БАХТ
Қолябсанда кундан кун ёқиб,
Ўзгасига қарама боқиб,
Биласана оламан чақиб,
Борлигингни, ўзи катта бахт.
Кўп оғритдим кечиргин дилинг,
Ололдимми, билмадим кўнглинг,
Ушлолмадим, хаттоки қўлинг,
Борлигингни, ўзи катта бахт.
Дунё ўзи дейишар бир кам,
Ўраб борар турли-туман ғам,
Тушун сенга, арзимасам ҳам,
Борлигингни, ўзи катта бахт.
Яшайманда қалбда бир тугун,
Ўз ўзимга дейман унутгин,
Юрак истаб дейди оз кутгин,
Борлигингни, ўзи битта бахт.
Ўзгасини кўрмас бу кўзим,
Эшит яна бир бора сўзим,
Йўлларингда қоларму изим,
Борлигингни, ўзи катта бахт.
Вафоли бўл юргин сен омон,
Не бўлса ҳам соғиндим ёмон,
Мен ҳам сени севаман ҳамон,
Борлигингни, ўзи катта бахт.
✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
Тавсия👇👇👇
BEKAJON OSHXONASI
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞@BAXTIMSAN -