Сиз қилаётган ишлар, кунлик одатларингиз ўз танловингиз эканига, кучли маркетинг ёрдамида сингдирилмаганига ишончингиз комилми?
Инсонлар кўпинча ўзлари билмаган ҳолда маркетинг қурбонига айланади, чунки реклама ва маркетинг стратегиялари уларнинг онгли равишда эмас, балки ҳиссий ва онгсиз даражада қарор қабул қилишларига таъсир қилади. Қуйида одамларнинг ҳаёт тарзига айланган кучли маркетингни мисолларда кўришингиз мумкин:
1.
Гўзаллик стандартлари (90-60-90)
Нима бўлди?Мода индустрияси ва косметика компаниялари "идеал гўзаллик" стандартларини ўрнатди ва одамларни ўз ташқи кўринишидан қониқмасликка ундади. Озғинлик ва машҳур 90-60-90 тана стандартлари мода, кино, реклама ва маркетинг орқали жамиятга кириб келди.
Натижа:
Инсонлар қиммат косметика ва турли маҳсулотларни сотиб олишга мажбур бўлишди. Ўз ташқи кўриниши ва танасидан қониқмайдиган аёллар сони кўпайди. Бундан эса бошқа компаниялар ҳам унумли фойдаланишади (озиш учун таблеткалар, турли мини тренажерлар ва ҳоказо)
2. Мобил телефонларнинг "апгрейди" Нима бўлди?Смартфон компаниялари ҳар йили янги моделлар чиқаради ва эски моделлар "аҳамиятсиз" ёки "чиқиндилар" сифатида кўрсатилади.
Натижа:Инсонлар зарурати бўлмаса ҳам, янги телефон сотиб олишга интилишади.
3. Бренд либослари ва аксессуарлар Нима бўлди?Реклама ва машҳур шахсларнинг иштироки орқали муайян брендлар муваффақият рамзи сифатида кўрсатилди.
Натижа:Кўплаб инсонлар айнан бренд учун ортиқча маблағ сарфлашади, чунки бу уларнинг ижтимоий мақомига таъсир қилишига ишонишади.
4. Никоҳ узуклари (Бриллиантлар) Нима бўлди?De Beers компанияси "Бриллиант абадийдир" шиори билан бриллиант узукларни никоҳ рамзи сифатида тарғиб қилди.
Натижа:Бугунги кунда кўпчилик учун никоҳ бриллиант узуксиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жуда кўп аёллар айнан бриллиантлар ҳақида орзу қилишади.
5. Фастфуд маданияти Нима бўлди?McDonald's ва бошқа фастфуд компаниялари тез ва арзон овқатланишни тарғиб қилиб, унинг "сотиб олишга арзигулик" жиҳатларини кўрсатдилар.
Натижа:Инсонлар қулайлик учун сифатсиз ва зарарли овқатни танлай бошлашди.
6. Қаҳва ичиш маданияти
Нима бўлди?Каҳва одамлар орасида машҳур эмасди. Ўз маҳсулотини сотиш мақсадида Starbucks ва шунга ўхшаш брендлар қаҳвани нафақат ичимлик, балки муайян ҳаёт тарзи, илиқ муносабатларни ўрнатишга ёрдам берувчи маҳсулот сифатида тарғиб қилишди.
Натижа:Инсонлар ҳар куни қиммат қаҳваларни сотиб олишга одатланиб, уни зарурат деб қабул қилишди.
7. Йирик чегирма компаниялари Нима бўлди?Чегирмалар ва "фақат бугун" каби таклифлар орқали истеъмолчиларга шошилинчлик ҳиссини юзага келтирилди.
Натижа:Инсонлар кўпинча уларга керак бўлмаган маҳсулотларни сотиб олишади.
8. Соғлом турмуш тарзи маҳсулотлари-БАД ва витаминлар
Нима бўлди?Органик маҳсулотлар, детокс ичимликлар ва фитнес трендлари "соғлиқ ва бахт калити" сифатида намойиш этилди.
Натижа:Кўплаб маҳсулотлар юқори нархларда сотилади, зарурат бўлмаса ҳам витаминлар ва БАД лар сотиб олинади, аслида эса уларнинг самарадорлиги кўпинча тасдиқланмаган бўлади.
Келтирилган мисоллар каби одатлар ва сингдирилган стандартлар ҳаётимизда жуда кўп. Маркетинг инсонларнинг ҳис-туйғулари ва иррационал қарор қабул қилиш қобилиятига таъсир қилиб, уларни керак бўлмаган маҳсулотларга маблағ сарфлашга ундайди. Бунинг олдини олиш учун ҳар қандай харид олдидан маҳсулот ҳақида онгли қарор қабул қилиш муҳим.
Ҳаёт тарзингизни ва одатларингизни қайта кўриб чиқинг, улар ҳақиқатда ҳам сизнинг танловингизми?
@kongilxotirjam