🌸꙰🕊꙰. 𝑴𝑬𝑯𝑹 🌸꙰🕊꙰ dan repost
Тупроқ бўламиз
Оёқлар узилар баъзида ердан,
Такдирнинг устидан билиб куламиз.
Лекин унутмайлик барибир дўстим-
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...
Не керак бировга озорлар бермоқ,
Озгина давлатга кўкракни кермок,
Тилимда айланар доим бир титроқ-
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз.
Ўша бадавлат-у ўша фақир хам,
Ёруғлик излаган кўзи сўқир хам,
Хеч ким қочолмайди дўстим тақдирдан,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...
Омонат дунёнинг синовлари кўп,
Омонат дунёнинг дўст-ёвлари кўп,
Вале битта гапдан доим кўнглим тўқ,
Тупроқдан яралдик,тупроқ бўламиз...
Бировнинг кўзини ўйгандан кўра,
Бориб холин сўра,ахволин сўра,
Бир кун хаммамиз хам кетамиз жўра,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...
Xатолар қиламиз билиб гохида,
Куйиблар кетамиз хижрон доғида,
Танимиз тупроқни қучган чоғида,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз..
Ғанимат дунёда даврон суриб ол,
Яxшилик боғидан мехр териб ол,
Оёғинг остида не бор кўриб қол,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...
Хаммамиз дунёда беш кунлик мехмон,
Йўлимиз бурилсин оқибат томон,
Достон дер: унутма ҳазрати инсон,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...
✍️Достон Давлат шох,
Оёқлар узилар баъзида ердан,
Такдирнинг устидан билиб куламиз.
Лекин унутмайлик барибир дўстим-
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...
Не керак бировга озорлар бермоқ,
Озгина давлатга кўкракни кермок,
Тилимда айланар доим бир титроқ-
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз.
Ўша бадавлат-у ўша фақир хам,
Ёруғлик излаган кўзи сўқир хам,
Хеч ким қочолмайди дўстим тақдирдан,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...
Омонат дунёнинг синовлари кўп,
Омонат дунёнинг дўст-ёвлари кўп,
Вале битта гапдан доим кўнглим тўқ,
Тупроқдан яралдик,тупроқ бўламиз...
Бировнинг кўзини ўйгандан кўра,
Бориб холин сўра,ахволин сўра,
Бир кун хаммамиз хам кетамиз жўра,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...
Xатолар қиламиз билиб гохида,
Куйиблар кетамиз хижрон доғида,
Танимиз тупроқни қучган чоғида,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз..
Ғанимат дунёда даврон суриб ол,
Яxшилик боғидан мехр териб ол,
Оёғинг остида не бор кўриб қол,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...
Хаммамиз дунёда беш кунлик мехмон,
Йўлимиз бурилсин оқибат томон,
Достон дер: унутма ҳазрати инсон,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...
✍️Достон Давлат шох,