Челлен ўзини сиёсатда ҳам синаб кўради ва консерватив сиёсатчи сифатида Швеция парламентида фаолият юритади. У кутилаётган Россия экспансиясидан қўрқар эди ва унинг фикрига кўра Швеция ва Финландия Россия империясига қарши туриши учун янада кучли бўлиши ва ўзининг ҳудудларини кенгайтириши керак эди. У бу мақсадни амалга ошириш учун ўзига тарафдорлар йиғишга ҳаракат қилади, лекин бу ғоя амалга ошмаслиги аниқ бўлгандан сўнг, у барча умидларини Россия ва Буюк Британияга қарши туриш учун Германияга қаратади. У ,,Буюк Германия"нинг бўлажак харитасини тузиб чиқади, унга кўра Марказий ва Ғарбий Европа, Украина ва Месопатамия ушбу харитага кириши керак эди.
Унинг кўпгина ғоялари кейинчалик нацистлар мафкурасига жиддий таъсир кўрсатган Карл Хаусхофер томонидан қабул қилинади ва ривожлантирилади. У асос солинишига ва ривожланишига жиддий таъсир кўрсатган геосиёсат илми кейинчалик АҚШда Збигнев Бжезинский, Генри Киссинжер ва Роберт Каплан томонидан қайта тикланди ва ривожлантирилади.
Маълумот Рамзиддин Облоқулов (ИХТИ, ЖИДУ) томонидан тайёрланди.