📌
Аёл зўравонликка эмас, эъзозга муносиб
✅ Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан “25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш куни” муносабати билан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлашда ЎзМТДПнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
📍Тадбирда партия вакиллари, “Депутат аёллар клуби”, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот ҳамда Реабилитация ва мослаштириш марказлари вакиллари иштирок этди.
☝️ Маълумки, ушбу сана муносабати билан БМТ ҳар йили “Зўравонликка қарши фаол 16 кун” кампаниясига старт беради. Бундан кўзланган мақсад зўравонликка қарши курашда халқаро ва ҳудудий ҳамкорлик бўйича стратегия ишлаб чиқиш, бу борада семинар, акциялар ўтказиш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этишда нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтиришдир.
👉Маълумотларга қараганда, 2020 йилда дунёда пандемия шароитида зўравонлик ҳолатлари кучайган. БМТ хабарига кўра, бугун дунё бўйлаб ҳар учинчи аёл жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлмоқда.
✅ Мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2019 йилнинг 2 сентябрида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни имзоланди. Унда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида гендер сиёсати, давлат дастурлари ҳамда стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасизлик муҳитини яратиш, жамиятда бу борада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш, шунингдек, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамкорлигини таъминлаш каби муҳим вазифалар белгиланди.
✅ Партия томонидан ташкил этилган очиқ мулоқотда бу борадаги ўзига хос рақамлар келтирилди. Яъни, бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 197 та реабилитация ва мослаштириш марказларига 22 383 нафар аёл мурожаат қилган. Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг “Долзарб алоқа” тармоғига жорий йилда 11 682 та қўнғироқ бўлган бўлса, шундан 4 720 таси хотин-қизларга тааллуқлидир. Албатта, бу рақамлар ортида оилавий ажрим, миграция, бандлик, оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизлар масалалари ётибди.
☝️Партия оилавий анъана ва қадриятларни асраш, оилавий ажримларини кескин камайтириш, миллат генофондини сақлашга қаратилган тарбиявий ишларни жадаллаштириш, аёлларнинг таълим олиши ҳамда оилада кўпроқ бўлиши учун шароит яратиш, хотин-қизларга мослашувчан иш вақтини белгилаш, узоқ вақт хорижда бўлиб қайтган аёлларни ижтимоий реабилитациясини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолганларни қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни устувор деб билади. Шу боис, партия томонидан аёллар муаммоларига ҳуқуқий ва амалий ечимлар топиш мақсадида партия қошида “Депутат аёллар клуби” иш бошлади. Ҳудудий кенгашлар қошида Ишонч телефонлари ва хотин-қизлар мурожаатлари билан ишлаш юзасидан “
@MTAyollarmurojaatiBot” ишга туширилди. Ушбу телеграм манзилига келган мурожаатларнинг 50 фоизи уй-жой, 12,5 фоизи доимий рўйхатга қўйиш, 12,5 фоизи бандлик, 12,5 фоизи фарзанди учун нафақа олиш, 12,5 фоизи эса алимент билан боғлиқ.
✅ Очиқ мулоқотда мамлакатимизда Реабилитация ва мослаштириш марказлари фаолияти ҳамда одам савдоси, ноқонуний миграция ва маиший зўравонлик масалаларига оид хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
☝️Шунингдек, ҳудудларда бу борада ишларни кучайтириш зарурлиги инобатга олиниб, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича билдирилган таклифларни янада чуқурроқ ўрганиш ва асослантирган ҳолда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси доирасида муҳокама этиш масаласи ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
✍️
Шахноза СУЛТАНОВА,
ЎзМТДП Марказий кенгаши бўлим бошлиғи
#BIRMIZ QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
👇Kanalga a'zo bo‘lish👇
https://t.me/UzMTDPMk