Хоразм - Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати


Kanal geosi va tili: Tojikiston, Tojikcha


Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ расмий вебсайти http://xz-havza.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/itxbmatbuotxizmati/
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот котиби - Наргиза Машарипова

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
Tojikiston, Tojikcha
Statistika
Postlar filtri


❗️💧 ХОРАЗМ

❇️ Жорий йил 22 ноябрь куни Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан суғориш тармоқларида сув йўқотишларини олдини олиш мақсадида “Мадир” ҳудудидаги “Мадир-1 яб” каналидан сув олувчи 1.3 км узунликдаги “Мадир-5” фермерлараро ички суғориш тармоғини бетонлаштириш жараёнлари мисолида семинар ўтказилди.

❇️ Семинарда туман ҳокимлиги вакиллари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда кластер ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.

❇️ Иштирокчилар мазкур жараёнларга ўзлари гувоҳ бўлишаркан, сувни тежаш учун бу каби чора-тадбирлар нақадар муҳимлигига амин бўлишди ва ўз хўжаликларида ҳам бу усулни қўллашни олдиларига режа қилиб олишди.

❇️ Ҳозирда ушбу тармоқнинг 100 метр қисми бетонлашган бўлиб, ишлар қизғин давом этмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


🔹 Тадбирда инспекция бош мутахассиси К.Артиқов, йиғилганларга, сув текин эмаслигини, ундан самарали фойдаланишда замонавий, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва келажак авлод учун унинг миқдорини камайтирмаган ҳолда етказиш кераклиги хусусида тушунтиришлар берди.

🔹 Шу билан бирга, иштирокчилар Президентнинг ПҚ-5, ПФ-74-сонли Қарор ва Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 500 ва 645-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-981-сонли Қонуни мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


💧 ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

👨‍🌾 👨‍🔧 ЯНГИБОЗОРЛИК ФЕРМЕРЛАР ВА ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ


🔹 “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан Янгибозор туманидаги “Дарёлик-арна” каналининг ПК 90+00даги гидроиншоотида “Шовот-Қуловот” ИТБ, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедиция мутахассислари ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва томорқа ер эгалари иштирокида гидротехник объектлар хавфсизлиги, техник ҳолати, ҳукумат қарорлари ва фармонлари ижроси ҳамда сувдан самарали фойдаланишни тарғиб этиш юзасидан семинар ташкил этилди.


Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский билан учрашувдан видеолавҳа.


Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi dan repost
ШВЕЙЦАРИЯ КОНФЕДЕРАЦИЯСИ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский билан учрашув ўтказди.
Учрашувда жорий йил 3 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Сув хўжалиги вазирлиги ва Швейцария ҳукумати номидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ўртасида 2024–2027 йилларда “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг III босқичини амалга ошириш тўғрисидаги битим доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Жумладан, сув хўжалигида “Рақамли сув хўжалиги” ягона платформасини яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси томонидан экспертизадан ўтказилди. Шунингдек, Сув кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли муҳокамалардан сўнг Парламентга тақдим қилинди.

Батафсил


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОГОҲЛИК!

Кибержиноятчилардан эҳтиёт бўлинг.










💧 СУВ ЙЎҚОТИШЛАРНИ КАМАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

✅ Хоразм вилояти, Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Ғалаба” ҳудудидаги “Мирзо Ғалаба” фермер хўжалиги ички ариқларини бетонлаштириш мисолида туман фермер, деҳқон хўжаликлари, жамоатчилик ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

✅ Тадбирда суғориш жараёнларида сув йўқотишларини камайтириш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда канал ва ариқларни бетонлаштириш катта аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилди. Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан керакли маълумотларни олдилар.

✅ Маълумот ўрнида, жорий йил ушбу муассаса томонидан бугунгача умумий ҳисобда 96.3 километр ички суғориш тармоқларида бетонлаш ишлари олиб борилган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish








Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi dan repost
Хоразм вилояти

Хазорасп туманида суғориш тармоқларини бетонлаштириш, кўчат экишни жадаллаштириш бўйича семинар ўтказилди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХОРАЗМ

Шовот ва Янгибозор туманлари “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларида 2024-2025 йил куз-қиш мавсумий тадбирлари доирасида ички ариқларни бетонлаштириш жараёнларидан видеорепортаж.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати



19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.