“Мўғуллар томонидан асир қилиб олиб кетилган хоразмликлар тақдири ҳақида” (иккинчи қисм)
Мўғуллар орасидаги қарийб 800 йиллик тарих давомида ўз диний эътиқодларини унутишига қарамасдан, уларнинг урф одатларида ҳам бироз фарқлар сезилиши таъкидланади. Яъни сартуулларда мўғуллар каби қонни қайнатиб истеъмол қилиш одати йўқлиги, келинларнинг қайнотаси ва қайнонасига таъзим қилиши каби ажралиб турувчи жиҳатлари бор экан. Келиннинг қайнотаси ва қайнонасига таъзим қилиши бугун Хоразмда яхши сақланиб қолганлиги бор гап. Сартуулларда ҳам бу одатнинг мавжудлиги сартуууларнинг ҳақиқатдан ҳам Хоразмшоҳлар давлатидан олиб кетилган дейиш йўлида бир қадам бўлади. Сартуул нисбаси (уруғ, фамилияси, лақаби)даги аҳоли вакиллари аждодлари Чингизхоннинг ғарбга юришларида Марказий Осиёдан олиб келинганликларини билишади. Сартууллар тарихи ҳақида ҳам илмий тадқиқотлар қилинган. Лекин уларнинг кўпчилигида Европа ва Россия тадқиқотчилари нуқтаи назаридан фарқли равишда Сартууларнинг мўғулистоннинг қадимий халқларидан эканлигини, ҳеч қаердан кўчириб олиб келинмаганликларини исботлашга ҳаракат қилишади. Жумладан, мўғулларнинг замонимиздаги тарихчиларидан Г.Пүрэвдорж мўғулларнинг миллий нуқтаи назаридан бугунги сартуулларнинг келиб чиқишини Марказий Осиёдан келган сартуулларга алоқасини йўқлигини таъкидлайди. Лекин уларнинг асли Марказий Осиёлик эканликларини кўпчилик олимлар қатори Қозоғистонлик тарихчи, генетик олим Ж.Сабитов ҳам исботлаган.
Мўғулларнинг кўчманчи ҳаёти уруғ ва қабила анъаналарини, уруғлари номларини сақланиб келишига шароит яратган. Лекин Ўрта Осиёдан, жумладан Кўҳна Урганч, Бухоро каби шаҳарлардан олиб кетилган савдогар ва ҳунармандларнинг авлодлари бўлган сартуулларнинг уруғ номи бўлмаганидан кейин шу номни - “Сартуул” номини беришади. Марказий Осиёдан асир сифатида олиб кетилган юқори малакали савдогарлар ва ҳунармандлар ўзларининг хат саводга уқуви, ҳисоб-китоб ишига мойиллиги туфайли тез орада юқори давлат лавозимларига эга бўладилар. Уларнинг кўп миллатли ва турли хил эътиқодли катта империядаги обрўси тез оша боради. Маҳаллий мўғуллардан кейин иккинчи даражага чиқиб оладилар. Олтинчи буюк хон – Ҳубилай хон даврида мусулмонлар тўрт тоифага бўлинган аҳоли орасида мўғуллардан сўнг иккинчи даражага чиқади. Улар хитойликлардан ҳам юқори даражада бўлишган. https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi