MINENERGY.UZ dan repost
Тараққиёт стратегияси: Юртимизда водород энергетикаси ривожлантирилади
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида юртимизда водород энергетикасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, 2022 йилнинг май ойига қадар водород энергетикаси технологиялари соҳасида умумий қиймати 10 млрд сўмлик илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва янги илмий ишланмалар асосида водород энергиясини олиш, сақлаш ва ташиш технологиясини яратиш дастури тасдиқланади.
Унга кўра:
▪️2023-2024 йилларда водород энергетикаси материаллари ва технологиялари бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги технологиялар (водородни сақлаш учун адсорберлар, металгидрид ташувчилар, водород олиш учун нанокатализатор ва қуёш энергияси асосидаги электролиз) яратилади;
▪️2022-2024 йилларда водород энергетикаси соҳасида етакчи хорижий илмий марказ ва университетларга 20 нафар ёш олим ва мутахассисларнинг илмий стажировкалари ташкил этилади.
Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5063-сон қарорига мувофиқ Энергетика вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази ҳамда Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш лабораторияси ташкил этилган.
Ҳозирда ушбу Институтда қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш борасида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy