Postlar filtri


#савол
ҚҚСдан ортиқча тўлови мавжуд бўлган корхона айланмадан олинадиган солиққа ўтса, ортиқча тўлови қайтариб бериладими?

СКнинг 269-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи ҚҚС тўловчи мақомини йўқотганда (ёки солиқ тўлашдан озод қилинганда) илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммасига тузатиш киритилиши лозим. Тузатиш ҳисобга олинган ҚҚСни ТМЗ таннархига киритиш орқали амалга оширилади. ҚҚС ҳисоботида ҳам ушбу ўзгаришлар акс эттирилади ва ортиқча тўлов шахсий ҳисобварақдан ўчирилади. Демак, ҚҚСдан ортиқча тўлови мавжуд бўлган корхона айланмадан олинадиган солиққа ўтса, ортиқча тўлови қайтариб берилмайди. Мавжуд ортиқча тўлов ТМЗлар таннархига қўшилади.

@avantaj_buxgalteriya


Солиқдан шунақа хабарномалар ҳам келяпти )))


АОС тўловчилар учун 462-моддани амалда ишламаётган қисми ишлашни бошлади.

СКнинг 462-моддасида Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календар йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календар йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади дейилган. Ушбу қоида аввалги йиллар ишламаётганди. 18-январ куни эса кўплаб тадбиркорларга ҚҚСга ўтгани тўғрисида ҳабарнома келди.

Эндиликда йил охирларида фирма очиб, 1 млрд оборот қилиб, кейинги йил яна АОСда қолишни иложи йўқ. Буни ҳам билиб қолишди ))) 😊

@avantaj_buxgalteriya


Миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қиймат тадбиқ қидинмайди.
15.04.2022 йилдаги ПҚ-208-сон

@avantaj_buxgalteriya


Товарларни божхона қийматидан паст сотиш натижасида қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаси харажат сифатида чегирилади.

СКнинг 248-моддаси, 5-қисмида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас дейилган. Агар паст бўлса, корхона ўзи қўшимча ҚҚСни ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши керак. Ушбу қўшимча ҳисобланган солиқ СКнинг 305-модда, 4-қисм, 3-бандига асосан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириладиган харажат сифатида ҳисобга олинади.

@avantaj_buxgalteriya


Ишга қабул қилинаётган ҳодимдан ишга кириш тўғрисида ариза олиш мажбурий эмас.

Бу билан ариза олинса нотўғри бўлади дейишдан йироқмиз. Аммо ишчининг аризаси мажбурий хужжатлар қаторида турмайди. Меҳнат кодексининг 124-моддасида ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар келтириб ўтилган, булар:
- паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд ID-карта, 16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки ID-карта;
- охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно;
- ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;
- олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом;
- солиқ тўловчининг идентификация рақами;
- жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (мавжуд бўлганда);
- жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно.

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонунчиликда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Кўриб турганингиздек ишчининг аризаси талаб қилинадиган ҳужжатлар қаторида йўқ. Меҳнат кодексига мувофиқ Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Шундай қилиб, ишга киришда ариза ёзмаса ҳам бўлади. Асосийси меҳнат шартномаси ва ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқдир.

@avantaj_buxgalteriya


#савол
Корхона ўз эҳтиёжи учун бино қурганда сотиб олинган материаллар бўйича ҚҚСни ҳисобга оладими?

Солиқ кодексининг 266-моддасида келгусида ўз асосий воситалари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган активларни яратиш учун товарлар (хизматлар) сотиб олинганда сотувчи томонидан солиқ тўловчига тақдим этилган солиқ суммасини ҳисобга олиш тўлиқ ҳажмда амалга оширилади дейилган. Фақат ушбу қурилган объект солиқ солинадиган фаолиятни кўрсатиш мақсадида фойдаланилиши керак.

@avantaj_buxgalteriya


Фойда солиғи бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома топшириш мажбурият эмас, балки ҳуқуқдир!

Солиқ кодексининг 340-моддасида Ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади дейилган. Солиқ тўловчи фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга. Маълумотнома тақдим қилмаслик хеч қандай жавобгарликка олиб келмайди.

2025 йил 1-чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси ўтган солиқ даврининг охирги чорагида тўланиши лозим бўлган ҳар ойлик бўнак тўлови суммасига тенг этиб қабул қилинади.

@avantaj_buxgalteriya


Мол-мулк солиғини ҳисоблаш.

Солиқ кодексига кўра кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар мол-мулк солиғи учун солиқ базаси белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. СКнинг 412-моддасига асосан объектнинг 1 кв. метри қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолатиши мумкин. Бунда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади. Солиқни қайси қийматдан ҳисоблаш кераклигига доир бир нечта мисоллар келтириб ўтамиз.

1-вазият. 100 кв.метр бўлган вилоят марказидаги бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати - 280 млн сўм. СКнинг 412-моддасига асосан вилоят марказлари учун минимал қиймат 100 х 2,2 млн = 220 млн сўм. Бу вазиятда солиқ базаси ўртача йиллик қолдиқ қиймат бўлади.
2025-йил учун солиқ: 280 млн х 1,5% = 4,2 млн сўм.

2-вазият.
100 кв.метр бўлган вилоят марказидаги бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати - 160 млн сўм. Ушбу бино учун минимал қиймат 100 х 2,2 млн = 220 млн сўм. Бу вазиятда 4 хил ҳолат бўлиши мумкин.

а) Корхона мустақил баҳолашни амалга оширмади. Солиқ суммаси минимал қийматдан ҳисобланади.
2025-йил учун солиқ: 220 млн х 1,5% = 3,3 млн сўм.

б) Корхона мустақил баҳолашни амалга оширди. Баҳоловчи ташкилот бинони 180 млн сўмга баҳолади. Ушбу қиймат ўртача қолдиқ қийматдан юқори, лекин минимал қийматдан паст. Бу вазиятда корхона солиқни баҳоланган қийматдан тўлашга ҳақли.
2025-йил учун солиқ: 180 млн х 1,5% = 2,7 млн сўм.

с) Корхона мустақил баҳолашни амалга оширди. Баҳоловчи ташкилот бинони 250 млн сўмга баҳолади. Ушбу қиймат минимал қийматдан ҳам юқори. Бу вазиятда корхона солиқни минимал қийматдан тўлашга ҳақли бўлади.
2025-йил учун солиқ: 220 млн х 1,5% = 3,3 млн сўм.

д) Корхона мустақил баҳолашни амалга оширди. Баҳоловчи ташкилот бинони 140 млн сўмга баҳолади. Ушбу қиймат ўртача қолдиқ қийматдан паст. Бу вазиятда солиқ базаси ўртача йиллик қолдиқ қиймат бўлади. 2025-йил учун солиқ: 160 млн х 1,5% = 2,4 млн сўм.

@avantaj_buxgalteriya


Бошқа фирма касса аппарати ёки терминалидан фойдаланманг.

Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши
20 миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (СК 221-модда).

@avantaj_buxgalteriya


Корхона ҳисоб рақамига "Ҳисоб рақамни тўлдириш учун" деб пул тушириш.

Тўлов мақсадига бундай ёзилиши бир қанча ноаниқликларни келтириб чиқаради. Aввало билишимиз керак бўлган нарса, ушбу маблағ эгасига қайтариладими ёки йўқми? Шунга қараб қарз шартномаси тузилиши керак бўлади. Қайтарса ҳам, қайтармаса ҳам, корхонада солиқ оқибатлари келиб чиқади. Ҳисоб рақамга тушум манбаи доимо аниқ ёзилиши керак.
"Ҳисоб рақамни тўлдириш учун" деб пул тушириш тавсия етилмайди.

@avantaj_buxgalteriya


Кишининг бошига кутилмаганда бир бахтсизлик тушганда, ҳатто унга жуда ҳам яқин бўлган одамларда ҳам бундан аллақандай қониқиш ва мамнунлик ҳисси пайдо бўлади. Ҳеч истисносиз барча одамларда шундай туйғу бўлади. Киши чин юракдан ҳамдардлик ва ачиниш билдиради-ю, лекин ўзида юрагининг ички бир қаватларида мана шунақа бир сезгини ҳис қилиб туради. Ҳатто энг яқин кишиларингиз ҳам бундан мустасно бўлмайди.

Ф.Достоевский, «Жиноят ва жазо».


Айланмадан олинадиган солиқ йиллик ҳисоботининг муддати ҳам 15-феврал!

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботлар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

1) ҳисобот даври якунлари бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича — солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай. CК, 470-модда.

Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади, яъни 2025 йил 15-февралдан кечиктирмай.

@avantaj_buxgalteriya


15-январ 2024 йил декабр ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот топширишнинг охирги куни ЭМАС!

СКнинг 389-моддасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай топширилади дейилган. Шу сабабли 2024 йил декабр ойи учун ҳисоботни 2025 йил 15 февралга тақдим қилиш ҳуқуқига эгасиз.

@avantaj_buxgalteriya


Байрам муборак дўстлар 😊


"Ноль" ҳисобот топшириш шарт эмас!

Асосан ер солиғи, мол-мулк ва сув солиқларини "ноль" қилиб топшириш ҳолатлари учраб туради. КЎплаб тадбиркорлар юқоридаги солиқлар бўйича солиқ солиш объекти бўлмасада, яъни ери ёки кўчмас мулки бўлмаса ҳам "ноль" қилиб ҳисобот топширадилар. Агар сиз қайсидир солиқ тури бўйича солиқ тўловчи бўлмасангиз ҳисобот топшириш мажбуриятингиз йўқ. Ушбу тартиб Солиқ кодексида ҳам белгилаб қўйилган: Солиқ ҳисоботи солиқ органларига шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф этиладиган солиқлар бўйича тақдим этилади. СК, 81-модда.

Агар сизга бирор турдаги солиқ тўловчи бўлмасангиз ҳам ҳисобот тақдим қилмаганликда қўлланиладиган чораларни қўллашса ёки ноль қилиб топширишингизни айтишса, хуқуқингизни талаб қилинг.

@avantaj_buxgalteriya


25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши тўхтатилади.

2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонга асосан иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилиши 2025 йил 1 январга қадар узайтирилганди. Ушбу имтиёз ҳам ўз ниҳоясига етди.

@avantaj_buxgalteriya


Абдуқодир! Шакарсан, шакар.

Футболчимиз “шаҳарликлар” билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Шахсан мен ушбу футболчимиз учун, ота-онаси ва қолаверса, футболимиз учун хурсанд бўлдим.


Текширув.

Назорат қилувчи органлар:

- «хавфни таҳлил этиш» тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиши керак.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас, давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган назорат текширувлари бундан мустасно.
13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сон

@avantaj_buxgalteriya


#мавзуданташқари
Постдаги «Stop»га тўхтамаслик, қоида бузилиши эмас.


Аввалроқ постдан ўтаётиб шу белгига амал қилмаганимиз учун жарима ҳам тўлаганмиз. Кейин билсак, жарима қўлланиши ноқонуний экан. Сизга ҳам илиндик.

«Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган», 2.5. белгиси. Бу белги чорраҳаларга, темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар ичида блокпостлар ёки бошқа жойлар йўқ. Шу 3та жойдан бошқа жойга ўрнатилганда белгига амал қилмаслик, қоида бузилиши ҳисобланмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.04.2022 йилдаги 172-сон

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.