#nazm
ЎЧ
Дод, ўн етти ёшимда
Юрагимга из тушди:
Қўшни уйга шаҳардан
Келин бўлиб қиз тушди.
Кулча юзу шакарлаб,
Юрар атри уфуриб.
Энг ёмони – саҳарлаб
Қўяр йўлим супуриб.
Ҳамма мақтайди уни,
Ҳамма ундан миннатдор.
Юрагим йиғлар менинг,
Бўлган каби азадор.
Бу келиннинг ҳойнаҳой,
Қолган кўзи юмилиб.
Қишлоқда бало борми
Шунча ишга кўмилиб?
Мендан сўраса эди
Айтардим-а тўғрисин.
У сизга эр бўлмайди –
Ҳаловатим ўғриси.
Бирам бахтли икковлон,
Ўтадилар кулишиб,
Йиғлагим келар чунон
Ич-ичимдан тўлишиб.
Бу қишлоқда еганим
Дам беради заҳарга.
Ҳали бирга бир қилиб
Тегиб кетай шаҳарга.
©️Ma'mura Zohidova
@mohidil_yusupova1
ЎЧ
Дод, ўн етти ёшимда
Юрагимга из тушди:
Қўшни уйга шаҳардан
Келин бўлиб қиз тушди.
Кулча юзу шакарлаб,
Юрар атри уфуриб.
Энг ёмони – саҳарлаб
Қўяр йўлим супуриб.
Ҳамма мақтайди уни,
Ҳамма ундан миннатдор.
Юрагим йиғлар менинг,
Бўлган каби азадор.
Бу келиннинг ҳойнаҳой,
Қолган кўзи юмилиб.
Қишлоқда бало борми
Шунча ишга кўмилиб?
Мендан сўраса эди
Айтардим-а тўғрисин.
У сизга эр бўлмайди –
Ҳаловатим ўғриси.
Бирам бахтли икковлон,
Ўтадилар кулишиб,
Йиғлагим келар чунон
Ич-ичимдан тўлишиб.
Бу қишлоқда еганим
Дам беради заҳарга.
Ҳали бирга бир қилиб
Тегиб кетай шаҳарга.
©️Ma'mura Zohidova
@mohidil_yusupova1