ҲУШДАН КЕТИШ
ХКТ-10.R 55
◾️Таърифи. Ҳушдан кетиш қисқа муддат ҳуш йўқотиш ва постурал тонус
бузилиши, юрак-қон томир ва нафас фаолияти бузилиши билан характерла-
нади.
◾️Патогенез.Ҳушдан кетиш –аноксия патогенези ишемик ва асосан пара-
симпатик ёки симпатик таъсирларнинг етишмовчилиги фонида мия қон айла-
нишининг ўткир юзага келадиган етишмовчилиги билан белгиланади.
◾️Таснифи. Патогенезнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда қуйи-
дагиларга ажратилади:
1. Нейроген:
– рефлектор:
а) вазовагал, б) синокаротид, в) ситуацион, г) ортостатик.
– эмоциоген,
– ассоциатив,
– дисциркулятор,
– дезадаптацион.
2. Соматоген:
– кардиоген,
– анемик,
– гипогликемик,
– респиратор.
3. Экстремал:
– гипоксик,
– гиповолемик,
– интоксикацион,
– медикаментоз,
– гипербарик.
4. Кўп омилли синкоплар: бир нечта механизмлар таъсири комбинацияси-
нинг натижаси.
◾️Белгилари. Ҳушдан кетишнинг 3 даври мавжуд.
1-давр бир неча сониядан 1-2 дақиқагача давом этади. Бош айланиши,
кўнгил айнаши, кўз олдининг қоронғулашиши, қулоқ шанғиллаши, кучайиб
борувчи умумий ҳолсизлик ва ҳуш йўқотилиши юзага келади.
2-давр ҳуш йўқотиш, давомийлиги 6-60 сония. АБ пасайиши, кучсиз ла-
бил пульс, баъзан – брадикардия, юзаки нафас, тери қопламларининг рангсиз-
лиги, умумий мушак гипотонияси фонида ҳуш йўқотилиши билан характер-
ланади. Кўзлар ёпиқ, қорачиқлар кенгайган. Чуқур ҳуш йўқотишда бир қанча
клоник ёки тоник-клоник титраш, ихтиёрсиз бовул қилиш мумкин.
3-постсинкопал давр, бир неча сония давом этади: икканчи давр амнезия-
си билан ҳуш, ўзи, жой, вақт ва воқеага ориентация тикланади. Хавотирлик,
ифодаланган умумий ҳолсизлик, тахикардия, нафас тезлашиши билан кечади.
◾️Дифференциал диагноз. Дифференциал ташхислаш анафилаксия, ми-
окард инфаркти, ЎАТЭ, гипогликемия, эпилепсия, жазава, ички қон кетиш,
шунингдек, Моргань-Эдемс-Стокс ҳуружи билан ўтказилади.
❗️Диққат қилинг.
Биринчи навбатда беморни текширганда БМЖни истисно этиш зарур.
◾️Текширув баённомаси.Умумий клиник текширувлар: сўроқ қилиш,
анамнез йиғиш, физикал текширув, неврологик белгилар, МВБ, ЭКГ, қорин
бўшлиғи УТТ.
Қон ва пешобнинг умумий таҳлили.
Биокимёвий таҳлил: билирубин, ферментлар, мочевина, креатинин, оқсил
фракцияси, қондаги қанд, сут кислотаси, кетон таначалари миқдори, коагуло-
грамма, КАҲ, электролитлар.
Қўшимча равишда КТ ёки МСКТ.
◾️Диагноз мезонлари.
Диагноз анамнез, клиник белгилар: тахипноэ, тахикардия, рангсиз ва
нам тери, АБ, МВБ, пешоб ва капилляр тўлиш пасайишига асосланган ҳолда
қўйилади.
◾️Даволаш.
1. Жабрланувчининг ҳаёти учун хавфли бўлган ташқи омиллар: электр
токи, газ, олов ва бошқаларни бартараф этиш.
2. Бемор оёқларини кўтарган ҳолда горизонтал ҳолатда ётқизиш зарур.
3. Эркин нафас олишни таъминлаш: ёқа, делбоғни ечиш.
4. Юзга совуқ сув сепиш, ёноқларга уриб-уриб қўйиш.
5. Қўзғатувчи воситаларни (нашатир спирти, уксус) ҳидлатиш яхши ёрдам
беради.
6. Ҳушдан кетиш чўзилганида танани уқалаш, иссиқ грелка қўйиш; 1 мл
1 % мезатон эритмасини м/о ёкит/о 1 мл 10 % кофеин эритмаси; ифодаланган
брадикардияда т/о 0,5-1 мл 0,1 % атропин сульфат эритмаси тавсия этилади.
◾️Шифохонадан чиқишда тавсиялар. Яшаш жойи бўйича невропатолог,
терапевт назорати.
https://t.me/Shifokor_Jonibek_Panjiyev