Форма ўқувчининг дарсдан чиқариб юборилишига сабаб бўла олмайди
Дарсга кечиккан ёки формада бўлмаган ўқувчини дарсдан чиқариб юбориш мумкин эмас. Бу ҳақда "Нодавлат олий таълим муассасалари" ўз расмий саҳифасида хабар берди.
Дарсга кечикиш, ўқувчилар томонидан ўқув-қуролларини олиб келинмаслиги ёки мактаб формасининг йўқлиги ўқувчини дарсга киритилмаслигига асос бўлмайди. Таълим муассасаларидаги ўқув жараёни "қонунийлик, демократик, камситишга йўл қўймаслик ва ҳурмат" принципларига асосланиши керак, дейилади хабарда.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”га кўра, ўқитувчилар жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиши, ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориши ёки киритмаслиги ҳамда “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириши ҳам мумкин эмас.
💎@UZB_KATTABOZOR💎