telegram.me/muslimalar
⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜
davomi👇...
Тўртинчи насиҳат
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Рамазон рўза ойи, таом ойи эмас.
Аллоҳ Рамазон рўзасини мусулмонлар сабрга одатланиши учун фарз қилган. Токи улар нафсларини ва шаҳватларини тийувчи, Роббиларига тақво қилувчи бўлсин.
«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби, сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди». «Бақара», 183.
Салафларнинг биридан: «Рўза нима учун машруъ қилинган?»- деб сўралди. У жавоб берди: «Бой ҳам очлик нималигини билиши учун. Шунда камбағални унутмайди».
Муҳтарама опа-сингиллар! Бу ойни Аллоҳга итоат, ибодат қилмасдан беҳуда ўтказиб юборишдан эҳтиёт бўлинг.
Дарҳақиқат Рамазонга етиб, гуноҳлари кечирилмаган кимса бадбахт бўлибди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Одам боласи қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига гавдасини тутиб турадиган бир-икки луқма таом кифоя. Агар иложи бўлмаса, қориннинг учдан бири таомига, учдан бири ичимлигига ва яна учдан бири эса нафас олишигадир». Аҳмад ва Термизий ривояти.
Бешинчи насиҳат
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Рамазон – Қуръон ойидир
Рамазон ойининг Қуръон билан ўзига хос боғлиқлиги бор.
«(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва Фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб, Қуръон нозил қилинган». «Бақара», 185.
Рамазон ва Қуръон бир-бирига боғлиқдир. Рамазон зикр қилинганда Қуръон ҳам зикр қилинади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг қўли очиғи эдилар. Рамазонда Жаброил алайҳиссалом билан учрашган пайтларида яна ҳам сахийроқ бўлар эдилар. Жаброил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига Рамазоннинг ҳар кечасида келарди ва Қуръондан таълим берарди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан учрашган пайтларида ҳур шамолдан ҳам яхшиликни улашувчи, сахийроқ бўлар эдилар».
Бухорий ва Муслим ривояти.
Демак, Рамазон тунлари Қуръон тиловат қилиш ва Қуръондан дарс қилиш мустаҳаб экан. Чунки кечаси ташвишлар тин олади. Инсон бир хотиржамлик туяди.
«Албатта кечаси (ибодат учун бедор бўлиб) туриш (тун уйқу-ором вақти бўлгани сабабли) жуда оғир юкдир ва (лекин у пайтда кундузги безовталиклар бўлмагани учун) энг тўғри сўздир». «Муззаммил», 6.
Салафлар Рамазонни Қуръон тиловати билан ўтказардилар. Баъзилари Рамазоннинг ҳар ўн кечасида қоим бўлиб, Қуръонни хатм қилардилар. Қатода ҳар доим етти кунда хатм қиларди.
Рамазонда эса уч кунда хатм қиларди. Охирги ўн кунлигида ҳар кеча хатм қиларди.
Зуҳрий Рамазон ойи кирса, «Бу ой Қуръон тиловат қилиш ва таом бериш ойидир»- деб айтарди.
Ибн Абдулҳакам айтади: «Молик Рамазон ойи кирганида ҳадис ўқишни ва илм аҳли давраларини тарк қилиб, мусҳафдан Қуръон тиловат қилишга киришар эди».
Абдураззоқ айтади: «Суфён Саврий Рамазон ойи кирганда барча ибодатларни тарк қилиб, Қуръон тиловатига киришарди».
Сиз ҳам Қуръон тиловатини одат қилиб олинг. Шунда қалбингиз уйғонади, нафсингиз покланади ва аъзоларингиз Аллоҳ ҳукмига бўйсунади. Ин шаа Аллоҳ Қиёмат куни Қуръоннинг шафоатига ноил бўласиз.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Рўза ва Қуръон Қиёмат куни бандага шафоатчи бўлади. Рўза айтади: «Эй Роббим. Мен уни таомдан ва шаҳватдан тўсдим. Мени унга шафоатчи қилгин».
Қуръон айтади: «Мен уни кечаси уйқудан тўсдим. Мени унга шафоатчи қилгин». Ҳар иккаласи шафоатчи қилинади».
Аҳмад ва Ҳоким ривояти.
Muslimaat.uz