ИНОНЧ
Севги қайталанса – савдо бўлгуси,
Бағрингда қайнаган сафро бўлгуси,
Умринг бошдин оёқ ғавғо бўлгуси,
Фароғат деганинг анқо бўлгуси.
Сўладир қўлдаги сари чечагинг,
Ҳузур қатрасидан нари чечагинг,
Сўлмоққа ҳозирми бари чечагинг,
Десам, икки кўзинг бежо бўлгуси.
Узун бир оҳим бор – морим ўзимда,
Ёмғирим ўзимда, қорим ўзимда,
Кесмадим сочимни – дорим ўзимда,
Ошиқнинг тилаги жазо бўлгуси.
Қорлар ёйинланиб тоғлар устига,
Оқ соя туширгай боғлар устига,
Ҳижронинг қолдирмиш доғлар устига
Қирмиз шол ёпмаким – иғво бўлгуси.
Ёр, бардош истадинг – исён этмадим,
Ўзгалар йўлини мезон этмадим,
Хазон ичинда ҳам пушмон этмадим:
Ҳар куздан бир баҳор пайдо бўлгуси.
2020,ноябрь
Севги қайталанса – савдо бўлгуси,
Бағрингда қайнаган сафро бўлгуси,
Умринг бошдин оёқ ғавғо бўлгуси,
Фароғат деганинг анқо бўлгуси.
Сўладир қўлдаги сари чечагинг,
Ҳузур қатрасидан нари чечагинг,
Сўлмоққа ҳозирми бари чечагинг,
Десам, икки кўзинг бежо бўлгуси.
Узун бир оҳим бор – морим ўзимда,
Ёмғирим ўзимда, қорим ўзимда,
Кесмадим сочимни – дорим ўзимда,
Ошиқнинг тилаги жазо бўлгуси.
Қорлар ёйинланиб тоғлар устига,
Оқ соя туширгай боғлар устига,
Ҳижронинг қолдирмиш доғлар устига
Қирмиз шол ёпмаким – иғво бўлгуси.
Ёр, бардош истадинг – исён этмадим,
Ўзгалар йўлини мезон этмадим,
Хазон ичинда ҳам пушмон этмадим:
Ҳар куздан бир баҳор пайдо бўлгуси.
2020,ноябрь