Badoeus-Sanoe


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


«Сен рози бўлгунингча, сенга розилик бўлсин».

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака

❓1496-CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим 65 ёшда. 5 декабрь 2024 й оламдан ўтдилар. Қариндошларимиз 20, 40 маърака қилинглар дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда маййит аҳли вафот этган инсонга атаб, “уч”, “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби маъракаларни ўтказишлари вожиб деган ҳукм йўқ. Чунки динимизнинг бирор манбаида ушбу маросимлар ўтказилиши вожиб ёки суннат экани зикр қилинмаган. Аксинча, мазҳабимизга оид фатво китобларда бу макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари).
Шундай бўлсада, вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, кун санамасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида, етимлар, фақир ва муҳтожларга эҳсон қилса, бундан ман қилинмайди. Балки вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки Аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали dan repost
100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Юз нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар ўз ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга вақтинча эвакувация қилинди. Бемор фаластинликлар реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.

Батафсил: https://azon.global/2765

©️Azon Global


Дунёни ёмонлик қиладиганлар эмас, балки қўл қовуштириб туриб, ҳеч нарса қилмайдиганлар вайрон қилади.

© Алберт Эйнштейн




Аллоҳ бир бандани севса - унга дунёни чиркин кўрсатади..


Мўмин кишининг қалбининг мeҳрибонлигини бeлгиларидан бири, бирорта биродари хато қилиб қоқилиб қолса, қалби оғрийди, ҳатто шу даражага етадики, худди ўзи қоқилгандек бўлади ва бундан асло ҳурсанд бўлмайди.

© Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ


Mubaşşir Ahmad dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мен ҳеч нарса демайман. Ака ҳамма гапни гапириб қўйибдилар.

@MubashshirAhmad


#Дуо

Бу дунёнинг энг роҳатини - Аллоҳнинг китоби ила саодатли ҳаётни татиб кўрмагунингизча уни тарк этманг...


Оиша онамиз розияллоҳу анҳо меҳмонга чақирилдилар. Дастурхон атрофига ўтирганларида дастурхонни кўриб йиғлаб юбордилар. Сабабини сўрашганида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бир дастурхонда уч хил егуликни кўрмадилар», дедилар.

© Муҳаммад Амин Йилдирим, «Оила ахлоқи»


Mubaşşir Ahmad dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@MubashshirAhmad


«Кишининг илми ортиб, кенгайгани сайин, унинг раҳмати, меҳрибонлиги ҳам кенгайиб бораверади».

© Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ


Бугун Қуръон ўқишни унутманг, чунки бу Аллоҳни зикр қилишнинг энг улуғ йўлидир.

© Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сўнгги йилларда Японияда мусулмонлар кўпайиб бормоқда. Аввал, асосан, Ислом муҳожирлар билан кириб келган бўлса, энди японларнинг ўзлари шу динни қабул қилишмоқда. Токио Жомеъ масжидида аёллар учун дарслар ташкил этилган.

Яна бир жиҳат - Японияда ҳалол таомларга бўлган қизиқиш ортмоқда. Қизиғи, Японияда «ҳалол» бренди ёки сертификатини олишга талаб жуда кучли. Шундай бўлсада, айрим манбаларга кўра, ички истеъмол бозорида ҳалол таомларга талаб 2024 йилдан 2032 йилгача 8.7% га ошиши кутилмоқда. Аслида, бу катта рақам.

Японлар ўта прагматик халқ, бирор ишда фойда бўлмаса, унга эътибор бермайди, сармоя киритмайди.


Шайх Абдулғани Наблусий таълим олиш ва таълим бериш шартлари баёнида «Масобийҳул фуҳум» асаридан келтириб шундай дейди:

«(Илм ўрганаётган талаба) зеҳнининг софлигига суянибгина қолмасдан ишончли, насиҳатгўй муршид, устозда ўқиши лозимдир. Чунки илм қалблардадир, сатрларда эмас. Қанчалаб ўткир фаҳм ва басират, етакчилик ва кучли фикрат эгалари борки, ўз зеҳни, қарашларига суяниб қолиши натижасида амалга ошмас ҳаёлотлардан қутула олмаган».


Истаганингизча тоғларга хож қўяверинг. Осмонга ҳар қараганингизда ҳилолни кўраверасиз..


«Ҳар бир муҳим гапни ҳамд билан бошлаш Китобул Мажиднинг (Қуръоннинг) суннатидир.»

© Муҳаммад Тоҳир ибн Ашур, «Тафсиру ат-таҳрийр ват танвийр»

Изоҳ: Шу боис ҳам бир мўмин киши муҳим гап бошлаганда «Алҳамдулиллаҳ» деб бошлайди. Асосан имомлар ва олимлар ваъз қилганда ҳамд билан бошлайдилар. Бунинг Қуръони Каримнинг суннати эканлигига далил эса, Фотиҳа сурасининг «Алҳамдулиллаҳ...» билан бошлангани экан.


Инсон ўзини кашф қилиши осон иш эмас. Балки у фазони забт этишдан ҳам оғирроқ кашфиётдир. Нафснинг тубига машаққатли сафарни уюштира билган кишилар жуда ҳам озчиликни ташкил қилади.

Доктор Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг бир кичик қизи бор эди. Уни бағрига босар, ўпиб:

«Марҳабо, эй отасини оловдан (дўзахдан) тўсувчи қизим!», дер эди.

© Ибн Адий, «Ал-Комил фий дуъфаир рижал»


Анъанавий жума хутбаси услуби имконият ва воситалар кўпайган ҳозирги замонда анчайин кераксиз нарсага айланди. Хусусан ёшларнинг қалби учун дин кишилари билан мусобақалашаётган турли жилвакор нарсалар кўпайган ва дин душманлари темир тишли ва электрон ақлга эга акулага айланган замонда бу жуда муҳим масала.

Биз уларга қарши ўзларининг қуроллари билан курашишимиз даркор. Ҳамма нарсадан олдин уларнинг сувларида сузишни ўрганишимиз лозим. Динни ажиб минбар устида, қўлдаги ёғоч ҳассага таяниб нидо қилинадиган тошбақа косасига қамаб қўймаслик керак.

Балки жума хутбаси биз айтган барча замонавий қурол, услуб ва йўллар билан қуролланиши лозим. Шунда улар билан муноқаша қила оламиз ва уларни бошқара оламиз. Имом-хатиб микрофонда гапира олганидек, замонавий билим, илм ва даҳони ҳам ишга солиши керак бўлади.

© Доктор Мустафо Маҳмуд, «Қуръон тирик мавжудотдир»


Қўй бу одамларни, Роббингга юзлансангчи..

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.