Xushnudbek.uz dan repost
❗️ Таълим кредитининг янги тартиби ҳақида маълумотлар. Энди сиртқи ва кечки шаклга ҳам, шунингдек техникумларга ҳам таълим кредити олса бўлади.
👍 2022 йил 18 июлдаги Президент қарорига кўра, талабаларга таълим кредити бериш бўйича бир қатор яхши ўзгаришлар жорий этилди. Жумладан, хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.
Батафсил бу ерда: https://t.me/xushnudbek/15110
✅ Бундан ташқари ўтган йилдан бериш бошланган одатий таълим кредити бўйича ҳам 3 та асосий ўзгариш бор:
1️⃣ энди сиртқи ва кечки таълим учун ҳам берилади (илгари фақат кундузги таълимга эди);
2️⃣ энди ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.) учун ҳам олиш мумкин (илгари фақат олий таълимга эди);
3️⃣ энди қариндош бўлмаган учинчи шахсларни ҳам биргаликда қарз олувчи (кафил) қилиш мумкин (илгари фақат оила аъзолари ёки васийсига рухсат берилганди).
ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ
✔️Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (№527, 18.08.2021 й.)
✔️Кредит миқдори: талаба ва таълим муассасаси ўртасида тузилган тўлов-контракт шартномаси миқдорида
✔️Муддати: ўқиш муддати (3, 4 ёки 5 йиллик муддат) тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатга
✔️Фоизи: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 15% — 2022 йил 21 июль ҳолатига).
✔️Асосий ставка ўзгарса: агар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайса, унда кредит фоизи ҳам пасаяди. Агар асосий ставка кўтарилса, унда кредит фоизи ўзгармайди (яъни кўтарилмайди).
✔️Кимларга берилади:
✅ кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклига
✅ бакалавр ёки магистрга
✅ тўлов-контракт асосида ўқишга кирган
✅ ёки ўқишини кўчирган талабаларга берилади.
❌ супер-контракт учун ёки иккинчи мутахассислик, масофавий, махсус сиртқи шакллар учун таълим кредити берилмайди.
✔️Қайси ОТМлар учун: таълим кредити Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ёки хорижий
✅ олий;
✅ ўрта махсус;
✅ профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари
✅ ёки қўшма дастурда ўқийдиган талабаларга берилади.
❌ Хорижда жойлашган ОТМларда ўқиш учун таълим кредити берилмайди.
✔️Кафиллик: кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.
✔️Фуқаролик: таълим кредити фақат Ўзбекистон фуқаролари учун берилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга банкларнинг ўзлари тижорий шартларда кредит бериши мумкин.
✔️Керакли ҳужжатлар: банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ариза;
б) талаба ва таълим муассасаси ўртасидаги шартнома (контракт);
в) кредит қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
г) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (агар бўлса);
д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.
✔️Ариза кўриб чиқилиш вақти: ариза 5 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар рад этилса бу ҳақда талабага сабаби кўрсатилган жавоб хати берилади.
✔️Муддатдан олдин қайтариш: кредит олувчи таълим кредитини шартномада белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақли.
***
Таълим кредити мавзусида овозли чатни эшитиш (2021 йил 21 августдаги):
https://t.me/xushnudbek/10938
Ўқишни кўчирганлар қачон таълим кредити олиши мумкин:
https://t.me/xushnudbek/10942
10 млн сўм таълим кредити олиш учун ойига қанча ойлик иш ҳақи талаб этилади:
https://t.me/xushnudbek/10950
Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?
https://t.me/xushnudbek/10974
👉 @xushnudbek 👈