Ogoh.uz – LIVE


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Янгиликларнинг live тасмаси – @ogohlive

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Хитойда суиқасддан омон қолган Трампнинг сурати билан футболка ишлаб чиқарилди...

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Уммон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунга визасиз режим жорий қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Шу билан бирга, ушбу муддатдан кўпроқ вақт давомида мамлакатда қолишни истаган Ўзбекистон фуқаролари Уммонга киришда аэропортга кириш визасини олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Тошкентда Matiz уриб юборган пиёда вафот этди

Мирзо Улуғбек туманида Matiz йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди, у воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Мирзиёев Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон президенти 23 апрел куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефонда гаплашди.

У бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақада кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди.

Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мудофаа вазирлиги махсус-тактик ўқув жараёнлари акс этган видеони эълон қилди

Ушбу тасвирларда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида ўқув жараёнлари ёритилган.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Кучли шамол ва ёмғир оқибатида Ангрен шаҳрида ҳам дарахтлар қулаб тушди


Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетиши керак

Эртага, 21 март - Наврўз байрами муносабати билан 4 кунлик дам олиш кунлари бошланади.

Қонунчиликка кўра, бугун барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетиши мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади - “Ўзгидромет”

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига кўра, 208 та шаҳар ва туманда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларидан шундай хулоса қилинган.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Тошкент вилоятида кичик саноат зоналари таркибида озиқ-овқат саноати технопарклари ташкил этилади

Бунда молиялаштириш манбаи сифатида хорижий молия институтлари маблағлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, тижорат банкларининг кредит ресурслари ҳамда тадбиркорларнинг ўз маблағлари белгиланади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун озиқ-овқат саноати технопаркларида бевосита ва рақамли хизматлар кўрсатиш тизими жорий қилинади.

Халқаро ва маҳаллий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ёшларни касбга ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини мустақил тайёрлашга ўргатиш майдончаси барпо қилинади.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


“Док-1 Макс” иши бўйича айбланувчиларга қачон якуний ҳукм ўқилиши маълум бўлди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Батафсил: https://ogoh.uz/65881/

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айни пайтда "Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда

Довон йўлида транспорт воситалари ҳар икки йўналишда тўхтовсиз ҳаракатланмоқда.

Ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткорликни янада ошириб, қоидаларга риоя этишлари сўралмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Ўзбекистонликлар кунига 86,5 грамм мол гўшти истеъмол қилмоқда

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси йилига ўртача 31,6 килограмм мол гўшти истеъмол қилади.

Демак, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига кунига қарийб 86,5 грамм мол гўшти тўғри келади.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хитойнинг Цзянси провинциясидаги дўконда содир бўлган ёнғин оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 9 киши жароҳатланган.

Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive




Шахмат: Нидерландиядаги турнирда Абдусатторов Непомняшийга ютқазиб қўйди

Икки шахматчи Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган Tata Steel Masters мусобақасининг 8-турида тўқнаш келди.

Кеча оқ доналар билан ўйнаган Непомняший ва Абдусатторовни 65-юришда мағлуб этди.

Ҳозирда Абдусатторов 8 ўйинда 4,5 балл тўплаб, жадвалда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззахда шамол тумани ҳокимлиги биносининг томини учириб юборди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@ogohlive

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

60

obunachilar
Kanal statistikasi