БАХТИЁРЛИК
Мен бахтиёр чиққанман йўлга,
Тонг кузатиб қуйганди мени.
Нозик ҳислар тушиб кўнгилга,
Хаёлимдан чалғитди нени.
Ариқларнинг лабида унган,
Ялпизларга тушганди йўлим.
Шу дунёга мени тенг билган
Фаслларнинг тутгандим қўлин.
Бошим нурли тошга текканди,
Ой ёстиғим бўлганди ҳар кеч.
Юлдузлардан сўз сўрагандим,
Шивирлари берганда илинж.
Булутларни қизғандим роса,
Оғир олмай таҳқирларини.
Бедилларга кўрмадим раво
Ишқ сўйлаган ёмғирларини.
Мана, қуёш кулди ғамим еб,
Ҳайратимга кирди табиат.
Кузги боғлар фалсафаси деб,
Хазонлардан ахтардим ҳикмат.
Юрак, розинг оқ қоғозда ёз,
Ахир, шудир беминнат тахтинг.
Мен дил эдим… шеър эдим ҳассос,
Туғилмасдан туғилган бахтим...
Нилуфар Умарова
Мен бахтиёр чиққанман йўлга,
Тонг кузатиб қуйганди мени.
Нозик ҳислар тушиб кўнгилга,
Хаёлимдан чалғитди нени.
Ариқларнинг лабида унган,
Ялпизларга тушганди йўлим.
Шу дунёга мени тенг билган
Фаслларнинг тутгандим қўлин.
Бошим нурли тошга текканди,
Ой ёстиғим бўлганди ҳар кеч.
Юлдузлардан сўз сўрагандим,
Шивирлари берганда илинж.
Булутларни қизғандим роса,
Оғир олмай таҳқирларини.
Бедилларга кўрмадим раво
Ишқ сўйлаган ёмғирларини.
Мана, қуёш кулди ғамим еб,
Ҳайратимга кирди табиат.
Кузги боғлар фалсафаси деб,
Хазонлардан ахтардим ҳикмат.
Юрак, розинг оқ қоғозда ёз,
Ахир, шудир беминнат тахтинг.
Мен дил эдим… шеър эдим ҳассос,
Туғилмасдан туғилган бахтим...
Нилуфар Умарова