Бизни кутганларни биз ҳам соғиндик.
🍁
Гоҳ нафрат этишди, гоҳида ҳасад,
Ҳаттоки айбимни билмай оғриндим.
Бировдан ранжишга тополмай фурсат,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Тушларга айтилган таъбирдан тониб,
Қадарда битилган тақдирдан тониб,
Муз каби совидим...ўт каби ёниб,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Сабримни синаган йилларга қасам,
Туташиб айрилган йўлларга қасам,
Юзимга термулса, тўйиб йиғласам,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Ранжишган бўлсада битта сўзимдан,
Дуога қўл очсам, ўтиб кўзимдан,
Энди айб ахтариб фақат ўзимдан,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Ҳар кимга очилмас кўнгил дарвоза,
Ҳар ерда қилинмас сирлар овоза,
Орзуларга ўқиган куним жаноза,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Қароғга ўйилган нигоҳлар ҳаққи,
Кўзёшга тўйинган гуноҳлар ҳаққи,
Ёдимдан ўчмади бир лаҳза ёди...
Мени соғинганни менам соғиндим.
Қадримдан кечдимми, ҳаддимдан ошдим..
Муаллифга рахмат....
Хайрли КЕЧ соғинганим...
Дея тилак билдирамиз...
Яқинларингизни соғиниб ўтирманг..ҳаёт бўлсалар тез соғиндим қадрдоним денг
@liderchi