Account&tax


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


✅ Предлагаем аутсорсинговые услуги в сфере бухгалтерского и налогового учета
☑️ Сдачи налоговых и статистических отчетов
📈 Полностью ведём бухгалтерию вашей компании
🔷 Подготовим отчёты на основе МСФО
📩Контакт: @Accountandtax
☎️ Тел: 97 4404282

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


✅ Buxgalteriya xizmati va moliyaviy hisobotlarni tuzish.

⚠️ Korxona buxgalteriyasini tiklash.

📆 Soliq va statistika hisobotlarini tuzish va yuborish.

📉 Soliq maslahati.

⚖ Soliq nizolarini sudgacha yoki sud jarayonida hal etish.

💻Buxgalteriya hisobini avtomatlashtirish.

🧰 Hisobotlarni milliy standartlardan xalqaro standartlarga transformatsiya qilish

Aloqa uchun:
☎️ Tel: +998974404282
🌍 Telegram: @Accountandtax


Меҳнат_шартномаси_намунаси_ВМҚ_758.docx
20.9Kb
Меҳнат шартномаси намунаси.

Ҳурматли иш берувчилар, сизларга Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарори билан тасдиқланган Меҳнат шартномаси намунасини тақдим этяпмиз.

Бундан буёғига ходимларни ишга қабул қилишда мана шу намунадан фойдаланганингиз маъқул.

(Мавсумий ишларга, масофавий ишларга, ЯТТлар ва уй ишларига жалб қилишга оид меҳнат шартномаси намуналарини алоҳида тақдим этамиз).

☝️Барча иш берувчилар, юристлар ва кадрларга юбориб қўйинг.


https://t.me/account_and_taxation


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#MXIK

Kerakli MXIKni qanday topish va uni "Tanlanganlar"ga qo'shish mumkin?

Tovarlarni sotishda yoki xizmatlar ko'rsatishda to'g'ri identifikatsiya kodlarini (MXIK) ishlatish kerak.

Kerakli MXIKni topish va uni "Tanlanganlar"ga qo'shish tasnif.soliq.uz saytidagi shaxsiy kabinet orqali amalga oshirish mumkin.

☝🏻Batafsil videoda
https://t.me/account_and_taxation


Uzum Marketda товарлар сотилганда қандай бухгалтерия ўтказмалари(проводка) берилади?

Товар Uzum Market омборига берилганда - хужжат накладной;

Дт2960 Кт2910

Товар сотилганда - хужжат фактура;

Дт9120 Кт2960
Дт4010 Кт9020
Дт4010 Кт6410 (НДС тўловчилар учун)

Uzum Market ўз хизмати учун ЭСФ берганда;

Дт9410 Кт6990
Дт4410 Кт6990 (НДС тўловчилар учун)

Сотилган товар учун пул келиб тушганда;

Дт5110 Кт4010

Uzum Market билан ўзаро ҳисоб-китоб (засчет);

Дт6990 Кт4010


#soliq_taqvimi

🗓 Eslatma ❗️2024-yil 20-noyabr

oktabr oyi uchun:

- QQS hisobotini taqdim etish va soliqni toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 273-moddasi 1- va 2-qismlari);

- agar oktabr oyida dividendlar va foizlar hisoblangan boʻlsa, dividendlar va foizlardan olinadigan soliq summasi boʻyicha soliq hisobotini taqdim etishning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 345-moddasi 5-qismi);

- norezidentlarning daromadlaridan olinadigan soliq summalari boʻyicha soliq hisobotini soliq agenti tomonidan taqdim etishning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 355-moddasi 1-qismi);

- yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliqning hisob-kitobini taqdim etish va toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 454-moddasi 3- va 4-qismlari);

- suv resurslaridan foydalanganlik uchun boʻnak toʻlovlar soliq davrida soliq summasi bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravaridan koʻproqni tashkil etadigan yuridik shaxslar tomonidan (bundan aylanmadan olinadigan soliqni toʻlovchilar mustasno) yillik soliq summasining 1/12 qismi miqdorida toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 448-moddasi 3-qismi).

https://t.me/account_and_taxation


#латифа

Аудитор компанияга янги келган ёрдамчига "Аудит" сўзини тушунтирмоқда: "Бу сўз лотинча audire сўзидан келиб чиққан бўлиб "эшитмоқ, қулоқ солмоқ" деган маънони билдиради".

Телефон билан чалғиб қолган ёрдамчи "Узр, жаноб аудитор гапингизни эшитмай қолдим" дея кулиб турарди.

Аудитор ҳам кулиб "Бошқа департаментга ўтдингиз" деярмиш.

https://t.me/account_and_taxation


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тома-тома кўл бўлур...

Тадбиркорларимиз ичида савдо тушумининг маълум қисмини корхона пластигидан шахсий пластикка ўтказиш ҳолатлари учраб туради. Кўпчилик оз-оздан ўтказишини, бу эса сезилмаслигини айтади... Тўғри, 185 млн (500 БҲМ)дан ошса, жавобгарлик пайдо бўлади, лекин бунга суяниб қолиш катта молиявий оқибатларга олиб келади. Бунинг мисол ва оқибатини биргаликда кўриб чиқамиз...

@murod_muhamedjanov


100 милллион сўм моддий ёрдам олса ҳам бўлади, фақат...

Моддий ёрдамнинг максимал ёки минимал миқдори, унинг берилиши мажбурийлиги тўғрисида қонун ҳужжатлари мавжуд эмас. Ҳар бир корхона ўзининг молиявий имкониятига қараб ҳодимларига моддий ёрдам бериши мумкин ёки умуман бермаслиги ҳам мумкин. СКнинг 377-моддасида белгиланган моддий ёрдамлар берилган тақдирда, СКнинг 378-моддасида кўрсатилган миқдордаги қисми даромад солиғидан озод қилинади, ундан ошган қисми эса солиққа тортилади.

https://t.me/account_and_taxation


Хусусий капитал нима?

#мулоҳаза

Компанияда активларни сотиб олиш учун пул жалб қилишнинг икки йўли бор. Агар пул қарзга олинса, молиялаштириш манбаи мажбурият дейилади. Агар компания мулкдорлари томонидан инвестиция қилинса, молиялаштириш манбаи хусусий капитал сифатида таснифланади.

Хусусий капитал- бу мулкдорлар компанияга активларни сотиб олиш учун инвестиция қилган суммадир. Бундай инвестицияни икки йўл билан амалга ошириш мумкин.

1️⃣ Биринчисида мулкдор шундай дейди: "Яхши, менинг бизнесимга активлар сотиб олиш учун пул керак, шунинг учун мен ўз чўнтагимдан маблағ киритаман. Бизнес кейин менинг инвестиция қилган пулимни бизнес активларини сотиб олиш учун ишлатади”. Бу сумма молиявий ҳисоботда устав капитали ёки акциядорлик капитали каби номлар билан аталади.

2️⃣ Иккинчи усулда мулкдорлар компания ишлаб топган фойдани компанияда қолдириш орқали инвестицияни амалга оширади. Бизнеснинг эгаси мулкдор бўлгандан кейин, унинг фойдаси ҳам мулкдорга тегишли бўлади, албатта.  Мулкдорлар бу фойдани нима қилишни хал қилишади. Баъзида мулкдорлар: "Яхши, менинг бизнесим фойда келтирди ва мен бу фойданинг бир қисмини шахсий фойдаланиш учун оламан. Яхта сотиб олишим керак, Анталияга саёхат қилмоқчиман” дейишади. Компаниянинг фойдасини мулкдор шу тартибда олишини дивиденд деб аталади.

Энди, аксинча, кўпинча мулкдорлар: "Яхши, менинг бизнесим фойда келтирди. Мен озгина дивиденд оламан, лекин кўп қисмини бизнесни кенгайтириш учун қайта йўналтираман" дейишади. Бизнес бу фойдани кўпроқ бино сотиб олиш, кўпроқ ускуна сотиб олиш, кўпроқ товар-моддий захиралар сотиб олиш учун ишлатади. Агар фойда бизнесда қолдирилса, хусусий капиталнинг бу моддаси тақсимланмаган фойда деб аталади.

Кўп учрайдиган хатолик

Кўпчилик мулкдорлар ўтган йилда компания ихтиёрида қолдирилган фойдани бизнесни кенгайтириш учун сарфлаганига қарамай, навбатдаги йилда жами тақсимланмаган фойдани дивиденд сифатида олишга қарор қилишлари мумкин. Бу пайтда компания ушбу дивидендни тўлаш учун айланма капиталдан ортиқча пул оқимини яратиши қобилиятига хали эга бўлмаган бўлиши мумкин. Натижада, тўланган дивиденд суммаси кейинчалик компанияни паст ликвидли қилади. Яъни компанияда иш ҳақи суммалари, солиқлар ва бошқа қарз маблағларини тўлашда мунтазам кечикишлар юзага келади. Шунинг учун тақсимланмаган фойдани қанча қисмини дивиденд шаклида олиш кераклигини аниқлаш ҳам бир санъат хисобланади.

@account_and_taxation


#YTT

Qanday qilib yakka tartibdagi tadbirkor bo'lish mumkin?

Yuridik shaxs tashkil qilmasdan yakka tartibdagi tadbirkor (YTT) sifatida tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish mumkin.
👉Soliq kodeksi 31-modda

Ro'yxatdan o'tish uchun quyidagi ikki usuldan birini tanlash lozim:
1. Davlat xizmatlari markaziga murojaat qilish;
2. Tadbirkorlik subyektini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish uchun masofadan turib new.birdarcha.uz sayti orqali ariza berish.

Agar:
▫️shaxsan kelib ariza berilsa BHMning 1 baravari miqdorida (375 000 so‘m) davlat boji to‘lanadi;
▫️Internet orqali ariza berilganda to‘lov BHMning 0,9 baravarini tashkil etadi (337 500 soʻm).

Shundan so'ng, YTTga ro'yxatdan o'tganlik to'g'risida guvohnoma beriladi.

👉YTTlar shug‘ullanishi mumkin bo‘lgan faoliyat turlari ro‘yxati

Tovar (xizmat)lar realizatsiyasi 100 mln so‘mdan oshmagan YTTlar davlat ro‘yxatidan o‘tkazilayotganda daromad solig‘ini to‘lashning quyidagi rejimlaridan birini tanlash huquqiga ega:
🔹jami yillik daromadlar to‘g‘risidagi deklaratsiya asosida;
🔹qatiy belgilangan miqdorda.
👉 Soliq kodeksi 385-modda

Qat'iy belgilangan miqdorlardagi daromad solig'i davlat ro'yxatidan o'tgan oydan keyingi oydan boshlab har oyda 15-sanadan kechiktirmay to'lanadi.

YTTning tovar (xizmat)lar realizatsiyasidan olingan daromadi kalendar yilida
- 100 mln so‘mdan oshsa AOS to‘lashga,
- 1 mlrd so‘mdan oshsa QQS va foyda solig‘ini to‘lashga o‘tadi.
👉 Soliq kodeksi 385-modda

YTT ijtimoiy soliq ham to'laydi:
▫️ o'zi uchun oyiga kamida BHMning 1 baravari – 375 000 so'm;
▫️savdo majmualari va bozorlarda faoliyat yurituvchi YTTlarning yollanma xodimlari uchun oyiga BHMning 0,5 baravari – 187 500 so‘m;
▫️faoliyatning boshqa sohalarida yollanma xodim uchun yiliga BHMning 1 baravari – 375 000 so‘m.

YTTlar 5 nafargacha xodim yollash huquqiga ega.

Yaqinlaringizga ulashing!!!!
@account_and_taxation


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
21 asr muammolaridan biri. Uyquni qanday tartibga keltirish va vaqtdan unumli foydalanish to'g'risida ilmiy va amaliy ma'lumotlar.

📹 30 kun 04:00 da uyg'ondim.

©Maqsad

Yaqinlaringizga ulashing!!!
@account_and_taxation


❗️ My.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uz — ушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz — таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

✅ Юқорида кўрсатилган хизматлардан фойдаланиш учун «ONE ID» тизимидан рўйхатдан ўтиш керак бўлади.


2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. Бунда, рўйхатда йўқ масалалар бўйича тадбиркорлар фаолиятини текшириш тақиқланади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб, текширувлар “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими доирасида тадбиркорларни 3 та тоифага ажратган ҳолда ўтказилади.
https://t.me/account_and_taxation


Ilova_Moliyaviy_xisobot.pdf
321.3Kb
Янги тахрирдаги молиявий хисобот ва иловалари!


Savol:
Fuqaroning shaxsiy buyumini MCHJga sotib olsa bo'ladimi? Fuqaroda bizga kerak bo'lgan Buyum(yoki dastgoh) bor hamda 15.000.000 so'mga sotmoqchi, lekin hech qanday xujjati mavjud emas. Shuni MCHJ qanday tartibda sotib olsa bo'ladi?

📍JAVOB:

Korxona jismoniy shaxsdan tovar moddiy boyliklar sotib olish mumkin! Ushbu operatsiyalarni oddiy oldi-sotdi shartnomasi orqali amalga oshirish mumkin.(FKning 386-moddasi). Shartnoma yuridik va jismoniy shaxs o'rtasida tuzilishi qonuniy xisoblanadi. Taraflarda soliq oqibatlari vujudga kelmaydi. Jismoniy shaxsga mulk huquqiy asosida tegishli bo'lgan mol-mulkni realizatsiya qilishdan olingan daromadlar jismoniy shaxsning mulkiy daromadlari bo'lib hisoblanadi(SKning 375-moddasi 4-qism) va bunday daromaddan daromad solig'i to'lamaydi.(SKning 378-moddasi 7bandi)

https://t.me/account_and_taxation


Soliq siyosati: 2025-yilda asosiy soliq stavkalari o‘zgarishsiz qoldirilmoqda

▫️foyda solig‘i - 15%;
▫️QQS - 12%;
▫️JShODS - 12%;
▫️yuridik shaxslar uchun mol-mulk solig‘i - 1,5%;
▫️AOS - 4%;
▫️qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlar uchun yer solig‘i - 0,95%;
▫️qishloq xo‘jaligi yerlarini sug‘orish uchun suv solig‘i - 100 so‘m.

Sog'lom turmush tarzini yaxshilash va tabiat resurslarini asrash:

▫️Alkogol va tamaki mahsulotlari uchun aksiz solig'i stavkalarini JST talablariga bosqichma-bosqich muvofiqlashtirilmoqda;
▫️ barcha shirin ichimliklarga aksiz solig'i joriy etilmoqda. (Amalda gazlangan shirin ichimliklarlarda)
▫️ suvni isrof qilishni kamaytirish maqsadida avtomobillarni yuvishda foydalaniladigan suv uchun soliq stavkasi qayta ko'rib chiqilmoqda (1 kub metr uchun 15 ming so'm)

Tadbirkorlarga teng sharoitlar yaratish:

▫️JST talablariga asosan tovar va xizmatlar eksporti bo'yicha foyda solig'i imtiyozi bekor qilinmoqda;
▫️Iqtisodiyotning barcha tarmoqlari ( sanoat, xizmatlar, qurilish va boshqalar) uchun suv solig'ini bir xil belgilash.
https://t.me/account_and_taxation


2025 йил учун солиқ сиёсати:

➖асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади;

➖2025 йилнинг 1 апрелидан таркибида шакар бўлган нафақат газли ичимликлар, балки чой, сок ва бошқа газланмаган шакарли ичимликларнинг 1 литри учун 500 сўм миқдорида акциз жорий этилади;

➖таркибида ширинлантирувчи ёки хўшбўйлантирувчи моддалар бўлган газланган ичимликлар 1 литри учун амалдаги 500 сўмлик солиқ 300 сўмга туширилади;

➖барча тадбиркорлик субъектлари учун сув солиғи саноат корхоналари билан бирхиллаштирилади (760 сўм);

➖”автомойка”лар учун сув солиғи 1 метр куби учун 15 минг сўм қилиб белгиланмоқда. Амалда бу 2700 сўм;

➖мол-мулк ва ер солиғи 10%га оширилади;

➖мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади;

➖импорт қилинган табиий газ учун ҳам ички қазиб олинган табиий газни реализация қилишдаги каби акциз солиғи тартиби жорий этилади. Акциз ставкаси 20%дан 12%га туширилади;

➖ЯТТлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси 10%га оширилади. Фаолият тури, жойлашган ҳудудига қараб энг кам ва энг юқори солиқ ставкалари диапазони белгиланмоқда.


Интернет-савдо (электрон тижорат) нима?


Электрон тижораттоварларнинг ахборот тизимларидан (веб-сайтлар, дастурий маҳсулотлар, мобиль иловалар ва бошқалар) фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган олди-сотдиси.


Интернет-савдода (электрон тижорат) сиз қуйидаги атамаларни билишингиз керак.

акцепт - оферта йўлланган шахснинг унинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги жавоби

ахборот тизими - ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш имконини берадиган ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган жами;

ахборот воситачиси - электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;

ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;

оферта - бир шахсга, бир нечта аниқ шахсларга ёки шахсларнинг номуайян доирасига йўналтирилган, ундан таклиф билдираётган шахснинг (оферентнинг) таклифда кўрсатилган шартларда ким жавоб берса у билан шартнома тузишга бўлган иродаси билинадиган шартноманинг барча мавжуд шартлари мавжуд бўлган таклиф;

харидор - пировард истеъмол, тижорат мақсадларида фойдаланиш, ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчи жисмоний шахс ёки тадбиркорлик фаолияти субъектлари (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари);

сотувчи - ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи тадбиркорлик фаолияти субъекти;
электрон тижорат иштирокчиси - электрон тижоратда товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи ёки уларнинг харидори бўлган юридик ёки жисмоний шахс;

электрон савдо майдончаси - ташкилий, ахборот ва техник қарорларнинг дастурий-аппарат мажмуи, шу жумладан товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш учун ахборот тизими орқали сотувчи ва харидорнинг (буюртмачининг) ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган интернет-дўкон;

электрон хабар - ахборотни жўнатувчини идентификациялаш имконини берувчи электрон шаклда қайд этилган ахборот;

электрон восита - электрон шаклда ахборотни қайта ишлаш, сақлаш ва уни айирбошлашга мўлжалланган компьютер ва (ёки) бошқа техник асбоб, шунингдек телекоммуникациялар тармоғи;

электрон шартнома - товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси учун ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда сотувчи ва харидор ўртасида тузиладиган шартнома;


Жадвалдан кўриш мумкинки юз минг даромадга эга тадбиркор ходимига ўн минг иш хақини расмий ва норасмий бериши орасидаги фарқ унчалик катта эмас, бор йўғи 277 сўм яъни бу даромадига нисбатан 0.28%, тўлаётган иш хақига нисбатан 2.8% ва ёки соф оладиган фойдасига нисбатан 0.6% ташкил этади.



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.