Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди


Kanal geosi va tili: Tojikiston, Tojikcha
Toifa: Din


Сариосиё тумани "Хўжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжидининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
Tojikiston, Tojikcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Энг кўп бахт-саодатга эришиш имкони бор махлуқ инсондир. Фақат шарти шуки, у ўзини бошқалар билан солиштиришни бас қилиши керак.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


#hadis #yordam
🤝Муҳтожларга ёрдам бериш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради” (Имом Муслим ривояти).



@muhammadporso
t.me/muhammadporso


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Украинанинг Ужгород университети терапия факультети доценти Михаил Лозарик ажойиб янгиликни кашф этди.
Доцентнинг таъкидлашича, НАМОЗ инсонни турли "ВИРУСЛАРДАН" ҳимоя қилар экан!
Буни исботлаш учун у оддий иш куни 15 нафар беморнинг томири ва бармоғидан икки маҳал улар НАМОЗ адо этишларидан олдин ва кейин таҳлил учун ҚОН олди.
Намоздан кейин касалларнинг қон таҳлил натижалари олдингисидан олти баробар яхшилангани аён бўлди.
Ушбу таҳлил натижалари эса докторнинг ИСЛОМ динини қабул қилишига омил бўлди!
Олим бундай дейди: "Энди билдим, ибодат афюн эмас, балки ОДАМ ЖИСМИНИНГ ҲИМОЯЧИСИдир".

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   2  -  Ражаб               - 1446  ҳ.й
   2  -  Январ                - 2025 м.й
          Пайшанба        -  куни   

⏰ Бомдод  - 07:00
⏰ Пешин    - 13:00
⏰ Аср          - 15:45
⏰ Шом        - 17:25
⏰ Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


#Ғафлатда_қолманг

РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ.

Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Ражаб ойи қандай ой?

– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.
Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?

– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;

– Машҳур қавлга кўра,Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.


Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?

– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди:
- ражаб ойининг аввалги кечаси;
- шаъбон ойининг ярмидаги кеча;
- жума кечаси;
- фитр куни кечаси;
- қурбонлик кечаси”.

(Ибн Асокир ривояти).

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


#ҲИКМАТ

Дунёда ғариб, йўловчидек бўлинг!
Тайинланган намозларни адо этинг!
Узур сўрайдиган сўзларни сўзламанг!
Эсингизда бўлсин:
«Аллоҳ бизга етарли, У энг яхши вакилдир».  У ёнувчини сўндиради. У билан чўкаётган нажот топади. У сабаб йўллар топилади.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


#Ҳикмат

Ҳазрати Муҳаммад ибн Восиъ раҳматуллоҳи алайҳ ҳикматларидан

****

"Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқувдир":  Аллоҳ қўрқувидан холи бўлмасликни умид қилмагунича, ҳеч бир содиқ содиқ бўлмас!
Яъни, кишида хавф ва ражо  – қўрқув ва умид баробар бўлсин, ана шунда у ҳақиқий содиқ ва мўъмин бўлур.

****
Қалбдан чиққан зикр қалбга таъсир қилур.


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 1-куни.
Милодий 2025 йил 1- январь.

Милодий 2025 йил кириб келди.
Ҳижрий 1446 йилнинг муборак Ражаб ойи бошланди.


РАЖАБ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ РАЖАБ ОЙИНИ КЎРГАНДА ҚИЛГАН АМАЛЛАРИ

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


РАЖАБ РЎЗАСИ

Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: «Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик», деяётганини эшитганман», деди».
Усмон ибн Ҳаким Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмаслар керак, деб ўйлаб қолишарди. Гоҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Ражаб ойда ҳам шундоқ бўлар эди.

┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#БАЙРАМ

• Биз учун мазлумга ёрдам берилган ҳар кун байрамдир!
• Кимлардир қуруқ даъво қилмоқда, кимлардир амал!

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   1  - Ражаб - 1446  ҳ.й
   1  - Январ                - 2025 м.й
          Чоршанба        -  куни   

⏰ Бомдод  - 07:00
⏰ Пешин    - 13:00
⏰ Аср          - 15:45
⏰ Шом        - 17:25
⏰ Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

❓CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
   Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
   Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
   Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
   Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
   Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


​​Ўн нарса инсонни тубанлаштиради:

1. Қаҳр ғазаб.
2. Нафрат.
3. Ўзини катта олиш.
4. Зулм ва ҳақсизлик.
5. Қайсарлик қилиб баҳслашиш.
6. Хасислик, зиқналик.
7. Бошқага озор ва жафо етказиш.
8. Мўмин биродарига ҳурматсизлик.
9. Бадфеъллик, ёмон хулқ.
10. Инсофсизлик.

Боязид Бистомий

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


#Дуо
ХОНАДОН АҲЛИНИНГ ҲАҚҚИГА
ЎҚИЛАДИГАН  ДУО


Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси хонадонга борсалар, хонадон аҳлини дуо қилиб қайтар эдилар.

Бурс ибн Абу Бурс розияллоҳу анҳунинг уйларига борганларида, хонадон аҳли таом ва ватбаҳ (қуриган хурмо, ёғ ва пишлоқ аралаштириб таёрлаган таом) келтирди. У зот тановул овқатни қилдилар. Сўнгра келтирилган сувдан ичиб, хонадон аҳлининг ҳаққига қуйидагича дуо қилдалар:

اللَّهُمَّ بَارِكْ لَهُمْ فِيْمَا رَزَقْتَهُمْ وَغْفِرْ لَهُمْ وَارْحَمْهُمْ

Ўқилиши: “Аллоҳумма баарик лаҳум фиймаа розақтаҳум вағфирлаҳум варҳамҳум”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Уларга берган ризқингни баракотли қил. Уларни мағфират қил. Уларга раҳм айла!”

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барча дуолар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилмагунча маҳжубдир, тўсилгандир”, дедилар.

Дайламий “Муснадил фирдавс”да Анасдан, Байҳақий “Шуъабул иймон”да Алийдан мавқуф ҳолда ривоят қилганлар.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


ЯХШИЛИК ҚИЛАВЕРИНГ

   Кўпинча яхшилик қиладиган киши ҳеч қандай эваз кутмасдан яхшилик қилади. Аммо яхшиликни билмасликлари унга алам беради.
   Қилган яхшилигингиз эвазига ёмонлик қилишлари ишонинг, жуда қаттиқ оғриқ беради!
   Қадимгилар айтишган эди:
"Яхшиликни қайтаришга мажбур эмассан. Аммо унга нонкўрлик қилишдан олий бўл!".

   Яхшилик қилиш Аллоҳ ризоси учун бўлса уни қилиш енгил бўлади. Кишилар томонидан нонкўрлик қилинсада, охиратда ажрдан маҳрум бўлмайсиз. Агар қилган яхшилигингизни кишилар билишса унда иккита яхшиликка эришасиз:
  Дунё ва охират яхшилигига!

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ажойиб гап айтган:
   "Яхшиликни қилаверинг. Қаерга тушса тушсин. Агар муносиб инсонларга тушса улар шунга муносибдирлар. Агар муносиб инсонларга тушмаса сиз унга муносибсиз!".

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   30 - Жумодус - соний - 1446  ҳ.й
   31 - Декабр                  -  2024 м.й
          Сешанба               -  куни   

⏰ Бомдод  - 07:00
⏰ Пешин    - 13:00
⏰ Аср          - 15:45
⏰ Шом        - 17:25
⏰ Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.