Olim va mutaallim. Uz


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Андижон шаҳар "Ал-Бухорий" жоме масжиди имом хатиби Олимжон домла Раҳимовнинг расмий, диний, маърифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


ЎТТИЗ БИРИНЧИ ҲАДИС

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  - رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ -  قَال: قَال صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَيْسَ الشَّدِيدُ بالصُّرَعَةِ؛ إِنَّمَا الشَدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ»  مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Паҳлавонлик кураш тушиш билан бўлмайди. Ғазаб чоғида ўз нафсини қўлга ола билган одамгина паҳлавондир", дедилар".


Муттафақун алайҳ.


УЙДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО


بِسْمِ الله تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ باللهِ

Бисмиллоҳи таваккалту ъалоллоҳи ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи

Маъноси: Аллоҳнинг исми билан чиқдим ва Аллоҳга таваккал қилдим ва қувват ва ғайрат ёлғиз Аллоҳдандир.


НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТОНГ ОТГАНДА ВА КЕЧ КИРГАНДА ҲАРГИЗ ТАРК ҚИЛМАГАН ДУОЛАРИ


اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَفْوَ وَالعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْلِي وَمَالِي. اللهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي وَآمِنْ رَوْعَاتِي. اللهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوْقِي وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي


«Аллоҳумма инний асалукал ъафийата фиддунйа вал ахироҳ. Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъафийата фий дийний ва дунйайа ва аҳлий ва малий. Аллоҳуммастур ъавротий ва амин равъаатий. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадаййа ва мин холфий ва ъан йамийний ва ъан шималий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтала мин таҳтий».


(Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг азаматинг ила паноҳ тилайман.)

Абу Довуд, Насаий, Ибн Можалар ривояти.


Бошланган янги кунимиз барчамизга хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга манфаатли бўлсин! Зулқаъда ойининг тун-у кунидан, ҳар бир соати, лаҳзасидан унумли фойдаланишимизда Роббул аъламийннинг Ўзи барча барчамизга ёри-мададкор бўлсин.

Амийн я роббал аъламийн






بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг шанба куни


19 - июнь 2021 й.
9 - зулқаъда 1442 й.


КЎР КЎЗЛАРГА ТУФЛАГАНЛАРИДА УЛАР КЎРАДИГАН БЎЛДИ

Ҳабиб ибн Фувайк (роҳматуллоҳи алайҳи) ривоят қилишича, отасининг кўзлари оппоқ, ҳеч нарсани кўрмайдиган киши эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларига борди. Ундан кўзига нима бўлгани ҳақида сўрадилар. Туяси кўзини жароҳатлагани ҳақида сўзлаб берди Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг кўзларига туфладилар. Кўзлари очилди. У саксон ёшида ҳам, ўша оппоқ кўзлари билан игнадан ип ўтказаётганини кўрганман.

Байҳақий (роҳматуллоҳи алайҳ) ривояти


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
20-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Қадр сураси)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов


@AlbuhoriyAndijon
@Muhsinunuz21

Каналга уланиш учун линк устига босинг ⬇️ ⬇️ ⬇️

https://t.me/Olimvamutaallimuz


ИЖАРА УЙНИ ОБОД ҚИЛЯПМИЗ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар:

«Бир инсонга доимий яшаш учун ҳовли ҳадя қилинди. Унинг ижарада турадиган бошқа уйи ҳам мавжуд. Ижарадаги уйи яқин, ўзига мулк қилиб берилган уй узоқда экан. Икки уй ҳам хароб аҳволда. Ҳалиги одамнинг пули эса битта уйни обод этишга етади, холос. Шунда ўша одам: «Узоқдаги ўз уйимни таъмир қилгандан яқиндаги ижара уйни обод қилганим яхши», дебди. Буни эшитган ҳамма уни аҳмоқликда айблабди. Бизнинг ҳам мисолимиз шунга ўхшайди. Бизга ҳам бу дунё - ижарадаги ҳовли. Биз охиратдаги ўзимиз учун доимий манзил бўладиган уй қолиб, 70-80 йилга берилган ижара уйни обод қиляпмиз».


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Топишмоқли 40 ҳадис | 34 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан (Ҳадиси Шариф)

@AlbuhoriyAndijon
@Muhsinunuz21

Каналга уланиш учун линк устига босинг ⬇️ ⬇️ ⬇️

https://t.me/Olimvamutaallimuz


ЯНА ҚАНДАЙ ЖАЗО КЕРАК...

Талабалардан бири устозига деди: Тинмай гуноҳ қилсак-да, Аллоҳ жазоламайди! Устози унга шундай жавоб қилди: Кўп жазолаяпти, лекин сен билмайсан! Муножот лаззатини қалбингдан олиб қўймадими?!

Инсон дил юмшамасликдан кўра оғирроқ бирор мусибатга мубтало бўлган эмас. Сенга етиши мумкин бўлган энг олий жазо солиҳ-эзгу амалларга муваффақ бўла олмаслигингдир.
Қуъонни қўлингга олмаган кунларинг, тиловат қилмаган кунларинг кўп эмасми?! Кечалар туриб намоз ўқишдан маҳрум ҳолда узун тунларинг ўтмаяптими?! Яхшилик, фазилат мавсумлари: рамазон... шавволнинг олти куни... зулҳижжанинг ўн куни.. ва ҳоказолар... ўтмоқда, шуларни муносиб ўтказа олишга муваффақ бўлмаётган сен эмасми?!
Бундан ортиқ яна қандай жазо керак?! Тоат-ибодат қаршисида ўзингда оғирлик-малолланиш, дангасалик сезмаяпсанми?! Ҳою ҳаваслар, шаҳватлар йўлида йўрғалаб, уларга ром бўлиб қолмаяпсанми?! Молу дунё, обрў-мартаба, шон-шуҳратга ўчлик балоси кўнглингга ин қуриб олмаганми?!

Яна қандай жазо керак... Ғийбат, чақимчилик, ёлғончилик осонгина тилингдан чиқиб кетмаяптими... Ўзингга керакли бўлмаган беҳуда нарсалар билан машғул бўлиб юрмаяпсанми... Охиратдан ғафлатда қолиб, бор эътиборингни, дарду ғамингни дунё қилиб олмаганмисан...?

Шуни билиб қўй, ўғлим, юқоридагилар берилган жазоларнинг бир бўлаги, холос... Яхшилаб уқиб ол ... Пул ё фарзанд ёки соғликка келадиган зоҳирий, кўриниб турган бало катта жазо эмас, балки энг катта жазо қалбга жўнатилган жазодир.. Оллоҳга истиғфор айтиб, офият сўра.. Зеро, банда биргина гуноҳ туфайли кўплаб тоатлардан маҳрум қолиб, буни сезмаслиги мумкин...

М. Шарофуддинов


БАРЧА ЯХШИЛИКЛАРНИ ЎЗИДА ЖАМЛАГАН ДУО

اللهم إنا نسألك زيادة في الدين وبركة في العمر وصحة في الجسد وسعة في الرزق وتوبة قبل الموت وشهادة عند الموت ومغفرة بعد الموت وعفوا عند الحساب وأمانا من العذاب ونصيبا من الجنة وارزقنا النظر إلى وجهك الكريم

Аллоҳумма инна насъалука зиядатан фид дийн, ва барокатан фил умри, ва сиҳҳатан фил жасади, васиьатан фир ризқи, ва тавбатан қоблал мавти, ва шаҳадатан индал мавти, ва мағфиратан баъдал мавт, ва афван индал мавти, ва аманан индал азааби, ва насибан минал жаннаҳ, варзуқнан назро ила важҳикал карим.

Аллоҳим, биз сендан динда юксалишни, умрда баракани, тан-сиҳатликни, ризқда кенгликни, ўлимдан олдин тавбани, ўлим вақтида шаҳодатни, ўлимдан сўнг мағфиратни, ҳисоб вақтида кечиримни, азобдан омонда бўлишни, жаннатдан насибамиз бўлишни сўраймиз, ва ҳамда буюк жамолингга назор солиш бахтини бергин!


Водийдаги энг катта масжидлардан бири Андижон шаҳридаги Бош жоме яни "Девонабой" масжиди бугун жума намозида расман очилади.

2 асрлик тарихга эга бўлган "Девонабой" масжидининг очилишида Муфтий хазратлари, Андижон вилояти бош имом ҳатиби ва жуда кўплаб дин уламолари иштирок этадилар вамуфтий ҳазрат бошчилигида илк жума намози адо этилди.

Ⓜ️анба: muslimunuzportal

@AlbuhoriyAndijon
@Muhsinunuz21

Каналга уланиш учун линк устига босинг ⬇️ ⬇️ ⬇️

https://t.me/Olimvamutaallimuz


Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидининг янги биносини бориб кўрди.
Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.
Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.
Қуръон оятларидан тиловат этилиб, дуо қилинди.

@AlbuhoriyAndijon
@Muhsinunuz21

Каналга уланиш учун линк устига босинг ⬇️ ⬇️ ⬇️

https://t.me/Olimvamutaallimuz






Муборак жума кунимиз барчамизга хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга манфаатли бўлсин! Янги Зулқаъда ойининг тун-у кунидан, ҳар бир соати, лаҳзасидан унумли фойдаланишимизда Роббул аъламийннинг Ўзи барча барчамизга ёри-мададкор бўлсин.

Амийн я роббал аъламийн





20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

216

obunachilar
Kanal statistikasi