
11. Таварруқ
12. Салам
13. Истисна
14. Қарзи ҳасан
15. Камайиб борувчи мушорака
➡️ @IslomMoliyasi канали