Azizjon Gapparov


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


- Biznesni rivojlantirish va tizimlash bo’yicha konsultant
- Business Navigator Consulting
- 605 marketing agentligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Benchmarking хакида эшитганмисиз?

Benchmarking бу хар қандай тахлилнинг негизи бўлган нарса. Содда қилиб айтганда benchmarking бу сонлардан маъно топиш учун бошқа сонлар билан солиштириш жараёни (асли нафақат сонлар…).

Мисол учун сизнинг корхонангизда 10та савдо ходими бор, ва Эшмат ойига $25,000лик савдо қилади, зўрми? Балки…хаммаси benchmark га боғлиқ. Корхонамизда хар бир ходимга тўғри келадиган савдо benchmark $17,000 бўлса Эшмат «маладес», агар $35,000 бўлса Эшмат «халадес».

Кейинги қадам Ўзбекистондаги бозор benchmark қанақа? Агар бозоримиздаги ўртача ходим савдоси ойига $15,000 бўлса, унда бизнинг «халадес» Эшмат хам «маладес» бўлади, агар бозор benchmark $50,000 бўлса, Эшмат тугул, бизнинг корхона хам «халадес». Худди бизнинг корхонага ўхшаган Қозоғистон корхоналарида холат қанақа? Европадачи? Бу маълумот Ўзбекистон бозори қаердалиги ва қаерга кетаётганини тушунишда ёрдам беради.

Худди шу каби benchmark ларни тахлилда ишлатсак корхонамиз аниқ «маладес» бўлиб кетади!

Сизнинг корхонангизда benchmarking ишлатиладими?

@azizjongapparov


Рақобатми ёки бирлашув?

Бозорда рақобат кучайган сари хар бир ўйинчининг улуши камайиб бораверади. Охир оқибат бозорда фақатгина катта ўйинчилар қолади, чунки кичкина ўйинчилар янада кичиклашиб бораверади.

Аксарият холларда компаниялар бошқа компанияларни сотиб олишади ёки бирлашади. Чунки бу бозорда тирик қолишнинг ягона самарали йўли бўлиб қолади.

Бизнинг бозорга хам шу холат яқин келажакда келса керак. Таёр турайлик…

@azizjongapparov


Бизда бизнес эгаларини бирлаштирувчи ва билим улашувчи Alliance Business Club бор. Ушбу клуб доирасида кўзга кўринган мутахассислар билан сухбатлар ўтқазамиз.

Кечаги сухбатимиз клубимиз аъзоси, Korzinka бренди асосчиси, Зафарака Хошимов билан бўлиб ўтди.

Зафарака билан жуда кўп долзарб мавзуларни кўриб чиқдик, рақобат, савдони бошқариш, корпоратив бошқарув, бизнес эгасини бизнесдан чиқиши ва х.к. Менга энг эсда қоларли мавзулардан бири, бу инсон ўзини бутун умр ўзига қизиқ бўлган иш билан ўзини банд қилиш кераклиги хақида бўлди. Яни инсон бу дунёга кераклигини ва мухимлигини англаб яшаши унинг хаётининг сифатини белгилайди!

@azizjongapparov


Сизнинг бизнесингизни хеч қайси ходим сизчалик яхши кўраолмайди!

Бизнесда тизим қўришингиздаги асосий мақсад бизнесни сиз яхши кўрадиган даражадаги инсонларни топиб жойига қўйиш эмас, балки аниқ қойида ва регламентлар яратиш. Ушбу қойидалар хеч бўлмаганда бизнесимизга зарар қилувчиларни йўқотсин!

Ишонинг, шунинг ўзи бизнесингизни бир неча поғона ўстиради!

@azizjongapparov


Marketing bo'limi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Tadqiqotlar doim ishlamasligi mumkin" - Azizjon Gapparov

To’liq podcastni ko’rish uchun havolani bosing!

Azizjon Gapparovning telegram kanallariga obuna bo'lish uchun: @azizjongapparov

Marketing oʻzbek tilida —
@marketingbolimi


Хозирги кунда қайси бизнес юқори даражага эриша олади? Бугун бир яқин тадбиркор акамиздан яхши жавоб бўлди: истеъмолчи билан алоқа қура олган ва/ёки кучли брендга айланган бизнесларгина ривожланади.

Нега бундай бўлади? Чунки индустриал революциянинг ривожланиш натижасида ишлаб чиқариш жараёнлари шунчалик чўқига еттики яхши махсулот ишлаб чиқариш осон ва арзон бўлиб қолди. Яни, махсулотни ўзи билан ажралиб туриш ва ривожланиш тобора қийинлашиб боради. Авваллари кимда ускуналар бўлса ўшалар ютар эди (Британия), кейинчалик кимда арзон иш кучи бўлса ўшалар ютди (Хитой), эндиликда кимда юқори технология ва роботлар бўлса ўшалар ютмоқда, келажакда кимда сунний интелект бўлса ўшалар ютса керак! Лекин хар даврда истеъмолчи билан алоқаси зўрлар ва бренд эгалари бу ютуқлардан фойдаланган!

Агарда сизда истеъмолчилар билан алоқаларни қуриш ёки кучли бренд қуриш жараёнлари йўлга қўйилмаган бўлса, катта эҳтимол билан бозордан чиқиб кетасиз…

@azizjongapparov


Сиз нима ишлаб чиқарасиз? Махсулотми ёки инсонларнинг муаммосига ечимми?

Юқоридаги расмдаги деярли барча махсулотлар бозордан чиқиб кетган. Агар сиз манашу махсулот ишлаб чиқарувчиман деб юрганингизда катта эҳтимол билан бозордан чиқиб кетар эдингиз. Чунки бор эътиборингиз ва бошқарув тизимингиз махсулотингизда бўлади, вахоланки сизнинг фикру хаёлингиз истъемолчига қиймат яратишда ва унинг муаммоларига ечимлар беришда бўлиши керак.

Хозир ишлаб чиқарётган махсулотингиз балки 5-10 йилда бозордан чиқиб кетар, унда сиз хам кетишингиз керакми? Агар истеъмолчига қийимат яратишга қаратсангиз компаниянгиз дойимий ишлайди, чунки одамлар эҳтиёжлари тугамайди, улар хар хил формада бўлади (баъзида битта махсулот кўринишида баъзида бошқа).

@azizjongapparov


Дунёнинг 90% маълумотлари сўнги 2 йилда яратилган!

Бир тасаввур қилинг, инсоният тарихидаги минг йиллар давомида йиғилиб келган маълумотлар базасининг 90% сўнги 2 йил ичида! Бу дегани янги маълумотлар 2 йил ичида яратилди эмас, балки маълумотлар хажми йилдан йилга кўпайиб бормоқда дегани. Инсоният маълумотларни сақлаш, уни тахлил қилиш ва ишлатишни йилдан йилга яхшироқ ўзлаштирмоқда.

Сизчи, бизнесингизда маълумотларни қайта ишлаш ва улардан маъно топиш учун нималарни амалга оширдингиз? Билинг, бизнесингизнинг энг қиммат активларидан бири бу маълумотлар. Нободомда хали хам «дафтарда» хисоб китоб олиб юрган бўлсангиз дархол бу ишингиздан қайтинг, келажакдагилар сизни кечиришмайди!

P.S. Расмда 1956 йилдаги «флешка», хажми эса атига 5 Мб! Дунёни ўзгаришини қаранг… биз ўйлагандан анча тез ўзгаради буёғига.

@azizjongapparov


Мижозларингиз қандай фикрдалигини биласизми?

Баъзи тадбиркорлар билан гаплашганимда мен мижозларим нима фикрдалигини биламан, ёки ходимларимнинг фикри «ундай ёки бундай» дейишади. Лекин қаердан биласиз, ўрганганмисиз десам, йўқ, шундай бўлса керак деб иккиланишади. Аслида бизнинг фикримиз ва дунё қарашимиз кўп холатларда атрофимизга боғлиқ, ким билан дўст бўлишимиз, ким билан яшашимиз ва х.к. Мисол, аксарият тадбиркорларнинг телефон русми Iphone ва улардан Ўзбекистонда неччи фоиз одамда Iphone деб сўрасам, кўпинча асли холатдан каттароқ рақамни айтишади, баъзилари хатто 50% дейишган. Аслида эса 7% атрофида! Нега улар каттароқ рақамни айтишади? Чунки дунёни билишимизда атрофимиздаги мухитдан келиб чиқамиз.

Тафсия: стратегик қарорларни қабул қилаётганингизда хар дойим рақамларга таянинг, хатто улар сизнинг фикрингизга қарши бўлса хам! Рақамлар йўқ бўлса нима қиламиз? Сиз хам жавоб берингчи…

@azizjongapparov


Bugun Alliance klubimizda navbatdagi uchrashuvni o’tkazyapmiz

Bugungi uchrashuvdagi master-classda shaxsan o’zim va hamkorim Otabek Sharapov dastur spikerimiz.

Mavzu: “Muvaffaqiyatli brend qanday quriladi?”

Sizlarga ham qiziq bo’lsa reaksiya bosinglar)


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Замонавий бизнеснинг ва маркетингнинг асоси бу маълумотлар!

Мижоз хақида, махсулотларингиз хақида, рақобатчилар хақида ва умуман бозор хақида хар қандай маълумотни йиғишни бошлашингиз шарт!

Биласизми, Amazon компанияси мижозларнинг 100та харидига асосланиб ўша мижоз хақида 15,000 турдаги маълумотга эга бўлади. Бир фикрлаб кўринг, 15,000 турдаги маълумот!!! Ўзимиз ўзимиз хақимизда 15,000 четда турсин, 150 турдаги маълумот бераолмаймиз. Аксарият холларда Amazon ва Google каби компаниялар биз хакимизда ўзимиздан кўпроқ маълумотга эга.

Кейинги сафар, ижтимойи тармоқларда сизга бирон нарсани рекламаси ёқмаса ва сиз у махсулотни манга адашиб кўрсатишяпти десангиз, катта эхтимол билан сиз ўзингиз адашган бўласиз 😁

@azizjongapparov


Net Promoters Score

Дунёдаги кўплаб компанияларнинг умумий иш самарадорлиги кўрсатгичларидан бири бу Мижозларнинг Содиқлик Индекси (Net Promotores Score (NPS)). Бу, нисбатан, жуда осон ўлчанадиган индекс хисобланади, чунки биттагина осон савол берилади: Бизнинг брендимизни (махсулотимизни/товаримизни) дўстларингизга тавсия қилиш эхтимоли қандай? Мижозларингиз фақатгина битта бал беришлари керак. Юқорида кўрсатилган формула орқали бал хисобланиб, мижозлар сизни қанчалик бошқаларга тарғибот қилишга таёрлигини билиб оласиз.
Мисол учун Apple компаниясининг ўртача NPS бали 61%. Бу ўртача компания бали, баъзи махсулотлари, мисол учун AirPods 75% ташкил қилган. Умуман олганда 50% дан юқори кўрсатгич жуда яхши хисобланади!

Агар сиз NPS ни ўлчашни бошласангиз, балингиз неччи бўлиши унчалик ахамиятсиз. Нега? Нима ахамиятли унда? Комментарийда ёзиб қолдиринг.

@azizjongapparov


Маркетинга қанча сарфлаш керак?

Аниқ бир жавоб йўқ, чунки таъсир қилувчи омиллар кўп. Энг аввалом бор бозордаги рақобат даражаси. Мисол учун Ўзбекистонда, 2000 йилларда маркетинга деярли сарфламасангиз хам бўлар эди, бугунга келиб баъзи бозорларда маркетинга сарфламасангиз корхона ривожланмайди. Айниқса агар сиз бозорингизда лидерликни эгаллаб, ушлаб турмоқчи бўлсангиз.

Яна бир омил, бизнесингиз сохаси. Баъзи сохаларда маркетинга харажат савдонинг 1% хам етарли, баъзи сохада 20% хам кам. Одатда қанчалик истеъмолчиларга яқин бўлсангиз шунча маркетинга кўп сарфлайсиз. Юқоридаги расмда АҚШ нинг турли соха компанияларнинг маркетинг харажатлари келтирилган (Deloitte консалтинг тадқиқоти).

Тахминларим бўйича, Ўзбекистон шароитида бренд қураман десангиз энг камида савдони 2% ни маркетинга ажратмасангиз бўлмайди. Шунда 3 йил тинимсиз харакат қилсангиз брендга ўхшаган нарса кўринишни бошлайди. Албатда бу ерда нимага ва қандай сарфлашингиз хам катта ахамиятга эга, жамоангизни профессионал ходимлар билан тўлдиринг!

Каналимга аъзо бўлиш учун:

https://t.me/azizjongapparov


Парето қонуни хамма жойда!

Ривожланган давлатларда деярли 80% озиқ овқат махсулотларини атига 10та йирик компания эгалик қилади! Ва ушбу холат деярли барча сохаларда.

Корпорациялар ривожланган сари бозордаги улушни кенгайтириш ва рақобатбардошликни ошириш йўлининг энг самаралиси бошқа компанияни сотиб олиш ёки у билан бирлашиш бўлиб қолган. Бизнесдаги ушбу йўналишни «бирлашиш ва харид қилиш» (mergers and acquisitions) деб номлашади.

Ўзбекистонда ушбу йўналиш хали ривожланмаган, лекин иқтисодий ва сиёсий стабиллик бўлиб турса албатда ривожланади! Глобал компаниялар келганда масала улар билан қандай рақобатлашамиз дан ташқари, балки брендимизни неч пулга харид қилишга ёки биз билан бирлашишга таёрми улар бўлади. Бунинг учун албатда Ўзбекистонда кучли лидер брендга айланишимиз шарт!

https://t.me/azizjongapparov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барча ишларни ўзимнинг ходимларим билан қиламан, менинг ўзимнинг потенциалим етади, шунча ишни қилган бунисини хам қиламан… бу каби фикрлаш билан бизнесни катталаштирса бўлади, лекин қийинроқ, секинроқ ва маълум даражагача холос!

Компаниянгизнинг потенциали = ходимларингизнинг илми ва тажриба потенциалига, ундан юқори бўлаолмайди! Ўсмоқчи бўлсангиз - яхши кадрларни ишга олинг!

P.S. Ушбу видеода 3та профессионал 100 болага қарши ўйнашмоқда:)


Assalomu alaykum barchaga!

Sizlarni muqaddas Ramazon Hayit bayrami bilan chin qalbimdan muborakbod etaman. Umid qilaman-ki siz bu oy, sabr, mehr-oqibat va ruhiy poklanish kabi yuksak natijalarga erishdingiz. Alloh barcha qilgan ibodatlarimizni qabul qilsin🙏

Bayramingiz qutlug' bo'lsin!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугунги кунда бизнес ривожланиши учун доимий янгиликлар ва инновациялар қилишга мажбур!

Чунки бугун дунё анча тезлашган. Олдинлари товарингиз ва хизматингизни йиллар давомида яхши сотган бўлсангиз, бугун хар 6 ойда (индустрияга қараб) янгилик чиқариб туришингиз керак. Бунинг учун корхонада доимий янгиликлар яратиш тизимини жорий этиш шарт.

Бу тизимнинг энг асосий пойдевори бу бизнеснинг ЭГАСИ/РАҲБАРИ, аниқроғи бизнес эгасининг янгиликларга очиқлиги ва янгиликлардан келадиган рискларга таёрлиги (нега рискларга таёр, чунки 90% инновациялар ривож топмайди!).

Демак, бизнесимизни ривожлантириш учун сиз билан биз қиладиган энг биринчи иш бу янги илмлар олишга ва корхонада уларни тадбиқ этишга интилишимиз! Янгиликларга очиқ бўлайлик дўстлар!


Бир хиллик яхшими?

Консалтингни энди бошлаётганимда бошлиғим бир хил 5та оқ кўйлак ва 2та тўқ кулранг костюм шим олгин деди. Бир хил кийиниб юрамизми десам, ха деди. Бир хиллик миямизни хар кунлик - “нима кийсам экан…” деган фикрлашдан бўшатади, булардан бошқа ўйлашга арзидиган масалалар кўп ўзи деди. Қолверса, тўқ кулранг костюм ва оқ кўйлак деярли барча клиентларга ва холатларга тўғри келади деди.

Кейинчалик билсам жуда қулай экан, беш кун кўйлакни алмаштириб кияверасиз, мия анча бўшайди, хар кунги эрталабки ишга таёргарлик вақт ва энергия тежалади!

Фикримча, одамлар, айниқса бизнес эгалари, имкон қадар мияни чалғитайдиган нарсаларни камайтиришлари керак, кийим танлаш шулардан бир кичкина мисол холос. Шунда, хақиқий фокус қилиш керак бўлган масалаларга кўпроқ имкон берилади! Балки шунинг учун Стив Жобс, Марк Цукерберг кабилар дойим бир хил футболка ва свитерда юришади.

Яна қандай майда масалалар сизни мухим ишлардан чалғитади?

@azizjongapparov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

239

obunachilar
Kanal statistikasi