Жаноб доктор! Қўлингизни ўпишга рухсат беринг...
1920 йилда Британия шифокорлар уюшмаси бош вазир Ллойд Жорж иштирокида тиббиёт олийгоҳининг бир қатор битирувчилари билан битирув кечаси ўтказди. Унда уюшма раиси минбарга чиқиб тиббиёт бу рисолат эканини, у олийжаноб ва инсоний касб эканини гапирди. Беморлар берадиган пул вақт ўтиб унут бўлишини, аммо инсонийлик абадий қолишини битирувчиларга тушунтирди.
Сўнг ўз ҳаётида содир бўлган бир воқеани сўзлаб берди:
"Тахминан қирқ йиллар олдин эшигимни бир аёл тақиллатди. Эшикни очдим.
Аёл ташвишли ҳолатда деди:
- Жаноб доктор! Ўғлимнинг аҳволи оғир. Илтимос, уни қутқариш учун нимадир қилинг!
Мен шамол ва ёмғир бўлишига қарамай унинг уйига бордим. Уйи Лондоннинг бир чеккасида экан. Улар бир кичкинагина кулбада истиқомат қилишар экан. Унинг ўғли оғриқдан инграр эди. Мен керакли ишларни қилиб қайтаётганимда аёл менинг қўлимга озгина пул тутқазди. У меҳнатимга бериладиган баҳодан анча оз эди.
Мен аёлга дедим:
- Хоним! Мен пул олмайман. Ўғлингиз тузалса шунинг ўзи етади.
Сўнг уйимга қайтдим. Бугунгача аёлнинг кўз ёши тўкиб миннатдорчилик билдиргани кўз олдимдан кетмайди".
Уюшма раиси сўзларини тугатар-тугатмас бош вазир Ллойд Жорж ўрнидан сакраб туриб минбарга чиқди ва деди:
- Жаноб доктор! Қўлингизни ўпишга рухсат беринг. Сизни анча йиллардан бери қидираман. Сиз даволаган ўша бола менман. Онам хурсанд бўлсинлар. У киши менга сизни топиб мукофатлашимни васият қилган эдилар.
Доктор деди:
- Мен мукофотни ўшанда олганман. Онангиз айтган миннатдорчилик жумлалари ва у кишининг кўз ёшлари мен учун керагидан ҳам ортиқ мукофотдир!
P.S.: Шарафли касб эгалари, ҳамкасбларимиз - шифокорлар доимо соғ-омон бўлишсин!
Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!