⚡️⚡️⚡️Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда.
Ҳужжатга мувофиқ эндиликда вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида таркибий бўлинмалар фақат 4 та шаклдан иборат бўлади:
департамент — 20+;
бошқарма — 7-19;
бўлим — 2-6;
мутахассислар — 1.
Раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.
Вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда.
❗️Стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, кадрлар, ахборот таҳлил, ижро назорати, мурожаатлар, АКТ, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро алоқалар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари ташкил этилиши мажбурий этиб белгиланмоқда.
Вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида таркибий бўлинмалар фақат 3 та шаклдан иборат бўлади:
бўлим — 5+;
шўъба — 2-4;
мутахассислар — 1.
Раҳбар ходимлар (бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати бўлинма бўйича камида
1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.
👉🏻@MSamarov1