Duo - nur, duo - ijobat, duo - taskin, duo - taslimiyat!


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد
GURUHDAGI DUOLARNI YODLASHINGIZ,
ÒQISHINGIZ, FOYDALANISHINGIZ, TARQATISHINGIZ VA AMAL QILISHINGIZ MUMKIN. XOLIS ALLOH ROZILIGI UCHUN!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#tahajjud

Эр аёлини таҳажжуд намозида «Эй Аллоҳим менга бўлган муҳаббатинг сабабли мени кечиргин» - деб дуо қилаётгани эшитди. Шунда эр аёлидан: -  «Аллоҳ сени яхши кўришини қаердан биласан» -  деб сўради. Аёл: - «Агар Аллоҳ мени яхши кўрмаганида ибодатига уйғотмас эди» - деб жавоб берди.

@duo_mustajob


Kitoblarni ikki guruhga ajratish mumkin: kun kitobi va barcha kunlarning kitobi.

Jon Ruskin

Barcha kunlarning kitobi bu Qur'on❤️‍🩹...

@duo_mustajob


#quron

Ким Қуръон учун сарфланган вақтни қўлдан бой берилган вақт деб ҳисобласа, хато қилибди. Чунки, Қуръондан ўқигани миқдорича барака ва тавфиқ топади.

©quranuz_kanali

@duo_mustajob


Inshaallah qaytsam nasib qilsa birinchi boradigan joyim kitob doʻkoni boʻladi❤️‍🩹


Qamariddin Bekmuhammad dan repost
Tarbiyaga oid yangi bir asar!

“Daraxtdan meva olaman desang, niholligidan parvarish qilgin”

📚 Bu galgi tarbiyaviy ahamiyatga ega kitobimiz aynan otalar uchun. Farzand tarbiyasida otaning tutgan oʻrni nechogʻlik muhim ekanligini bayon qiluvchi “Endi Siz Otasiz” asarini “Qamar” kitoblar doʻkonidan topasiz.

🌗 @qamarbooks

@QamariddinBekmuhammad


Мусибатларни бартараф этиш қоидалари

1- қоида: Сен ёлғиз эмассан. (яъни, Аллоҳ сен билан ва синову мусибатлар фақат сенинг бошингда эмас).
2- қоида: Аллоҳ нимаики тақдир қилса, ўзига яраша ҳикмати билан тақдир қилган бўлади.
3- қоида: Фойдани жалб қилувчи ва зарарни даф қилувчи Аллоҳдир. Унга ўзгага боғланма.
4- қоида: Нима сени четлаб ўтган бўлса, унинг сенга тегиши (тақдирда) йўқ эди. Сенга етган нарсанинг (тақдири азалда) сени четлаб ўтиши йўқ эди.
5- қоида: Дунёнинг моҳиятини англагин, хотиржамлик топасан.
6- қоида: Роббингга гўзал гумонда бўлгин.
7- қоида: Аллоҳ таолони сенга ихтиёр этгани, сен ўзингга танлаб, ихтиёр қилганингдан хайрли бўлади.
8- қоида: Синовлар шиддатлашгани сайин енгилликнинг келиши яқинлашади.
9 -қоида: Кушойиш қай йўсин келишини ўйлама. Чунки Аллоҳ таоло бирон ишни бўлишини ирода қилса, унинг сабабларини хотирга келмайдиган шаклда пайдо этиб қўяди.
10- қоида: Енгиллик очқичлари қўлида бўлган Зотга дуо қилиш.

@arabicuz

@duo_mustajob


📖 "Бизга нима бўптики, Аллоҳга таваккул қилмас эканмиз?! Ҳолбуки, У бизни йўлимизга ҳидоят қилди. Ва сиз берган озорларга албатта сабр қиламиз. Таваккул қилувчилар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар", Иброҳим сураси, 12- оят.

Изоҳ: «Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб ва зарарни даф қилиш бўйича Аллоҳ азза ва жаллага сидқидилдан суянишдир. Ишларнинг барчасини Унга ҳавола қилишдир. Ундан ўзгаси бирор нарсани бера олмаслигига, ман қила олмаслигига, зарар етказа олмаслигига ва фойда бера олмаслигига бўлган иймонни рўёбга чиқаришдир»

Ибн Ражабнинг «Жомеъул улуми вал ҳикам» китобидан.

@arabicuz


#farzand_tarbiyasi_28_saboq

Farzand tarbiyalashda usullar koʻp ularni yaxshi ishlarga oʻrgatadigan bizdan faqat oʻqib amal qilish lozim xolos

@duo_mustajob


#zikr

✨ Аллоҳумма Я Ғонийй

Иброҳим ва Исмоил алайҳимас саломларнинг дуолари

﴿ ربّنا تقبّل منّا إنّك  أنت السّميع العليم ﴾ 

“ Роббана тақоббал минна иннака антас самий‘ул ‘алийм.”

“ Эй Роббимиз! биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан.”

Бақара:127

@duo_mustajob


⁠#tonggi_tunggi_zikrlar

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) ёки «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм», деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

©arabicuz

@duo_mustajob


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Allohga yetkazuvchi yoʻllar koʻp,
Men “muhabbat”ni tanladim.

Jaloliddin Rumiy

@duo_mustajob


Ne istar bu koʻngling desalar agar,
Deyman, meni Robbimla xoli qoʻyinglar...


Uyda tarixiy asarlarni titkilab shu ikki misra oʻziga jalb qildi, haqiqatda inson boylikni koʻrsa koʻzlari tashqi dunyoni koʻrmaydi, insonni koʻzini faqat tuproq toʻydiradi ...

Tarixiy asarlarni mutolaasini yaxshi koʻraman unda ibrat odob tarbiya jamiyat hayoti sodda begʻubor samimiy odamlar ... Jonli gavdalanadi nazarimda...

Sizgayam tavsiya qilaman...

Oʻtkan kunlar
Ufq
Chinor
Kecha va kunduz
Yulduzli tunlar
Humoyun va Akbar
Navoiy
Ulugʻbek xazinasi
Mehrobdan chayon...
Va yana aytaman oʻqishni nasib qilsa. ..

@duo_mustajob


#tahajjud

Шайх Муҳаммад Арифий айтадилар:

«Таҳорат қиласану, исроф қиласан. Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан.

Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан.

Рўза тутасану, ғийбат қиласан. Садақа берасану, миннат қиласан. Кўзингни оч! Солиҳ амалларингни тешик халтага солма!»

@duo_mustajob


Bir savolim bor edi...???

Soat 00:00 2024 yil 1-yanvar yuragingiz urishdan toʻxtaydi va bu dunyodan xayrlashasiz deb aytishsa, nima qilishar ekan ba'zilar...

Yana shu holda 00:00 boʻlishini kutisharmikin yoinki yigʻlab joynamozdan turishmasmikin...???

@duo_mustajob


11260. Саййид Маъруф Кархий: «Ким бир кунда ўн маротаба: «Аллоҳумма аслиҳ уммата Муҳаммад, Аллоҳумма фарриж уммата Муҳаммад, Аллоҳуммарҳам уммата Муҳаммад», деса у абдоллардан деб битилади», деди.

Маъноси: «Аллоҳим, уммати Муҳаммадни ҳолини ислоҳ қил, Аллоҳим, уммати Муҳаммадга кушойиш бер, халос эт, Аллоҳим уммати Муҳаммадга раҳм қил!»

Абу Нуъайм Исфаҳонийнинг “Ҳилятул авлиё” китобидан.

Изоҳ: Ибн Абид Дунё “Китабул авлиё”да Абуз Заноддан ривоят қиладилар, у киши шундай деганлар: “Пайғамбарлар Ернинг устунлари (тутқичи) эдилар. Улар кетгач Аллоҳ таоло уларнинг ўрнига Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан қирқ кишини ўринбосар қилиб қўйди. Уларни “Абдоллар” деб аталади. Улардан бири вафот этса, Аллоҳ унинг ўрнига бошқасини пайдо қилади. Ана улар Ернинг устунларидир. Улардан ўттизтасининг қалби Иброҳим алайҳиссаломнинг яқиний имонига баробардир. Улар бу фазилатга намозларининг кўплиги ёки рўзаларининг кўплиги билан эришмадилар. Балки, тақво, яхши ният, саломат қалб ва барча мусулмонларга насиҳат қилиш билан етишганлар”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


#farzand_tarbiyasi_27_saboq

Aynan shu saboq yoshligimni eslatdi hattoki hozir ham oldin dadam menga hozir singlimda shu usulni qoʻllaydilar, esimni tanibmanki nima xohlasam albatta olib beraman faqat mana bu muddatda yoinki bu vaqtda deb aytar edilar, agar oʻsha vaqt boʻlmay qolsa ham yana ozgina sabr qil eng yaxshisi boʻladi der edilar, ammo hech eslaridan chiqmas edi, hatto maktabda oʻquv qurollarimni ham 1 oy oldin roʻyxat qilib ber deb eng yaxshilarini yozaver deb aytar edilar, yozib berganimdan keyin ham olib bergunlaricha roʻyxat doim yonlarida boʻlar edi, alhamdulillah bu narsa ancha sabr va qanoatga oʻrgatibgina qolmay insonda rozilik hissini ham shakllantirar ekan, bu usul dabdurustdan olib berasiz dedimmi olib berasiz bugunoq deb yigʻlab qoʻyarga joy qoʻyolmaydigan farzandlar boʻlib ulgʻaymasliklari uchun kichiklikda har doim ham aytgan narsasini vaqtida emas saal kechiktirib olib berib koʻndirsangiz inshaallah foydali boʻladi deb oʻylayman vallohu a'lam

@duo_mustajob


#zikr

✨ Аллоҳумма Я Жаамъи

Нуҳ алайҳис саломнинг дуоси

﴿ ربّ إنّي أعوذ بك أن أسألك ما ليس لي به علم، وإلا تغفرلي وترحمني أكن من الخاسرين ﴾

“ Робби инний а‘у˜зу бика ан ас’алака ма˜ лайса лий  биҳий ‘илм, ва илла тағфирлий  ва тарҳамний акум минал хо˜сирийн.”

“ Роббим! Мен ўзимнинг илмим бўлмаган нарсани  Сендан сўрамоқдан паноҳ тилайман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм  кўрсатмасанг, зиён кўргувчилардан бўламан.”

Ҳуд:47

@duo_mustajob


⁠#tonggi_tunggi_zikrlar

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

«Аллоҳумма фатирос самавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳадати робба кулли шай`ин ва малийкаҳ, Ашҳаду алла илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳ», деб эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаб ётганингда айт», дедилар.
(Маъноси: “Эй еру осмонни бор қилган Раббим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ширкидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман”).
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

©arabicuz

@duo_mustajob


#tahajjud

Таҳажжуд намозидаги энг ажойиб нарса шуки, одамлар жисмининг роҳати учун уйқуда бўладилар, сен эса Аллоҳдан нафсинг, руҳинг ва жисмингнинг роҳатини, Роббингнинг розилигини тилаб бедор бўласан!

@duo_mustajob

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

379

obunachilar
Kanal statistikasi