Отажон...Мени кечиринг... Кечиринг!
Бир қиз бўлолмадим сизга муносиб.
Розиман майлига жазолар беринг
Ўлдирсин ер ютиб, сиртмоқлар осиб!
Сақлай ололмадим омонатингиз
Имкон тополмадим йўқ бирор чора.
Кўпни зир титратган Полвон эдингиз,
Менчи, бир ожиза, кучсиз, бечора.
Нега эркак бўлиб яралмадим мен,
Шунда оқлармидим фарзандлик бурчим.
Қизим, сиздан умид қилгандимку денг,
Етмади, панд берди аёлча кучим.
Эслайман ховлимиз катта мевазор,
Айтсангиз ўғилдек қилардим мехнат.
Чопардим, экардим, қилардим гулзор,
Хеч қачон қизман деб қилмасдим миннат.
Энди пучга чиқди бор умидингиз
Боғингиз қуриди, тиконлар тилди.
Сизни ишонтирган ўша "Ўғлингиз"
Ожиза бир аёл эканин билди.
Аламлар емирди мени отажон,
Энди яшамоққа қандай ярайман?!
Агарда вақт келиб берганимда жон,
Бориб юзингизга қандай қарайман?
Отажон кўксимни аламлар тилган
Уйингизда қолмас босган изингиз.
Асраб қололмади сиз умид қилган
Шу бетайин "ЎҒИЛ БОЛА" қизингиз!
Отажон... Мени кечиринг...
😥😥😥😥😥😥
✍️Shahlo Xon
11.11.2023
@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali
Бир қиз бўлолмадим сизга муносиб.
Розиман майлига жазолар беринг
Ўлдирсин ер ютиб, сиртмоқлар осиб!
Сақлай ололмадим омонатингиз
Имкон тополмадим йўқ бирор чора.
Кўпни зир титратган Полвон эдингиз,
Менчи, бир ожиза, кучсиз, бечора.
Нега эркак бўлиб яралмадим мен,
Шунда оқлармидим фарзандлик бурчим.
Қизим, сиздан умид қилгандимку денг,
Етмади, панд берди аёлча кучим.
Эслайман ховлимиз катта мевазор,
Айтсангиз ўғилдек қилардим мехнат.
Чопардим, экардим, қилардим гулзор,
Хеч қачон қизман деб қилмасдим миннат.
Энди пучга чиқди бор умидингиз
Боғингиз қуриди, тиконлар тилди.
Сизни ишонтирган ўша "Ўғлингиз"
Ожиза бир аёл эканин билди.
Аламлар емирди мени отажон,
Энди яшамоққа қандай ярайман?!
Агарда вақт келиб берганимда жон,
Бориб юзингизга қандай қарайман?
Отажон кўксимни аламлар тилган
Уйингизда қолмас босган изингиз.
Асраб қололмади сиз умид қилган
Шу бетайин "ЎҒИЛ БОЛА" қизингиз!
Отажон... Мени кечиринг...
😥😥😥😥😥😥
✍️Shahlo Xon
11.11.2023
@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali