ХОРАЗМ
🇺🇿 18 НОЯБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН
Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Тарихимизнинг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат ва ғалаба тимсоли бўлган.
“Ўзбекистон Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
Шунингдек, байроғимиз 1992 йилнинг 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлади.
Ушбу байрам муносабати билан, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси маъмурияти барча юртдошларимизни муборакбод этади!
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати