#Хорижий_электрон_базалар_Proquest
Ҳурматли фойдаланувчилар!
‼️ Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Proquest халқаро диссертациялар коллекциясига эга маълумотлар базасига масофадан кириш имкониятини Сизларга тақдим этади.
📚🧑💻 Диссертациялардан ташқари қўшимча равишда фойдаланувчилар қуйидаги илмий коллекцияларни ҳам кўришлари мумкин бўлади:
🖌 “Publicly Available Content Database” - умумий фойдаланиш учун мумкин бўлган маълумотлар базаси (доимий кириш);
🖌“Coronavirus Research Database” - короновирус тадқиқотлар баъзаси (2020 йил якунига қадар очиқ).
📝 “Coronavirus Research Database” - короновирус тадқиқотлар базасида маълумотлар доимий равишда янги тадқиқот ва маълумотлар пайдо бўлиши билан янгиланиб борилади. Ушбу ресурс тадқиқотчиларга бир базанинг ўзида тўлиқ матнли мақолалар, диссертациялар ва бошқа етакчи нашриётлар томонидан жойлаштирилган маълумотларни қидириш ва топиш имконини беради.
💻 ProQuest Dissertation & Theses Global – АҚШ Конгрес кутубхонасининг расмий рақамли диссертациялар шунингдек, аспирант ва докторантлар учун мўлжалланган йирик маълумотлар базасидир. Унда 88 та мамлакат, 2700 та ташкилот ва етакчи олий таълим муассасаларининг 3,5 млндан зиёд диссертациялари мавжуд. Ҳар йили ушбу базага дунё бўйлаб 700 та етакчи академик муассасалар ҳамкорлиги доирасида 100 минга яқин илмий ишлар қўшилади.
💻 Базага кириш учун ҳавола:
www.proquest.comЛогин: National Librar
Пароль: Uzbekistan