Feruza Xayrullayeva dan repost
Майлими, кейинроқ гаплашсак,
йиғлагим келяпти ҳозир жуда ҳам.
намиққан увада ёстиққа
юзимни босганча,
Сенга кераксиз ҳисларим билан
ёлғиз қолмоқчиман.
Ва улар ҳақида айтиб бераман
тунга,
Шамолга,
Уйғонишни истамасам-да,
Яшашни-да истамасам-да,
Мени ҳар тонг уйғотавергич
онамдек меҳрибон
ва ўжар тонгга.
Яшашнинг манзили қаерда,
Умрнинг юки?
Узоқ йўл хоритар одамни.
Дам олгиси келар, мизғиси келар.
Менинг эса ўлгим...
Ҳисларга ҳар кеча эртак айтаман -
Келар у,
Келади кўкни етаклаб,
Етмаётган ҳаво,
Тўймаётган нафсга
Нон каби татийди бу гўзал дийдор.
Фақат ўшангача сабр қил бир оз,
Фақат ўшангача яшаш ҳам керак.
Фақат ўшангача...
Бироқ,
Майлими кейинроқ гаплашсак,
Йиғлагим келяпти ҳозир жуда ҳам...
@FeruzaXayrullayeva
йиғлагим келяпти ҳозир жуда ҳам.
намиққан увада ёстиққа
юзимни босганча,
Сенга кераксиз ҳисларим билан
ёлғиз қолмоқчиман.
Ва улар ҳақида айтиб бераман
тунга,
Шамолга,
Уйғонишни истамасам-да,
Яшашни-да истамасам-да,
Мени ҳар тонг уйғотавергич
онамдек меҳрибон
ва ўжар тонгга.
Яшашнинг манзили қаерда,
Умрнинг юки?
Узоқ йўл хоритар одамни.
Дам олгиси келар, мизғиси келар.
Менинг эса ўлгим...
Ҳисларга ҳар кеча эртак айтаман -
Келар у,
Келади кўкни етаклаб,
Етмаётган ҳаво,
Тўймаётган нафсга
Нон каби татийди бу гўзал дийдор.
Фақат ўшангача сабр қил бир оз,
Фақат ўшангача яшаш ҳам керак.
Фақат ўшангача...
Бироқ,
Майлими кейинроқ гаплашсак,
Йиғлагим келяпти ҳозир жуда ҳам...
@FeruzaXayrullayeva