Таажжуб.
Кимлар кетди билмайман
Қолганлар йўқ ёнимда
Мен сира нолимайман
Шукрона ҳар онимда.
Кимлар керак билмайман
Қалбим сўрар худони
Нажот истаб кулмайман
Соғингайман самони.
Жилмаяди оймомо
Ачинади ёлғондан
Алла айтар бир момо
Сўзлар тўқир армондан.
Шивирлайди юлдузлар
Кетган асли ким дея
Ёришади кундузлар
Умримни ея-ея.
Кундуз кетди сен билан
Мен тун билан қолганман
Қолган умримни жоним
Тундан қарзга олганман.
Ошиқ Дарвеш.
20.12.21
Кимлар кетди билмайман
Қолганлар йўқ ёнимда
Мен сира нолимайман
Шукрона ҳар онимда.
Кимлар керак билмайман
Қалбим сўрар худони
Нажот истаб кулмайман
Соғингайман самони.
Жилмаяди оймомо
Ачинади ёлғондан
Алла айтар бир момо
Сўзлар тўқир армондан.
Шивирлайди юлдузлар
Кетган асли ким дея
Ёришади кундузлар
Умримни ея-ея.
Кундуз кетди сен билан
Мен тун билан қолганман
Қолган умримни жоним
Тундан қарзга олганман.
Ошиқ Дарвеш.
20.12.21