TWO DOORS intellektual seminarlar markazi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


​​TWO DOORS интеллектуал семинарлар маркази боғча ёшидаги болажонларга инглиз тилидан дарс бера оладиган тажрибали педагоглар учун танлов эълон қилади.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

+ 998 97 374 60 09
+998 99 511 00 15

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


​​Кўпчилик аёллар турмуш ўртоқларининг ўзларига нисбатан бефарқлигидан, ўзаро муносабатлардаги ҳиссизликдан шикоят қиладилар. Бу масалада психологларнинг маслаҳатлари ҳам фойда бермаётганини айтадилар.
Эркак аёлини ёмон кўрмайди. Кўнгилсиз ҳам эмас. Ҳаётида бошқа аёл ҳам йўқ. Аммо, кўп масалаларда бефарқ. Сабаби нимада?
Сабаби - мияда! Бу ҳолат - эркак ўнг мия ярим шарлари фаолиятидаги бузилиш натижасидир. Хўш, буни бартараф қилиш мумкинми? Албатта, мумкин.
Марказимизга келинг, ёрдам олинг.

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


​​TWO DOORS интеллектуал семинарлар марказида ўтказиладиган «Ўзимиз билан юзма-юз» муаллифлик лойиҳаси доирасидаги
семинарлар, вебинарлар, тренингларда қатнашиш истагида бўлсангиз;
ёки хорижий тилларни янгича йўналишда ўрганмоқчи бўлсангиз
;
боғча ёшидаги фарзандингиз билан биргаликда тил ўрганмоқчи бўлсангиз,
қуйидаги телеграм орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин:

@TwoDooors.

Марказ манзили:
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Шимолий Олмазор мавзеси, Кичик халқа йўли, собиқ «Bonanza» ресторани биноси.

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг:

+998 97 374 60 09
+998 99 511 00 15

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


​​TWO DOORS интеллектуал семинарлар марказида боғча ёшидаги болалар учун чет тилларини, жумладан, араб, турк, инглиз ва немис тилларини оналари, бувилари (агар истасалар, оталари) билан биргаликда ўргатамиз😊
Катталар кичкинтойлари билан биргаликда, битта партада ўтириб тил ўрганишлари мумкин. Тўлов пули эса фақат бола учунгина амалга оширилади.

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


​​TWO DOORS интеллектуал семинарлар марказида хорижий тилларни ўргатиш курслари ҳам фаолият юритади.

Хўш, бу курсларнинг бошқа ўқув марказларидаги тил ўргатиш курсларидан фарқи нимада?

Фарқи шундаки, бизнинг марказдаги тил ўргатиш курсларида дарслар бошланишидан аввалги икки кун давомида ўрганувчиларнинг миясини машғулотларга ҳозирлаш учун махсус (бепул) тренинглар ўтилади.

Дарслар ўрганувчилар миясининг имкониятлари ва ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда;
тил ўргатиш тизимида инқилоб ясай олган хорижий услублар асосида ташкил этилади.

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


​​Марказимизда:

оила қуриш ёшидаги қиз ва йигитлар учун;

ёш оилалар учун;

ёш ота-оналар учун;

ҳомиладор аёллар учун;

қайноналар учун;

эркаклар учун;

нафақа ёшидаги одамлар учун алоҳида семинар ва тренинглар, вебинарлар ташкил этилади.

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


​​Лойиҳанинг учинчи бўлими она қорнидаги тарбия – перинатал педагогика масалаларига бағишланади.

Бу бўлимда турмуш қуриш ёшидаги қизларга, ёш келинларга, бўлажак оналарга ҳомиладорликнинг ҳар бир ойи учун алоҳида ишлаб чиқилган махсус дастур асосидаги билимлар ўргатилади.

Ёшларимизнинг бугунги фикр-хаёллари, тилаклари, ниятлари, ўй-фикрлари, хатти-ҳаракатлари ва ҳатто еяётган емаклари орқали келажакда туғилажак фарзандларига нималарни мерос қилаётганларини илмий фактлар ва ҳаётий мисоллар ёрдамида ўрганамиз. Бу масаладаги жуда аччиқ ва зарурий ҳақиқатлардан гаплашамиз.

Шунингдек, бўлажак оталар учун ҳазрати эркаклик илми ва эркаклик қонунияти асослари дарслари тажрибали устозлар томонидан ташкил этилади.

Бундай курслар Ўзбекистонда фақат бизнинг марказдагина мавжуддир.

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


​​Лойиҳанинг иккинчи бўлими «Оила таъмирчиси» деб номланади.

Оила - бизнинг бу эшикдан кириб, у эшикдан чиқиб кетадиган ҳаёт йўлимиздаги асосий йўл чизиғидир. Бу бўлимдаги дарсларимизда сизлар билан мана шу икки эшик орасидаги имтиҳон шартларини қандай бажариш борасида маслаҳатлашамиз. Ҳаётингизга катта ўзгаришлар олиб кириши мумкин бўлган кичик қоидалар тўпламини қўлингизга тутқазамиз.

Бу бўлимда илм ўрганамиз:
эркаклик илмини, аёллик илмини, оталик илмини, оналик илмини, фарзандлик илмини, куёвлик илмини, келинлик илмини, қайноналик илмини, қайноталик илмини ўрганамиз. Бу илмни дунёнинг ҳеч қайси университети ёки академияси ўргатмайди, ўргатолмайди.
Аслида бу илм – бизнинг фитратимизга жойланган илмдир, Шарқ одами сифатида ишонч билан айтаманки, бу илм бизнинг қонимизда бор. Бизнинг вазифамиз – қонимизда совиб бораётган шу илмни қайта жонлантириб, ҳаётимизга жорий қилиш.

Мазкур семинарларда сиз билан айни масалалар бўйича ҳозиргача гаплашилмаган гапларни гаплашамиз.

Шунингдек, умр йўлдоши танлашда, оила раҳбарлигида, рафиқаликда, оталикда, оналикда миянинг иштироки, унинг бу масалаларда ҳозиргача эътиборга олинмаётган, ўрганилмаётган жиҳатлари янги илмий тадқиқотлар асосида ўргатилади.

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


Muslimaat.uz dan repost
«Ўзимиз билан юзма-юз» муаллифлик лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Куни кеча филолог, педагог, журналист Дилфуза Комил муаллифлигида ТWО DOORS интеллектуал семинарлар марказининг очилиши ва «Ўзимиз билан юзма-юз» лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Бир неча йиллар «Маърифат саодати» газетасида бош муҳаррир, «Маърифат медиа» нашриётида муҳаррир сифатида фаолият юритган ва она қорнидаги тарбия бўйича тадқиқот олиб бораётган журналист, ижодкор Дилфуза Комил ўзининг мия фаолиятига оид билимларга асосланган ахлоқий тарбиянинг шарқона йўналиши бўйича илмий спикерлик борасидаги янги фаолиятини бошлади. Тадбирда бугунги кунда долзарб бўлган муаммоларга соғлом чоралар кўриш ҳақидаги маълумотлар билан таништирди.
"Инсон яхши ҳаёт кечириши учун, шахсий ҳаётда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам, касбий ҳаётда ҳам муваффақиятга эришиши учун, маънавий жиҳатдан, ақлий жиҳатдан, жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиши учун аввало унинг мияси тўғри ишлаши керак. Ҳаётда кўп хато қилишимизга, қоқилишимизга, ҳаётимизнинг издан чиқишига, ҳаётимизга бошқалар хўжайинлик қилишига мия фаолияти ҳақидаги билимларимизнинг йўқлиги ва қаровсиз қолган миямизнинг нотўғри ишлаши сабаб бўлади.
Марказда нейроилмларга, яъни мия фаолияти тадқиқотларига доир халқаро илмий маълумотлар миллий хусусиятларимизга, шарқона тарбиямизга, эътиқодимизга мослаб, қайта ишланган ҳолда; оддий, содда, тушунарли тилда; қизиқарли тарзда; ҳаётий мисоллар билан юртдошларимизга етказиш режа қилинган. Семинарларда ҳеч қандай тахминий фикрлар айтилмайди; илмий жиҳатдан исботланмаган бирорта ҳам маълумот келтирилмайди", дейди Дилфуза опа ўз тақдимотида.

Тадбир сўнгидаги қуйидаги мулоҳазалар ҳам эътиборимни тортди:
"Иблиснинг қиёматга қадар инсониятга зарар беришга, душман позициясида туришга лицензияси бор. Ва у бу фаолииятини юритиш учун бу дунёда ўзига иш жойлари белгилаган. Унинг асосий офиси оилаларда! Тўғри, у ҳамма ерда — бозорларда, кўчаларда ҳам бор. Аммо унинг бош қароргоҳи, ётиб қолиб ишлайдиган жойи оилалардир. Агар оилаларни махв этса, бутун жамиятни, бутун дунёни махв эта олишини жуда яхши билади. Шайтоннинг қўлидан омон чиқиш учун зеҳнимиздаги бир қатор тушунчаларни тузатишимиз керак ва ўзимизни ислоҳ қилишни аввало оилалардан бошлашимиз тўғри бўлади".

Ирода Эргашева тайёрлади

https://muslimaat.uz/yangilik/36928

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Mubaşşir Ahmad dan repost
Кеча таниқли журналист ва жонкуяр публицист Дилфуза Комил ва турмуш ўртоқлари журналист ва ташкилотчи Абдужаббор ака Умаров томонларидан таъсис этилган TWO DOORS интеллектуал семинарлар маркази ва "Ўзимиз билан юзма-юз" муаллифлик лойиҳасининг тақдимотларида қатнашдим.

Тақдимотда уч нарса эътиборимни тортди:

1. Мақсадли Интеллектуал Марказ Тошкентда биринчи бор очилаётган бўлса керак. Алҳамдулиллаҳ, шу даражага ҳам келибмиз.

2. Марказнинг олдига қўйган мақсадлари. Дилфуза опа тақдимотда қилган чиқишларида инсон миясини ўрганиш, ундан унумли фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш борасида кўплаб семинарлар ташкил этилишини айтдилар. Уларнинг мавзулари ҳақида хабардор бўлиб, семинарлар анча қизиқарли ва фойдали бўлишини тушундим.

3. Қизиғи, Марказ Ҳалқа йўлдаги "Bonanza" кафеси фаолият юргизган бинода иш бошлади. Қорин ўрнига мияни тўйдиргани борамиз, энди
😅.

Мурожаат учун: +998973746009, +998995110015.
Манзилни юқорида айтдим.

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube


​​Бугун сизларга тақдим қилаётганимиз -
«Ўзимиз билан юзма-юз» лойиҳаси учта бўлимдан иборат.

Биринчи бўлимда сизни ўз миянгиз билан юзлаштирамиз.

Миянгизда рўй бераётган жараёнларни ҳаётингизга, турмушингизга, соғлиғингизга, ақл даражангизга, хулқ-атворингизга, тақдирингизга қандай таъсир этаётганини таҳлил қиламиз.
Мия соҳасининг юздан бир қисмида рўй берган, дейлик қум заррасидек келадиган қисмида рўй берган кўз илғамас, микроскопик ўзгаришлар баъзида инсон ҳаётини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.

Бугун бутун дунё бўйича мия тадқиқотлари учун мисли кўрилмаган маблағлар ажратилмоқда: федерал маблағлар дейсизми, магнатларнинг шахсий маблағлари дейсизми. Бу борада дунёда АҚШ етакчилик қилмоқда (бир нечталаб гигант программалари бор уларнинг). Нега? Мия илмини ўрганиш илм оламида урф бўлгани учунми? Йўқ. Олимлар инсонлар ҳаётини яхши томонга ўзгартириш учун, одамларни ислоҳ қилиш учун, жамиятларни ривожлантириш учун энг аввало инсон миясининг ишлаш тизимини, унинг фаолият сирларини ўрганиш ва бу фаолиятни яхшилаш кераклигини аллақачон англаб етишган.

АҚШ мудофаа вазирлиги қошида истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармаси бор. Бу бошқарма 60 йилдан буён илм-фаннинг миллий хавфсизлик учун нақадар муҳимлигини намойиш этиб келмоқда. Унинг йиллик бюджети 3 млрд долларни ташкил этади. Бугун мана шу бошқарма дунёга тақдим қилаётган лойиҳаларнинг асосий қисми ҳам мия фаолияти тадқиқотлари билан боғлиқ. Ва мана шу маълумотнинг ўзи мия тадқиқотлари стратегик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Инсон яхши ҳаёт кечириши учун, шахсий ҳаётда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам, касбий ҳаётда ҳам муваффақиятга эришиши учун, маънавий жиҳатдан, ақлий жиҳатдан, жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиши учун аввало унинг мияси самарали ва тўғри ишлаши керак.

Ҳаётда кўп хато қилишимизга, қоқилишимизга, ҳаётимизнинг издан чиқишига, ҳаётимизга бошқалар хўжайинлик қилишига - мия фаолияти ҳақидаги билимларимизнинг йўқлиги ва қаровсиз қолган миямизнинг нотўғри ишлаши сабаб бўлади.
Буни биздан кўра яхшироқ биладиган катта кучлар бор дунёда. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда тупроқлар ўрнига миялар ишғол этилмоқда, ҳудудлар ўрнига, мияларга босқин қилинмоқда.

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
- Бу лойиҳа - миллатни юксалтириш учун бир ҳаракатдир...

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


Ассалому алайкум, муҳтарам дўстлар, қадрдонлар!

Бундан бир неча йиллар аввал педагог сифатида она қорнидаги тарбия (перинатал педагогика) масалалари бўйича илмий изланишлар бошлаган эдим. Бу орада бир нечта давлатдаги перинатал педагогика марказлари фаолияти билан танишдим, уларнинг ютуқ ва камчиликларини ўргандим. Эпигенетик, психогенетик олимларнинг халқаро миқёсдаги илмий тажрибаларини кузатдим. Аммо, ўзим режа қилган вақтда бу изланишлар барибир такомилига етмади, яъни бу жараёнда боши берк кўчалар, жавобсиз қолаётган саволлар кўп эди. Образли қилиб айтганда, мақсадга етишим учун очилиши керак бўлган яна бир эшик бор эди қаршимда. Мен ўша эшикнинг калитини топишим керак эди. Аллоҳнинг изни билан, мен ўша калитни нейробиолог олимларнинг халқаро миқёсдаги даврасидан топдим. Эшикни очдим ва рўпарамда барча учун бирдек фойда берадиган асл ҳақиқатлар дунёсини кўрдим. Бу ҳақиқатлар дунёсида инсониятни маънан қийнаётган муаммолар бўйича мантиқли, жўяли, илмий асосланган ечимлар бор эди. Одамни ўзи билан юзма-юз қолдирадиган, ҳаётидаги муаммоларнинг ўқ илдизларини кўрсатиб берадиган олам эди бу.

Бу топилмадан кейин мен, она қорнидаги тарбия масалаларига қўшимча равишда, нейробилимларга асосланган, яъни мия фаолиятига оид билимларга асосланган ахлоқий тарбиянинг шарқона йўналишини яратишни ҳам зиммамга олдим. Ва бу борада бугун Америка ва Европадаги бир нечта мия тадқиқотлари институтлари ҳамда таълим ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилмоқдаман.
Мен мана шу даргоҳлар эгалик қиладиган қимматли илмий маълумотларни умумлаштириб, уларни миллий хусусиятларимизга, шарқона тарбиямизга, эътиқодимизга мослаб қайта ишладим (ишлашда давом этяпман).

Бизнинг марказимизда ташкил этиладиган семинарларда буларнинг барчасини оддий, содда, тушунарли тилда; қизиқарли тарзда; ҳаётий мисоллар билан юртдошларимизга етказишга ҳаракат қилинади.

Семинарларимизда ҳеч қандай тахминий фикрлар айтилмайди; илмий жиҳатдан исботланмаган бирорта ҳам маълумот келтирилмайди.

Агар шу кунларда Гуглнинг қидирув хизматидан инсон мияси ҳақидаги маълумотларни қидирсангиз, у сизга 45 миллионга яқин маълумотни чиқариб беради. 45 миллионга яқин! Афсуски, бу маълумотларнинг деярли 70 фоизи эскирган; илмий тасдиқланмаган; тўғрилигига ҳеч ким кафолат беролмайдиган; ёки ваколати бўлмаган шахслар томонидан эълон қилинган асоссиз; чалғитувчи маълумотлардир.

Мен ҳамкорлик қиладиган илмий марказларда эса бу борадаги энг ишончли, кафолатли маълумотлар базаси бор.
Мен мана шу маълумотларнинг, у даргоҳларда ўтказилаётган нодир тажрибаларнинг, хулосаларнинг Ўзбекистон одамлари учун ҳам хизмат қилишини, фойда келтиришини истайман ва кичкина жамоамиз билан қилаётган бутун ҳаракатларимиз ҳам фақат шу мақсад учундир.

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy
👇


Дилфуза Комил – филолог, педагог, журналист;
- «Маърифат саодати» газетаси бош муҳаррири;
- она қорнидаги тарбия (перинатал педагогика) бўйича тадқиқот олиб бораётган илмий журналист;
- мия фаолияти тадқиқотлари ва нейробилимларга асосланган ахлоқий тарбиянинг шарқона йўналиши бўйича илмий спикер;
- «TWO DOORS интеллектуал семинарлар маркази» ҳамда «Ўзимиз билан юзма-юз» муаллифлик лойиҳаси раҳбари.

https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy


Умаров Абдужаббор
Исомиддинович –
«TWO DOORS интеллектуал семинарлар маркази» муассиси «Ma’rifat media» МЧЖ директори.


https://t.me/joinchat/X79M-17B3VQ4OTgy

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

255

obunachilar
Kanal statistikasi