АМИР ТЕМУР СИЙРАТИ
Соҳибқирон бобомиз Амир Темурни ўз кўзи билан кўрган, лекин ватанини забт этиб, ўзини асир қилиб олиб кетгани учун унга хусумати очиқ ойдин сезилиб турадиган (!) араб тарихчиси ибн Арабшоҳ ("Амир Темур тарихи" асарида) ёзади:
"Амир Темур ...тенги йўқ феъл-атворли, теран мулоҳазали, унинг тафаккур денгизининг қаъри йўқ. Амир Темур баланд қадли, узун бўйли, тик қоматли, қадимий паҳлавонлар авлодидан бўлиб, кенг пешонали, каттабошли, ғоятда кучли ва салобатли, тўла, ранги оқ, қизил юзли, доғсиз, қўл-оёқлари бақувват, елкалари кенг, бармоқлари йўғон, пойчалари семиз, серсоқол, ўнгоёқ-қўли чўлоқ ва шол, икки кўзи бамисоли икки шамдек бўлса-да, шодлиги билинмас, овози йўғон эди;
У ўлимдан қўрқмас, ёши етмишга етган бўлса-да, изтиробсиз, вазмин. Бадани тўла ва пишиқ, худди зич (қалин) тош мисоли қаттиқ эди.
У ҳазил-мазах, ёлғонни ёқтирмас, ўйин-кулги-ю кўнгилхушликка майлсиз, гарчи сўзда ўзига озор етадиган бирор нарса бўлса ҳамки, садоқат унга ёқар эди;
У бўлиб ўтган ишга азият чекмас ва ўзига ҳосил бўладиган ютуқдан шодланмас эди...
Унинг мажлисида уятсиз сўзлар, қон тўкиш, асир олиш, ғорат қилиш ва ҳарам (ҳақига) ҳақорат гаплар бўлмасди.
У бехато (нишонга ургувчи) фикрли, ажойиб фаросатли, мислсиз даражада бахтли, улуғворлиги ўзига мувофиқ, қатъий азм билан сўзловчи, бошига кулфат тушганда ҳам ҳақгўй киши эди...".
БУЮК БОБОМИЗНИНГ БУЮКЛИГИГА ШУБҲА ҚОЛМАСЛИГИ УЧУН МАХСУС...