Times.uz dan repost
⚡️⚡️"Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонидан парча:
❗️2020 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўллайди.
❗️Инқирозга қарши курашиш бўйича республика комиссияси (А.Н. Арипов) ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттираётган шахслар ўз ишчиларига шарт-шароитлар ташкил этиши устидан доимий мониторинг олиб бориш
учун уларга санитария-эпидемиология хизматлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг бириктирилишини таъминлаган ҳолда, ушу шахслар фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов тадбирлари сабабли бажарилмаган инвестиция мажбуриятлари муддатларини узайтириш чораларини кўрсин.
❗️Белгилаб қўйилсинки:
👉коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;
👉коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди.
❗️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
❗️Хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш ишлари лозим даражада ташкил этилмаганлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўрсатиб ўтилсин.
❗️Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашни кечиктириш
(бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилиши муносабати билан маҳаллий бюджетларининг олинмай қолинадиган даромадлари ўрни Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ҳар ойда қопланишини таъминласин.
@koronavirusinfouz