Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ҒАЛАБА
#ШЕЪРИЯТ
БИЗНИНГ...
(Ўзлаштирма)
Тоғда қор бўлганда ҳам,
Баҳоримиз бор бизнинг,
Саҳрода юрганда ҳам,
Анҳоримиз бор бизнинг.
Даҳшат босган туш каби,
Зулмат қопласа уфқни
Йўлимизни ёритган,
Ҳилолимиз бор бизнинг.
Бизга қарши беномус,
Шоқол тўдалар бир саф,
Майдонда рижол - холис,
Хушторимиз бор бизнинг.
Гумбурласа гумбурлар,
Душманнинг ноҳақ саси,
Самоларни титратган,
Азонимиз бор бизнинг.
Ойга чиқмоқни гўё,
Улуғ мақом билганлар,
Аршдан юксак мақомда
Мақомимиз бор бизнинг.
Алдаса ғурур тўла,
Муваққат дунёлари,
Жаннатул маъволарда
Мудомимиз бор бизнинг.
Фрейдни даҳо деган,
«Неожадид» билиб қўй!
Абу Бакру, Умар, Алий,
Усмонимиз бор бизнинг.
Озод халқнинг қўлига,
Ярашмайди кишанлар,
Ҳурриятга жон берган
Мардонимиз бор бизнинг.
Золимларнинг зулмидан
Хавотир қилма эй дўст -
Суянишга кифоя
Раҳмонимиз бор бизнинг.
©️ Ғолиб Сафар
@Abror_Muxtor_Aliy_uz
#ШЕЪРИЯТ
БИЗНИНГ...
(Ўзлаштирма)
Тоғда қор бўлганда ҳам,
Баҳоримиз бор бизнинг,
Саҳрода юрганда ҳам,
Анҳоримиз бор бизнинг.
Даҳшат босган туш каби,
Зулмат қопласа уфқни
Йўлимизни ёритган,
Ҳилолимиз бор бизнинг.
Бизга қарши беномус,
Шоқол тўдалар бир саф,
Майдонда рижол - холис,
Хушторимиз бор бизнинг.
Гумбурласа гумбурлар,
Душманнинг ноҳақ саси,
Самоларни титратган,
Азонимиз бор бизнинг.
Ойга чиқмоқни гўё,
Улуғ мақом билганлар,
Аршдан юксак мақомда
Мақомимиз бор бизнинг.
Алдаса ғурур тўла,
Муваққат дунёлари,
Жаннатул маъволарда
Мудомимиз бор бизнинг.
Фрейдни даҳо деган,
«Неожадид» билиб қўй!
Абу Бакру, Умар, Алий,
Усмонимиз бор бизнинг.
Озод халқнинг қўлига,
Ярашмайди кишанлар,
Ҳурриятга жон берган
Мардонимиз бор бизнинг.
Золимларнинг зулмидан
Хавотир қилма эй дўст -
Суянишга кифоя
Раҳмонимиз бор бизнинг.
©️ Ғолиб Сафар
@Abror_Muxtor_Aliy_uz