“Inbazar”да қандай муаммолар бор?
Кечаги воқедан кейин “Inbazar” арзон кийим дўконлари тармоғини ижтимоий тармоқларда таҳлил қилиб кўрдим ва бизнесдаги қуйидаги бир қанча муаммоларни кўрдим:
1. Биринчи бизнесда HR йўқ ёки бўлса ҳам унинг ўрни йўқ, ходимлар билан ишлашда аниқ белгиланган инструкциялар йўқ. Шунинг учун деярли ҳамма хўжайин.
2. Бизнес эгаси микроменежмент билан шуғулланиб юрибди, у қуйи бўғиндаги ишчиларнинг муаммолари билан юрибди.
3. Компанияда тузукли сайт ҳам қилинмаган, жамоатчилик билан ишлаш умуман нол, бизнес эгаси барчаси нарсага масъул, ўзи чиқиб жамоатчиликдан узр сўрамоқда, қилган ишлари учун ўзини ўзи оқламоқда.
4. Компанияда аниқ белгиланган миссия ва қадриятлар мавжуд эмас, стратегик жиҳатлар умуман эътиборга олинмаган.
5. Калтак еган болага “Спарк” автомобили совға қилинди, ҳалиги уни урган болага эса жиноят иши очтириб 15 суткага қамаб юборилди ва буни компания ижтимоий саҳифаларида ёритиб боришган. Лекин нега “Спарк” совға қилинди, битта уришнинг нархи шунчами? Нега “Малибу” эмас, нега “Матиз” эмас, ундан ташқари хато қилиш компанияда жуда аёвсиз жазоланишини намойиш қилишди, ё калтак ейсан, ё қамаласан, ҳеч қанақасига кечирим йўқ деган нарса компания томонидан очиб берилди. Бу ҳам “Public relations” - PR йўқлигидан далолат.
Хўш, бундай нарсалар бизнесда нега содир бўлади? Нега бизнес эгаси мана шунақа хатолар қилади? Буларнинг асосий сабаби: тизимлашмаганлик. Бизнес тизимлашса, бундай хатолар деярли бўлмайди, ҳатто бўлган тақдирда ҳам улардан жуда унумли фойдаланилади.
Bektosh Xatamov
@maqola_bor | Qaynoq maqolalar olami