Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ichki ishlar vazirining matbuot kotibi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
8-yanvar — Oʻzbekiston Respublikasi Prokuratura organlari xodimlari kuni munosabati bilan barcha prokuratura xodimlarini hamda soha faxriylarini kasb bayramlari bilan samimiy qutlaymiz!

Mamlakatimizda qonun ustuvorligini taʼminlash, fuqarolarning huquq va erkinliklarini ishonchli himoya qilishdek sharafli va masʼuliyatli vazifangizda ulkan muvaffaqiyatlar tilaymiz!
———
8 январь — Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан барча прокуратура ходимларини ҳамда соҳа фахрийларини касб байрамлари билан самимий қутлаймиз!

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли вазифангизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
———
В связи с 8 января - Днем работников органов прокуратуры Республики Узбекистан сердечно поздравляем всех работников прокуратуры и ветеранов сферы с профессиональным праздником!

Желаем вам успехов в вашей важной и ответственной деятельности по обеспечению верховенства закона, защите прав и свобод граждан, а также укреплению справедливости в нашей стране!


Telegram | Instagram | Twitter | Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
8-yanvar — Oʻzbekiston Respublikasi Prokuratura organlari xodimlari kuni
———
8 январь — Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни

———
8 января День работников органов прокуратуры Республики Узбекистан

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook


Янги йил – байрамона кайфият ва қувноқ тадбирлар билан бирга, жамоат хавфсизлигини таъминлашда катта масъулият кунлари ҳамдир. Ички ишлар органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда байрам кунлари барча куч ва воситалар сафарбар қилинади. Бизнинг вазифамиз — аҳолига Янги йилни тинч ва хавотирсиз ўтказиш имконини яратиб бериш.

Юртдошларимиздан ҳам ҳамкорлик кутамиз: қонун-қоидаларга риоя қилиш, фарзандларингизни назоратсиз қолдирмаслик, шубҳали вазиятларга дуч келганда эса тезда хабар бериш орқали хавфсизликни таъминлашда бизга ёрдам бера оласиз.

Янги йил нафақат байрам, балки жамоавий ишонч ва ҳамжиҳатлик куни бўлиб қолсин!
———
Новый год - это не только праздничное настроение и веселые мероприятия, но и дни большой ответственности в обеспечении общественной безопасности. Органами внутренних дел совместно с другими правоохранительными органами в праздничные дни мобилизованы все силы и средства. Наша цель — обеспечить жителям возможность встретить Новый год в атмосфере спокойствия и радости.

Мы ждем сотрудничества и от наших соотечественников: вы можете помочь нам в обеспечении безопасности, соблюдая законы и правила, не оставляя своих детей без присмотра, а в случае возникновения подозрительных ситуаций - оперативно сообщая об этом.

Надеемся, что Новый год будет не только праздником, но и днём коллективного доверия и солидарности!

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook


Davlatimiz rahbarining topshiriqlariga binoan yurtimiz xalqining osoyishtaligini taʼminlash, kriminogen vaziyatni barqarorlashtirish hamda aholini bayram arafasida energiya resurslari bilan toʻliq taʼminlash maqsadida, joriy yilning 28-dekabr kuni Ichki ishlar vaziri general-leytenant Poʻlat Bobojonov boshchiligida soha masʼullari hamda hamkor tashkilotlarning mutasaddilari ishtirokidagi ishchi guruh poytaxtimizning Chilonzor va Uchtepa tumanlarida oʻrganish ishlarini olib bordilar

▶️
Batafsil
———
Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига биноан юртимиз халқининг осойишталигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда аҳолини байрам арафасида энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 28 декабрь куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигида соҳа масъуллари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг мутасаддилари иштирокидаги ишчи гуруҳ пойтахтимизнинг Чилонзор ва Учтепа туманларида ўрганиш ишларини олиб бордилар

▶️ Батафсил
———
В соответствии с поручениями Главы государства, с целью обеспечения спокойствия народа, стабилизации криминогенной обстановки и бесперебойного обеспечения населения энергоресурсами в предпарздничный период, 28 декабря текущего года рабочая группа под руководством министра внутренних дел генерал-лейтенанта Пулата Бобожонова, с участием ответственных лиц профильных ведомств и партнерских организаций, провела изучение ситуации в Чиланзарском и Учтепинском районах столицы

▶️ Подробно

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда “Президент арчаси” тадбирлари ҳамда Янги йил байрамини юқори савияда ўтказилиши белгиланган.

Байрам тадбирлари давомида намунали жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорликда барча ташкилий, профилактик, тезкор-қидирув ва бошқа чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хусусан,

Байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш бўйича ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Мониторинг ва мувофиқлаштириш марказида ташкил этилган идоралараро ва шаҳар-туманларда жамоат хавфсизлиги хизмати негизида тезкор штаб ва ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Улар томонидан республикамиздаги “Янги йил арчалари” ҳудудини, йўл-патруль хизмати масканларини, жамоат тартибини сақлаш хизматининг махсус муассасаларини, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг муассасаларини, ҳамда асосий чорраҳа ва жамоат жойлари нуқталари онлайн кузатилиб, назорат қилинмоқда.

25 декабрь кунидан бошлаб “Президент арчаси” тадбирлари 14 та объектларда ўтказилиши белгиланган бўлиб, унда 7 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда. Мазкур тадбирларида хавфсизликни таъминлаш учун 640 нафарга яқин шахсий таркиб жалб этилган.

Асосий байрам тадбирлари республикамизнинг 240 дан ортиқ объектларида ўтказилиши белгиланган бўлиб, тадбирларда тахминан 1 млн нафар фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда.

Хавфсизликни таъминлаш бўйича 16 мингдан зиёд куч-воситалар сафарбар этилган. Ходимларга 7 078 та алоқа, 1 482 та автотранспорт, 2 251 та металлодетектор, 677 та металлорама ҳамда 285 бош хизмат ити бириктирилган.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофига интеллектуал видеокамералар ўрнатилиб, мониторинг марказларига интеграция қилинган.

Тадбирлар ўтказиладиган жойларда адашиб қолган ёш болаларни вақтинча сақлаш учун хоналар ташкил этилиб, уларга масъул педагоглар ва психолог ходимлар бириктирилган.

«Президент арчаси» ҳамда «Янги йил байрами» тадбирлари ўтказиладиган жойларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қарийб 2 минг нафар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари жалб этилган.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардан 150 метр узоқликда 324 та автотураргоҳлар ташкил этилиб, ушбу жойларнинг қўриқланиши таъминланади, транспорт воситаларининг тартибсиз қолдириб кетилиши ва эвакуация йўлларининг тўсиб қўйилишига йўл қўйилмайди.

Тадбир ўтказиладиган объектлар атрофида тирбандликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида айрим кўчаларга вақтинчалик йўл белгилари ўрнатилиб, айланма йўллари ташкил этилади.

Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, фуқаролар ва транспорт воситаларининг эвакуациясини ташкил этиш мақсадида, объектлар олдига 192 та нуқтада махсус техникалар жойлаштирилади.

Аҳоли гавжум бўладиган тунги кўнгилочар жойлар атрофида транспортни етказиб бериш хизматлари ташкил этилади.

Азиз юртдошлар ва республикамиз меҳмонлари байрам кунлари барча хавфсизлик чораларига янада эътиборли бўлиб риоя қилишингизни ва хавфсизликни таъминлаётган ички ишлар органлари ходимларининг талабларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV


Mamlakatimizda aholining xavfsizligini taʼminlash, kriminogen vaziyatni barqarorlashtirish hamda qish mavsumini betalofat oʻtkazish, bu borada aholini yoqilgʻi-energetika resurslari bilan uzluksiz taʼminlash hamda favqulodda vaziyatlarning oldini olish borasida tizimli ishlar olib borilmoqda.

Mazkur vazifalar ijrosini taʼminlash maqsadida, joriy yilning 24-dekabr kuni Ichki ishlar vaziri general-leytenant Poʻlat Bobojonov rahbarligidagi ishchi guruh Toshkent shahrining Sirgʻali va Yangihayot tumanlarida oʻrganish ishlarini olib bordi. Ushbu tadbirlarda soha mutasaddilari, hamkor tashkilotlar vakillari hamda mahalliy hokimlik organlari ishtirok etdi.

▶️
Batafsil
———
Мамлакатимизда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, бу борада аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.


Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 24 декабрь куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрининг Сирғали ва Янгиҳаёт туманларида ўрганиш ишларини олиб борди. Ушбу тадбирларда соҳа мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳаллий ҳокимлик органлари иштирок этди.

▶️ Батафсил
———
В республике особое внимание уделяется обеспечению безопасности граждан, а также проведению зимнего периода. Одной из ключевых задач является стабильное снабжение населения топливно-энергетическими ресурсами и предотвращение чрезвычайных ситуаций.

В рамках этой работы 24 декабря текущего года рабочая группа под руководством Министра внутренних дел генерал-лейтенанта Пулата Бобожонова, провела проверку в Сергелийском и Янгихаётском районах города Ташкента. В мероприятии участвовали специалисты профильных ведомств, представители партнёрских организаций и местные власти.

▶️ Подробно

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.