Nepotizm_uz


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Фалон мансабдор бунча маблағни ўзлаштирворибди, деган хабарлар чиқади.
Шу янгиликми?
Биз учун шу хабар янгиликми?
Йўқ, янгилик эмас, қуёшнинг шарқдан чиқиб, ғарбга ботиши қанчалик янгилик бўлмаса, мансабдорнинг ниманидир еб юборгани ҳам янгилик эмас, аксинча, бирор мансабдор бир тийинга ҳиёнат қилмабди деса, мана бу янгилик.

Мансабдорнинг ўғрилиги янгилик эмас, систематик муаммо, сурункали касаллик, тизимли чиришдир.
Танага тушган икки тур вирус баъзан бир-бирининг тарқалишига халал беради.
Бир мансабдорнинг қамалиши ёки текширилиши ана шундай вируслар ўртасидаги курашдир, тана эса касалликдан заифлашиб бораверади.
Биз ўйлаймизки, вирусни иммунитетимиз чеклаяпти деб.
Йўқ, уни бошқа бир вирус чеклаяпти.
Шунинг учун ҳам тана сурункали касалликдан азоб чекиб ётаверади, ҳеч соғаймайди, фақат енгиб чиққан вирус зарарсизроғи бўлсин, деб умид қилиш мумкин.

https://t.me/Nepotizm_uz


Қўқон шаҳрида пиёдалар ўтиш жойлари нима учун ноқулай ва хавфли?

Қўқон шаҳрида шаҳарсозлик нуқтаи назаридан муаммолари кўп шаҳар ҳисобланади.

Лекин ундаги бир объектни мазкур муаммоларнинг ўзига хос рамзи сифатида кўрсатиш мумкин-пиёдалар ўтиш жойлари.
Айнан улар шаҳар ўз аҳолисини эшитмаётганини аниқ акс эттиради.

Биз "Ноқулай шаҳар" лойиҳасининг навбатдаги сонида эксперт билан муаммони муҳокама қилмоқчи эмасмиз.
Шунчаки шаҳарда қандай қилиб ўз аҳолисини, жумладан, ногиронлиги бор инсонларни, қарияларни, ҳомиладор аёлларни, фарзандларини аравачада олиб кетаётган ота-оналарни йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтишга мажбурлигини айтиб ўтмоқчимиз.


https://t.me/Nepotizm_uz


5 Савдо мажмуаси ва микрорайон қуриладиган худуд яқинида йирик Қўқон эркин иктисодий зонаси ва Ёшлар саноат зонаси жойлашган.
Бу у ердаги тадбиркорларни иш кучи билан таъминлаш ва уларнинг махсулотларини сотишга катта қулайликлар туғдиради.
Хозирги кунда иктисодийзоналарда фаолият юритаётган тадбиркорлар ишчи-ходимларин катта харажатлар билан Қўқон шаҳридан ташишмоқда.
6. Шахар худудидаги мавжуд бозорлар тугатилгандан сўнг, уларнинг худудларида турли йўналишдаги(кийим, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, маиший техника в.б. ишлаб чиқариш) кичик саноат зоналари ташкил этилади.
Бу билан шахарнинг ишсиз ахолиси иш билан таъминланади.
              
Телеграм каналига уланиш👇👇👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz


Қўқон шахрини ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш йўналишларидан бири сифатида шахар худудида жойлашган бозорларни тартибга солиш керак!
Қўқон шахрида доимий равишда 270 минг ахоли истиқомат қилади.

Шахарга 1 кунда 200 мингдан-300 минггача фуқаролар келиб кетади. Булар шахар ташкилотларида ишлайдиган, мактаб ва ўқув юртларида ўқийдиган, энг асосийси шахар бозорларида сотувчи ва харидор сифатида келадиган фуқаролар ҳисобланади.

Шахарнинг Навбахор, Мовароуннахр, Усмон Носир кўчаси кесишмаларида жойлашган бозорлар жами майдони 28 га иборат бўлиб, 10 минг атрофида савдо нуқталари бор.
Бу бозорларга 1 кунда 250-300 минг, бозор кунлари эса 400 минггача фуқаро келиб кетади.

Бу бозорлар мавжуд холати шахарсозлик нормалари, ёнгин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология, экология, фуқаролар хавфсизлиги, йўл харакати хавфсизлиги нормаларига зид равишда фаолият курсатмоқда.
Бирор бозор тасдиқланган бош режа асосида қурилмаган.
Бозорлар шахар худудида жойлашганлиги, атрофи ахоли истиқомат қиладиган худудлар бўлганлиги сабабли уларни кенгайтириш имконияти йўқ.
Шунинг учун бозорда тадбиркорлик қилмокчи бўлган фуқароларга бозор ташқарисидан, ободонлаштириш учун, автотранспорт қатнови учун мўлжалланган ерлардан, махалла ички кўчаларидан жойлар нотўғри бериб юборилган.

Бу эса жуда аянчли холатларга олиб келиши аниқ.
Қўқон шахри ваунинг атрофидаги туманларда ахоли сони купаймокда, ёш авлод улғаймокда, улар орасида бозорда фаолият юритмоқчи бўлганлар хам купаймоқда.
 
Шуларнинг барчасини хисобга олиб, мавжуд бозорларни шахар ташкарисига, яъни Мукимий шахарчаси худудига кўчириш мақсадга мувофиқ бўлади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар сохасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлартугрисида”ги ПҚ-104 карорига асосан Қўқон шахрида савдо ва логис тика маркази қурилиши режалаштирилган. Президентимизнинг 2022 йил 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари давомида берилган топширииқлари асосида тузилган баённомада Қўқон шахар савдо мажмуаси қуриш учун Қўқон шахри худудидан 11,3 га, Учкўприк тумани худудидан 40 га, жами 51,3гаер ажратиш белгиланган.

Савдо мажмуаси қурилиши бош режаси, дастлабки сметаси тайерланган. Қуриладиган мажмуанинг смета киймати 1трлн. 600 млрд. ни ташкил этади.
Бу замонавий 3 қаватли (ер тўла хоналари билан) бино350 минг м2 (35 га),   савдо майдонига эга бўлиб барча қулайликлар кўзда тутилган( кўп қаватли автотураргох, иситиш ва вентиляция тизимлари,электр таъминоти учун қуёш панеллари, лифтлар, эскалаторлар, омборлар).
Бу объект қурилиши хусусий ва чет эл инвесторлари маблағига амалга оширилиши кўзда тутилган.

Қурилишга мавжуд бозорлардаги тадбиркорларнинг бирортасининг маблағини ишлатиш, агар ўзи хохлаб иштирок этмаса, назарда тутилмаган.

Савдо мажмуаси тўлиқ қурилиб битирилгандан сўнг тадбиркорларга берилади. Улар сотиб олишлари ёки ижарага олишлари мумкин булади.

Мажмуа худудида логистика маркази борлиги сабабли, бу қурилишда иштирок этмоқчи бўлган тадбиркорлар хам йирик тадбиркор бўлганлиги хамда ўзлари хам катта хажмда товар олиб келишларини инобатга олиб бу савдо мажмуасидаги товарлар нархи мавжуд бозорларникидан арзон бўлади.
Шу сабабдан барча харидорлар шу мажмуадан харид қилишади, ва бу ўз ўрнида тадбиркорларнинг бу мажмуада фаолиятюритишларига ундайди.

Бу лойиханинг ижобий томонлари: 
1. Барча тадбиркорлар қулай, хавфсиз савдо жойларига эга буладилар.
2. Тадбиркорлардан тушадиган барча тушумлар назоратда бўлади, бу билан шахар бюджетига тушум бир неча баробар ортади.
3. Савдо мажмуаси қурилиши бир вақтда шу худудда микрорайон қурилиши бошланади.
100 та кўп қаватли уйлар, мактаблар, боғчалар, поликлиника, стадион, хиёбонларни ўз ичига олган шахарча қурилади.
Бу билан Қўқон шахрига тушаётган юклама камаяди.

Келажакда шахарнинг бизнес ва маъмурий марказини шу худудга кўчириш, Қўқон шахрининг тарихий кўринишини сақлаб қолиши керак.
4. Савдо мажмуаси қурилиши Қақир темир йўл станциясига ва Қўқон аэропортига яқин худудга мулжалланган.
Бу билан водийнинг логистика марказига айланиши мумкин.


Қўқон шахар хокимлиги ахоли мурожаатлари деган группа очиши керак!

Хамма сектор рахбарлари, депутатлар, раислар, хоким ёрдамчилари, хоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари хаммаси шу гурухга аъзо бўлиши керак!
Шунда аҳоли майда ишларгаям блогерга мурожаат қилмайди.
Шунда хоким қабулига келган одамларга, бажара олмайдиган ишга ваъда беришга хожат қолмайди.
Шунда шаҳарда хамма ягона порталга аъзо бўлади шаффофлик бўлади.
Шунда ташкилот раҳбарлари халқнинг ўзидан эшитади ва блогер журналистлардан хафа бўлмайди, хоким хам.
Шунда Ишчи гурух келиб кўзбўямачиликка хожат қолмайди.
Шунда халқ давлат ташкилотлари ишлаётгани хақида тушунчага эга бўлади.

Хурматли ташкилот рахбарлари сизларни ортингиздан халқ қувиб чарчади сизлар алдаб чарчамаяпсизлар.
Одамлар муаммоларини фақат Хоким орқали хал қилиб улгирмаяпти.

Барака топгурлар Тизим яратинглар шахарни топтаб ташладинглар яшаб бўлмай қолди.

Каналга обуна бўлинг 👇👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz


Кўрсат юзингни!

Қарийб бир миллиард (1000.000.000)пул кетган ушбу “Хайкал” бир йилдан бери очилмайди!
Пойтахтдан артист олиб келиб “юз очар” қивориш керакмикан!
Миллиард пул кетганига қараганда
ё Бил Гейтс ёки Илон Маскни хайкали деган яҳши гумонга бордим!

Телеграм каналимизга уланинг👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz


Айрим одамлар аҳлат қутиси каби юрагида аҳлат кўтариб юради, жаҳл-ғазаб ва тушкунлик ташийди.

Қалби аҳлат билан тўлиб-тошиб кетса, қаергадир тўкишга эҳтиёж сезадилар.
Уларнинг руҳий аҳлатига мен ёки сиз нишон бўламиз.

Шундай пайтларда ҳеч ўзингизга олманг, ҳафа бўлманг.
Уларга яхшилик тиланг ва йўлингизда давом этинг.

Ундайларнинг аҳлатини ишхонангиз ёки уйингизга кўтариб борманг.
Кўчадаги бошқа одамларга ҳам сочиб юрманг.

Омадли ва бахтиёр инсонлар аҳлат қутиларига кунларини маҳв этиш, руҳиятларига таъсир кўрсатишларига йўл қўймайдилар.
Ҳаёт тонгда пушаймонлик билан уйғониш учун жуда қисқа.

Шунинг учун сизга гўзал муомалада бўлган инсонларни севинг, ва яхши муносабатда бўлмаганларга яхшиликларини соғининг.

Ҳаёт – 10 % қандай ишларни бажарганингиз ва 90 % уни қандай қаршилаганингизга боғлиқ.

https://t.me/Nepotizm_uz


Аллоҳ таоло Зухруф сурасининг 54 оятида айтади!
Бас, у (фиръавн) халқини лақиллатди ва улар унга итоат қилиб (эргашиб) кетишди!
Чунки улар фосиқ қавм эдилар!

Қадимдан фиръавнлар ва уларнинг сехргарлари, халқни соддалигидан фойдаланиб уларни ташқи кучлардан қўрқитиб ўзига итоат қилдириш, ўзини уларни химоячисидек кўрсатиш сиёсатидан фойдаланишган!

Бунинг яна бир тасдиқини тариҳдан гувоҳ бўлинг! Христофор Колумб Америкага юриш қилиб борганда фалакшунос олимлар шу кечаларда ой тутилишини Колумбга хабар қилишди.
Шунда Колумб, ўша вақтларда америкада яшайдиган қизил танли ёввойиларни таҳдид қилиб шундай деди,
"Агар менга етарли озиқ овқат ва таъминотлар бериб турмасанглар сизлардан ой ни ўғирлаб қўяман!"

Хиндулар аввалида ишонишмади...
Орадан бир неча кун ўтиб хақиқатда ой тутулди!
Шунда хиндулар талвасага тушиб Колумб олдига югуриб келиб,
"Ойимизни қайтар! Истаганингни берамиз" деб ялинишди!
Колумб ўзича "Рози" бўлди ва хақиқатдан орадан бир неча соат ўтиб ой очилиб кетди, Натижада қизил танли оми хиндулар ўзларича "осмондаги ойга" эга бўлишди...
Лекин бир умрга ўзларининг ерларини, "Америка"ни, сариқ танлиларга бериб қўйишди!

Аллоҳ таоло айтганидек! халқни ахмоқ қилиб ўзига итоат қилдириб олди!
Бунда Колумбга армия эмас балки атрофидаги олимлари (коҳинлари) ёрдам берганди.

Бу сиёсат қадимдан мавжуд бўлиб Қуръонда Аллоҳ огоҳлантириб қўйди. Мусулмон одам ҳамма нарсага лаққа тушиб фосиқ бўлиб кетавермайди...

Каналга обуна бўлиш учун линг👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўқон шахрида кўп йиллик чинор дарахтлари қаердан кесилган?
Экология инспекцияси изоҳ берсин.
Фақат қуриган дарахт деманглар илтимос.

Телеграм каналга уланиш👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz


“Обод қишлоқ”, “Обод туман” ва “Обод марказ” каби дастурлар фуқаролар турмуш даражасини яхшилашга эмас, уларнинг бесаранжомлигини оширишга сабаб бўлмоқда.

Илгари замонда қайсидир йилга қайсидир соҳанинг номи бериладиган бўлса ўша соҳа вакиллари юрак ҳовучлаб қолишарди.

Ҳозир эса қайси туман, қайси қишлоқ номи Обод билан бошланадиган дастурга тушса, ўша манзилдаги фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳаловати йўқолган.

Бу дастурлар қуйи бўғинлардаги раҳбарларнинг юқоридагиларга ўзининг садоқати ва лаббайчи-ижрочилигини кўрсатиш воситаси бўлиш билан бирга, маблағларни самарасиз ишлатиш орқали ўзлаштириш усулига айланиб бўлди (қатор раҳбарларнинг ўзлари бош бўлган ҳудудни зўр бериб дастурга тиқишга уринишлар ортида фақат уларнинг манфаатлари ётади).

Давлатнинг роли электр, газ, ичимлик суви  ва йўл билан боғлиқ инфратузилма яратишда бўлиши керак, деб кўп айтамиз. Амалда нима бўлаяпти, амалда инфратузилма эмас, бузилиш ва фасад яратилаяпти. Нега бузилиш?

Чунки бузиш ишлари иш кетаётганлигини кўрсатади, юқоридагиларнинг нима қилаяпсан, деган саволига бузилган уй ва бульдозер картина ясайди, тасаввур уйғотади.
Нега фасад, чунки фасад гўё иш қилинганини, маблағ ўзлаштирилганини юқорига намойиш этади.

Яна бир жиҳат, бюджетдан дастур учун масалан 10 млрд. ажратилган бўлса, бу одатда ҳокимларга афилланган пудратчилар воситасида талон-тарож қилинади. Чала-чулпа иш юкламаса эса ўша манзилдаги тадбиркорлар, бюджет ташкилотлари ходимлари ва албатта аҳоли зиммасига тақсимланади.

Ҳеч қандай инвентаризация, ҳеч қандай ревизия йўқ.
Қайси иш бюджет маблағига, қайси иш тадбиркор ва фуқаро маблағига бўлганини дастурдан кейин сўрайдиган одамнинг ўзи йўқ.

Ушбу пост охирида одамларни мажбурлаб яхши яшашга ундаш мумкин эмаслиги ҳақида қисқа тўхталмоқчиман.
Турмуш даражаси ошса, фаровонлиги юксалса, ҳар бир индивид уйининг томиниям, дарвозасиниям, девориниям ўзи таъмирлайди.
Тадбиркор молиявий имкониятига қараб бир қаватли дўконини икки қаватли қилади, янги витрина қўяди, фасадини янгилайди.
Бунинг учун мажбурлаш, зўравонлик шарт эмас.
Ободлик мажбурият эмас, ободлик зарурият, лекин ободликка зарурият қорин тўйиб, уст бут бўлгач, ихтиёрий равишда келгани яхши. Шошма-шошарлик, кўзбўямачиликдан қочиш лозим.

https://t.me/Nepotizm_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухоро Туристик марказидаги ачинарли холат шундоғам чўл худудида яшаймиз, шу кетишда "иқлим қочқинлари" деган мақомни қўлга киритамиз.

Юртимизни босиб олган мустамлакачилар хам келиши билан дарахт эккан, мактаблар, шифохоналар, болалар боғчаси қурган.
Хозирги хукумат дўстман деб мактаб, боғча, шифохоналарни сотяпти.
Хулоса ўзингиздан!
Конституция сеники меники уники деб юраверамиз!

Телеграм каналига аъзо бўлинг. 👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Халққа раҳмингиз келсин.
Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган Иқтисодий зонада жойлашган Ғишт заводлари атмосферага захарли моддаларни филтрсиз чиқармоқда.

Мендаги малумотларга қараганда 60-дан ошиқ қонунга хилоф тарзда ишлаётган ғишт цехлари мавжуд экан.

Учкўприк тумани Экология бўлими истефога чиқиши керак сабаби атрофдаги ахоли тоза хаводан захарланишига йўл қўйилмоқда.

Шу ерда захарли хаводан нафас олаётган бечора халқни мансабдорлар ўйлайдими йўқми?

Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси, вилоят хокими Хайрулло Бозоров ўз назоратига олиши шарт!

Телеграм каналига уланиш👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона марказий бозорида савдогарлар ва бозор маъмурияти ўртасида жанжал бўлгани айтиляпти.

Шу бозордан кўп тадбиркорлар менга мурожаат қилганди, бозордаги жанжал хақида гувох бўлганлар шахсийга мурожаат қилишса ёрдам беришим мумкин.

Телеграм каналига обуна бўлинг 👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сохта табибга қарши Қўқон туманлараро фуқаролик судига киритган даъво аризамиз 30-июль сешанбага мўлжалланяпти.

Суд қарорлари билан жамоатчиликни хабардор қилиб борамиз.

Телеграм каналига аъзо бўлиш. 👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz

502 0 14 2 21

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Харобага айланган ёки айлантирилган хиёбон.

Шахар марказида жойлашган Хамза Хакимзода Ниёзий мусиқали драма театрига бириктирилган Хиёбон, хозирги кунда ташландиқ холатда қолиб кетган.

Ёзнинг жазирама иссиқларида шундоғам дам олиш ва истирохат масканлари етишмай турган бир вақтда, салқин ерларни хароб холатда қолиши одамни хафа қилмай қолмайди.

Яшил худудларининг вайрон холатга келтирилишига бефарқ бўлмаган дўстлар илтимос тарқатворинг!

Телеграм каналига аъзо бўлинг👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz


Сехргар кунинг битди. 🤣🤣🤣🤣🤣

#Диққат Кутилган қарор

Энди сохта табиблар жавобгарликка тортилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича қонунчиликка алоҳида жавобгарлик киритишни таклиф қилмоқда.

Телеграм каналига уланиш👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилояти Бувайда туманидаги оилавий
поликлиникалардан бири экан.

https://t.me/Nepotizm_uz


DIQQAT ❗❗❗
QOQONDA SHOW-SHUVLI TOMOSHA❗️❗️❗️

2️⃣7️⃣IYULdan1️⃣1️⃣AVGUSTGA cha❗️❗️❗️

Õzining ğaroyib dasturi bilan sizning shahringizda ilk bora
"MOSKVA EXPRESS"
SHAPITO CIRKI
🎪"AL AZIZ"🎪
xalqaro darajadagi san'atkorlarning unutilmas ✨SHOU✨ sini taqdim etadi🥇

Havo gimnastlari🎈
Akrobatlar🤸🏻‍♂
ALP qomat polvonlar🏋🏾
Eng quvnoq masxarabozlarning unutilmas dueti 🤡
Chambaraklar bilan(tango raqsi)


🌬️ Shuningdek, o'rgatilgan hayvonlar bilan attraksionlar
Bahaybat Ilonlar 🐍
Maymun 🐵
Jozibador pudel kuchuklar🐩
Gapiradigan to'tiqush Ara🦜
Va, albatta, RUS AYIĞI 🐻

Va yana ko'plab maroqli saxna kŏrinishlari🥳🎊🎪

👉🏻Chiptalar baxosi 60 000 dan 120 000 gacha (o'rindiq va qatorlarga asosan)

👶🏻3 yoshgacha bo'lgan bolalar BEPUL (o'rinsiz)

🎪 Sirk gumbazi joylashgan manzil Furqat kŏchasi Yoshlar Bogi (Lesopark)🎭

☑️Tomoshalar bõlib ŏtadigan kunlar va tamosha vaqti
Shanba va yakshanba
Soat 19:00da

Kassa ish vaqti:
Xar kuni
1️⃣0️⃣:0️⃣0️⃣ dan 2️⃣0️⃣:0️⃣0️⃣ gacha

Kassa sirk yonida

Xalqaro
🎪"AL AZIZ" 🎪
sirki
🎊 SIZNI KUTIB QOLADI🎊

💡Barcha Savollar telefon orqali:
+998 99 808 10 10 (rus tilida)
+998 99 642 26 24 (oʻzbek tilida)

Inst. @circus.alaziz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
13-боғча 2-қисм

Қўқон шахар 13-МТМ мудирасига қўшиб Қўқон шахридаги молия бўлимидаги опаниям яхшилаб текшириш керак!
Қизиқ қанча қистирилса камомадларни камайтириб берар экан унданам қизиғи соққали ишларни уйида хал қиларкан, қойил лекин сизга уддабурон опахон. 😂😂😂😂

Иккинчи масала 13-МТМ Мудираси кредитга олган автомашинасини боғчадаги мукофот пулларидан ёпиб юргани хам маълум бўлди.

Учинчи масала Мудира айбни оддий ходималарга тўнкаб айбдор қилиб ишдан бўшатиб яна ишга қабул қилар экан, бонусига қасам хам ичяпти😳😳😳.

Давоми бор.

Каналга уланиш👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz

833 0 109 3 8

Кўча чироқлари барча йўллар бўйларига ўрнатилган, аммо бирор амалдор келмаса деярли ёқилмайди.
Шаҳар хусусий дўконлар чироқлари эвазига ёритилмоқда.
Шунингдек шаҳримиздаги тарихий обидалар, архетектура ёдгорликлари ҳам ташқи томондан прожекторлар, кучли ёритгичлар томонидан алоҳида ёритилиши керак!
Шаҳар кечки кўриниши учун жуда чиройли бўлади.
Шаҳримиз меҳмонлари ва туристлар учун ҳам бу катта реклама бўлади.

Қўқон шахар ободонлаштириш бўлимига шахримиз ахолисининг хақли эътирозларини ва талабини бажарадиган рахбар тайинлаш керак.

Шахар учун ажратилган 4630 дона кўча ёритиш прожекторлари қани хурматли масъуллар нега шахар кечаси зимистон?

Каналга уланиш 👇👇👇👇

https://t.me/Nepotizm_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

398

obunachilar
Kanal statistikasi