Kimyo Online Dars ONLINE TEST


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


🛂Kimyo faniga qiziquvchilar uchun Kanal .
📞Murojaat uchun:
📱 +998999760201

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Mandat qachon e'lon qilinadi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ DTM mutassadilari ishtirokidagi matbuot anjumani.

Savol. mandat.dtm.uz sayti qachon ishlaydi?

Manba: 67 | Studio


«Супер контракт» нархи қанча ва кимлар учун?

#abituriyent

Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан қўшимча контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпайди. Шуларни инобатга олиб, қўшимча контракт ҳақидаги айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

• Қўшимча контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?

Фарқи йўқ. Тестга кирган бўлса, кифоя. 1 балл олган бўлса ҳам, қўшимча контрактда ўқиши мумкин. Фақат нархи балига қараб фарқ қилади.

• Қўшимча контракда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?

Ўқишга кира олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун тест натижалари эълон қилингандан бошлаб 1 ой ичида ариза бериши керак.

• Ариза қаерга берилади?

Қўшимча контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.

• Бешта йўналишдан қайси бирида ўқиш мумкин?

Ўтган йили исталган 3 та йўналишдан бирида супер-контрактда ўқишга рухсат берилганди. Жорий йилда ҳам исталган бешта йўналишдан бирида ўқишга рухсат берилса керак.

• Қўшимча контрактнинг нархи қанча?

Қўшимча тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

•1-тоифа

Кириш чизиғига 4 балл етмаганлар нисбатан анча арзон контракт тўлайди. Жумладан:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Масалан, кириш бали 140 бўлган дейлик. 139 балл тўплаган абитуриент контрактнинг 1,5 баробарини тўлайди. Масалан, асли 10 млн сўм контракт бўлса, 15 млн сўм тўласа кифоя.

138,9 балл олган абитуриент эса 2 баробарини тўлайди, яъни 20 млн сўм. Ва ҳ.к.

2-тоифа

56,7 баллдан кўп тўплаган, лекин кириш чизиғига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган абитуриентлар контракт суммасининг 10 бараваридан ошиқ миқдорда тўлайди.

Масалан, яна ўша кириш 140 балл бўлган йўналишни мисол олсак, 135,9 баллдан кам 56,7 баллдан кўп тўплаганлар 2-тоифага тушади.

Жорий йилда 2-тоифа учун нархлар ҳали тасдиқланмади. Ўтган йилдаги нархларни қуйидаги манзилдан (t.me/xushnudbek/3180) кўриб олишингиз мумкин. Шунингдек, жорий йилдан супер-контракт нархларини ОТМлар ўзлари белгилашади.

3-тоифа

56,7 баллдан кам тўплаганлар (масалан, 1 балл бўлса ҳам) 2-тоифадаги супер-контракт миқдорининг 2 баробарини тўлаб ўқишлари мумкин. Масалан, оддий супер-контракт 15 баробар бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 30 баробар тўлаб, супер-мупер контрактда ўқиши мумкин.

• Қўшимча контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. 1-ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги йилларда эл қатори оддий контрактни тўлаб ўқишади.

• Магистратурада ҳам қўшимча қабул борми?

Ҳа, бор. Фақат магистратурада бакалаврга ўхшаб табақалаштирилган қиммат контракт тўланмайди, оддий контракт нархи қанча бўлса, қўшимча қабул қилинган магистрлар ҳам шунча тўлашади.

• Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўласа бўладими?

Ўтган йили супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилган эди. Жорий йилда ҳам берилса керак.

• Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?

Йўқ, супер-контракт учун таълим кредити бериш амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Лекин банклар бозор нархларида ўз кредитларини таклиф этиши мумкин.

‼️ЭСЛАТМА: 10 ёки 20 баробар дегани бу энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан эмас, ўша йўналишдаги стипендиясиз контракт нархига нисбатан. Яъни стипендиясиз контракт 7 млн сўм бўлса, 10 баробар бўлганда қўшимча контракт учун 70 млн сўм тўланади.


📌 Magistraturaga kirish imtihonlarida qatnashish uchun ruxsatnoma olish imkoniyati yaratildi.

✅2020/2021 oʻquv yili qabulida respublika oliy taʼlim muassasalarining magistraturasiga kirish imtihonlarida ishtirok etish uchun "Ruxsatnoma"ni http://magistr.edu.uz va http://ruxsatnoma.edu.uz/ manzili orqali yuklab olish imkoniyati yaratildi.
✅Ushbu xizmatdan foydalanish uchun quyidagi shaxsiy ma'lumotlar kiritilishi lozim.

1️⃣ pasport seriyasi
2️⃣ pasport raqami
3️⃣ tug'ilgan sana

❗️Eslatib o'tamiz: Onlayn test sinovlari joriy yilning 8-20 sentyabr kunlari bo'lib o'tadi.

✅ RASMIY TA'LIM YANGILIKLARI👇
https://t.me/joinchat/AAAAAENGa0LrwODcLu3M_w


U qo'rqmadi Testingayam dedi, Stadioningayam dedi, bermagan kepkangayam dedi Shartta 🎉OYBEK Deb yozdida Chiqdi ketdi . 😁

#Manasangaosha#Oybek

Shunaqa Oybeklarga jo'natishni Unutmang . 😄


#Алишер_Усмонов #Нобел_мукофоти

Нега Алишер Усмонов Нобел мукофотини сотиб олган?

2014 йилда асли ўзбек, россиялик миллиардер Алишер Усмонов Christie's аукционида илгари америкалик биолог олим Жеймс Уотсонга тегишли бўлган 1962 йилги Нобел медалини 4,7 млн долларга сотиб олган ва қизиғи, уни дарҳол ўз эгасига қайтариб берган. Олим бу мукофотни ДНК молекулалари структурасини кашф этгани учун қўлга киритганди. Ўшанда 86 ёш бўлган олим ўз медалини молиявий қийинчиликлар сабаб аукционга қўйишга мажбур бўлган эди. «Мен машҳур олимнинг ўз ютуқлари учун олган мукофотини сотишини йўл қўйиб бўлмайдиган вазият деб ҳисоблайман. Жаноб Уотсоннинг ишлари менинг отам вафот этган саратон касаллигига қарши кураш бўйича тадқиқотлар олиб боришга имкон беради. Менинг маблағларим илмий тадқиқотларга йўналтирилиши жуда муҳим, мукофот эса унга муносиб ҳақиқий эгасида қолди» – деди Усмонов.


Xushnudbek.uz dan repost
​​Тест натижаларини қандай билиш мумкин?

Кеча тест топширган 100 мингдан ортиқ абитуриентлар интиқлик билан ўз натижаларини кутишмоқда. Чунки қоидага кўра, абитуриент тўплаган балл худди ўтган йилдагидек тест топширилган куннинг эртасига эълон қилинади. Ўқишга кирган ёки кирмаганлиги эса барча тест синовлари якунлангандан кейин чиқади.

Кўпчилик абитуриентлар ўз натижасини қаердан билиш мумкинлигини сўрашмоқда. Бу жуда осон.

Абитуриент рухсатномасининг пастки ўнг бурчагида QR код бор. Ана ўша QR код остига махсус ҳавола (линк) яширинган бўлади. Ўша ҳавола очилса, абитуриентнинг тест натижаси кўринади.

QR кодни қандай ўқиш мумкин?

1️⃣ Ҳозирги замонавий смартфонларнинг деярли барчасида QR кодни ўқиш учун телефон камерасининг ўзи кифоя қилади. Алоҳида қанақадир программа ўрнатиш шартмас. Шунчаки телефон камерасини ёқинг ва абитуриент рухсатномасининг пастки қисмидаги QR код устига камерани олиб боринг. Шунда телефон экранида ёзув пайдо бўлади ва abitur.dtm.uz сайтидаги махсус узун ҳавола чиқиб келади. Ўша ҳаволани браузер орқали очсангиз, натижангизни кўриш мумкин бўлади.

2️⃣ Агар мабодо телефонингиз камерасини QR код устига олиб борганингизда экранда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, унда QR код ўқийдиган махсус илова юклаб олишингиз керак бўлади. Масалан, мана дастурни юклаб олишингиз мумкин:
https://play.google.com/store/apps/details?id=tw.mobileapp.qrcode.banner&hl=en_US

❗️Кечаги тест натижаси бугун бир неча соатлар ичида эълон қилиниши кутилмоқда. Озгина сабр қилишингизга тўғри келади.


👉 @xushnudbek 👈


Наманганда тест синовлари ўтадиган стадионлар рўйхати эълон қилинди

Давлат тест маркази 2 сентябрдан бошлаб олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтадиган ҳудудлар рўйхатини эълон қилди. Наманганда имтиҳонлар ушбу ҳудудларда бўлиб ўтади.

1-сектор: "Баркамол авлод" спорт мажмуаси стадиони
Манзил:
Наманган шаҳри, Истиқлол кўчаси 3-уй
Гуруҳлар: 1-36 гуруҳлар
Геолокация: https://goo.gl/maps/CBvRebRRhZKMZKYc7

2-сектор: ИИВга қарашли "Динамо" ўйингоҳи
Манзил:
Наманган шаҳри, Ғирвонсой кўчаси, 1- уй
Гуруҳлар: 37-72 гуруҳлар
Геолокация: https://goo.gl/maps/PKhJKn9Jk9f61KvH8

3-сектор: "Навбаҳор-умид" стадиони
Манзил:
Наманган шаҳри, 5а-кичик туман, Ислом Каримов кўчаси, 17а-уй
Гуруҳлар: 73-108 гуруҳлар
Геолокация: https://goo.gl/maps/CXJmLw8TD22c7pEg6

4-сектор: Тўрақўрғон тумани "Ёшлик" стадиони
Манзил:
Тўрақўрғон тумани, С. Раҳимов кўчаси, 1-уй
Гуруҳлар: 109-144 гуруҳлар
Геолокация: https://goo.gl/maps/h8u9WkawrgYFsw52A

👉 Наманган хабарлари


Зикр аҳлидан сўранг dan repost
АБИТУРИЕНТЛАРГА

@Savollar_kanal 7384-савол

Ассалому алайкум! Умуман имтихон олдидан ўқиладиган дуо йўқми?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

عنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ , قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، يَقُولُ : " اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا , وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَا , وَزِدْنَا عِلْمًا إِلَى عِلْمِنَا

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Эй Аллоҳим бизларга билдирган нарсаларингни манфаатли қилгин, фойда берадиган илм бергин ва илмимизни зиёда қилгин” дер эдилар". Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш


Xushnudbek.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Коронавирусга қарши ниқобларнинг қай даражада фойдаси борлиги ҳақида жуда яхши тушунтириш бўлибди шу видео.

Кимдир шубҳа қилаётган бўлса, умид қиламизки, фикрини ўзгартиради ва доимий ниқоб тақиб юришга одатланади.


👉 @xushnudbek 👈


❓Паролни эслолмаётган абитуриентлар нима қилади?

Aгар шахсий кабинетингиз паролини эслай олмаётган бўлсангиз, унда бу унчалик қўрқинчли эмас. Паролни қайта тиклаш мумкин. Бунинг учун қуйидаги босқичлардан ўтиш керак:

1️⃣ abitur.dtm.uz сайтига киринг ва телефон рақамни киритинг (1-расм);

2️⃣ “Parolni tiklash” тугмасини босинг (2-расм);

3️⃣ телефонга SMS келади, ўшандаги 5 хонали кодни киритинг (3-расм);

4️⃣ паролингизни янгилаш учун камида 8 та символдан иборат янги парол киритинг (4-расм).

Бўлди, шу. Кўриб турганингиздек, паролни тиклаш жуда осон иш.

Янги киритган паролингизни унутмасликка ҳаракат қилинг, агар мабодо унутсангиз ҳам юқоридаги усул орқали яна қайта тиклаб олишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈


#Диққат_диққат
⚡️​​Aбитуриентларга рухсатнома бериш бошланди

🔖 Aбитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Aбитуриент рухсатномаси”ни шахсий кабинет (abitur.dtm.uz)ларидан олишлари мумкин.

👨🏻‍💻 Aбитуриентлардан рухсатномаларни август ойи якунига қадар юклаб олиб, чоп этиб олишларини сўраймиз.

✅ Мазкур рухсатнома тест синовларида иштирок этадиган абитуриентларга берилади.

❕ “Aбитуриент рухсатномаси” тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

❗️Барча абитуриентларга тарқатинг


Abituriyent ruxsatnomasi berilishi boshlandi❗️❗️❗️

1) Abitur.dtm.uz ga kirasiz

2) Shaxsiy kabinetingiz kirasiz

3) Rasmdagi ustiga bosib yuklab olasiz


P.S. To'liq avtomatik tizim bo'lsa hammaga birdaniga berilgan, kimdir olmagan bo'lsa ozroq kutasiz. Unda yarim avtomatlashtirilgan yoki yo'nalishli qilib berayotgan bo'lishi mumkin.


2020- yil Kirish imtihonlari o'tkaziladigan stadionlar va hiyobonlar ro'yhati
Viloyatlarda - qayerda imtihon o'tishi








#Диққат

⚡️Эртага, 22 августдан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланади

Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКА залида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.
🎟 Абитуриентлар рухсатномаларни эртадан бошлаб олишлари мумкин

📆 Xар бир абитуриентнинг шахсий кабинетида абитуриент рухсатномаси қўйилади. Ҳар бир абитуриентнинг рўйхатдан ўтганда кўрсатган телефон рақамига бу ҳақда SMS-хабар юборилади.


Талабаларга тўлов-контракт бўйича чегирма ва енгилликлар берилди

👉
https://qalampir.uz/n/24438

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM


Кимё ва биология мактаблари ташкил қилинади. Ва яна кўплаб бошқа янгиликлар жорий қилинмоқда

«Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

👉 республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 14 та таянч мактаблари ташкил этилади;

👉 туман (шаҳар)ларда босқичма-босқич кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 150 та мактаблар ташкил этилади;

👉 ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрларининг устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50 %гача оширилади;

👉 Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади. Миллий сертификатга эга ўқувчилар давлат ОТМига ўқишга киришда кимё ёки биология фанидан тест топширишдан озод этилади ҳамда уларга максимал балл берилади;

👉 2021 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда бир маротаба ОТМ талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадалари ўтказилади.

Мазкур олимпиадаларда ғолиб бўлган талабаларга бир марталик мукофот тақдим этилади ҳамда тегишли йўналишлар бўйича магистратурага давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади;

👉 ОТМларнинг кимё ва биология йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади;

👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМ маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тартиби жорий этилади;

👉 Олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш мақсадида 2021 йилдан уларга бир маротаба ойлик маошининг 100 % миқдорида ҳақ тўлаш, шунингдек кимё ва биология фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ўқув йили давомида ОТМ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маошларига 25 % миқдорида устама ҳақ белгилаш тартиби жорий этилади;

👉 ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур муассасаларнинг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

👉 ОТМларнинг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурасига имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри қабул қилиш тартиби жорий қилинади.


➡️ @uzauz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

82

obunachilar
Kanal statistikasi