ق


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Эй фарзанд! Илмга амал қилиш вожибдир.
- Амал билан кўрсатинг!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Севилмаган болалар сева олмайдиган катталарга айланади.

Перл Бак

@qofiiy


Аллоҳим.
Сендан ҳайрлисини сўраётганимда, хайрлисига рози бўлувчи иймон ва хайрлисини ажрата оладиган фаросатли қалб насиб қил.

Амийн Я Роб.

@qofiiy


Бўйинг етмаган ва ҳали олиб улгармаган китобларингни олиб берувчинг ўзим бўлай ))

@qofiiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун ёнимда бўлганингда сен билан қаршилаган илк қорли кунимиз бўлар экан. Қўчанинг сувуқ хароратига қарамасдан сен билан илк қорли кунимизда майин ёғаётган қорли ҳавода сайр қилар эдик. Қўлларимизнинг бирида қайноқ сен ёқтирган қуппучино қаҳваси (албатта Сафиа дўконидан), иккинчи қўллиримиз сувуқдан қочиб бир-бирларини илитиш учун бир-бирларига қувушган ҳолда. Атрофни сукунат қоплаган, барча инсонлар бу салқин ҳавода қайноқ камен ёнида.

Кўчада фақат сен ва мен…

@qofiiy


Осмондан ёғиб неъмат, қиш қанотин қоққанда.
Мафтун этди бир хилқат, биринчи қор ёққанда…! )))

@qofiiy


Бугун бу йилги қиш фасли ҳисобидан ўзим гувохи бўлган биринчи қор ёғган кун. ❄️🌨

13.11.2024, Тошкент

@qofiiy


…давоми

Сенинг бу қадар тўлқинланиб айтаётган сўзларингни тинглаб, тўхта мени ҳам тинглагин деган одам уялади. Бу оқшом бутун биздан ташқари бўлган ҳодисалар биз тараф. Ҳуддики бутун коинот ҳожисалари шу кун учун атайлаб таййорланганлек.

Бариси сен учун..!
Куз… ёмғир… енгин шамол… тирбандлик… машина сигнали… йўл четида қаҳвахона… қаҳвахона муҳити… самовардаги иссиқ чой… стодимиз ойна олдида… манзара биз учун аталгандек…

Ва буларнинг бари сен келганингдан сўнг бўлади… ☔️🌧☕️

@qofiiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Келсанг бирга чой ичамиз. Истасанг қаҳва ичамиз, майли истасанг сайр қилиб. Ўша кунда фасл куз бўлсин. Ўшанда табиат биздан ёмғир томчиларини қизғонмасин. Учрашув вақти майли кечроқ бўлсин! Ҳамма ёмғирдан пана излаб уйларига дўконларига шошилсин.

Машиналар тирбандликда сигнал чалиб бизнинг чой устидаги суҳбатимизга кайфият бахш этсин. Бизлар йўл бўйидаги бир қаҳвахонада ойна ёнидамиз. Столимизда бир финжондан чой. Қаҳвахонада бир амаки аёли билан, биздан сал нарироқда бир аёл бор, аёлга тес бўлиб бир эркак қўним топган. Қаҳвахона гавжум эмас, росса суҳбат учун, чойлашиб дийдор қилиш учун қулай.

Сенга боқиб, сенинг менга орзуларинг ҳақида айтиб бераётганинг самимий қордай оппоқ пок қалбингдан чиқаётган илиқ фикрларингни бир оғиз ҳам бўлмай чой симирябман. Сен бу суҳбатни қанчалик кутганинг кўзларингда, сўзларингда акс этиб турибди. Мен ҳам бу дийдор кунини қанчалик кутганим, бу дийдор куни ўз эгаси учун аталган илиқ ва симимий сўзлар қанча кутганини билсанг эди…

Давоми…


Сиз – нусрат берилган, ҳақни топган, фатҳ берилган умматсиз

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الْحَقِّ، ظَاهِرِينَ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ يَخْذُلُهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимдан бир тоифа ҳақда устун бўлган ҳолларида бардавом бўладилар. Уларни хорламоқчи бўлганлар Аллоҳнинг амри келгунча уларга зарар етказа олмаслар», дедилар».

Термизий, Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар.

@qofiiy


Бошланиши Аллоҳни рози қилмайдиган ҳар қандай ишнинг охири сизни ҳам рози қилмайди.

Ёсир Ҳазмий.

@qofiiy


00:11


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мен ҳам машғулотларни бошлаб юбордим 😮‍💨

@qofiiy


…Синган пайтингизда сизга малҳам бўлганларни унутиб бўлмайди. Ансорлардан бўлган бир аёл Ифк ҳодисасида Оиша розияллоҳу анҳонинг мусибатини англагач, унга ҳамдард бўлиш учун келди. Бир оғиз сўз ҳам гапирмасдан, фақатгина йиғлаб ўтирди.
Оиша розияллоҳу анҳо уни ўлгунича унутмади...
Гоҳида инсонлардан фақат сиз ҳис қилган нарсаларни ҳис қилишларини истайсиз холос. Уларнинг дардини ҳис қилсангиз, унга жиддий қарасангиз етарли бўлади уларга.
Биз синганимизда инсонлар томонидан ечим аниқ бўлишини истамаймиз. Биз ечим уларнинг қўлида эмаслигини яхши биламиз. Биз улардан ечимни кутмаймиз. Бизга уларнинг қалби керак холос!

@qofiiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аллоҳ яхши кўргандек гўзал бўламан!

@qofiiy


…Ичимда, ҳаёлларимда айланадиган фикрлар, сўзлар, турли ҳил саволлар жуда кўп айланидики уларнинг баъзилари жуда ҳам ажойиб ҳислар билан бойитилган бўлади. Юқори фоизи эса ўзни маломат қилар даражада аччиқ. Аксарлари эса муҳокама қиларлик чуқур маънога эга.

Мен ичимдаги ўтадиган ҳаёллар, ҳислар, фикрлар ва саволларимни ҳеч ким билан бўлишгим келмайди. Нега ундай эканлигига қизиқдим. Кузатувларим натижаси шу бўлдики, мен ичимдан ўтадиган барча нарсаларни менинг фиқрларимни мен идрок қилгандек идрок қилмаса ёки дунё қарашларимиз, қадриятларимиз бир бўлмаган инсон бўлмаса, унга нисбатан масофаланаман ва ортиқча гап сўзлардан тийиламан. Ўзим яқин деб билиб ичимдагиларни ташқарига чиқарган онимни эслай олмадим!

Ва ичимдан ўтар фикрларимни китоблардаги иқтибосларда ёки илм ҳомилларининг ҳикматлари орқали билдираман.

Шунақанги кўп фикрларим ҳаёлларимда шаҳид бўлган.

P.s Бу юқори даражадаги эгоизимми ёки инсон руҳи ўзига яқин бўлган руҳни топаолмаётганлигаданми?


#кун_иқтибоси

«Тўғри бўлишга интилсангу, омадинг чопмаса, умидингни узма. Токи нафсинг тўғри бўлгунича уринавер, уринавер, уринавер…»

«Қалблардан сўранг» китобидан

©️Абдулқодир Самарқандий


Abdulqodir Samarqandiy dan repost
МАЪНО
Ҳаётнинг маъноси йўқ деб ким айтди?!
Бу қандай англамаслик?!
Ҳар вақт ҳаётда маъно бўлган. Ибодатда, бир финжон қаҳвада...
Қайсидир мактубда...
Телефондаги овозда...

Китобларда, мусиқада, саҳарда...
Стол атрофидаги суҳбатларда...
СМСларда, саломларда...
Уйда нимадир керак бўлганида...

Ота-онангизла эрталаб нонушта қилишда...
Фарзанд, набираларни эркалашда...
Турмуш ўртоғингизнинг кўнглини олишда...
Қўшниларла лутф ила муомала қилишда...

Кимнингдир қалбида эканлигингизни ҳис қилишингизда...
Кимгадир саодат улашганингизни ҳис қилганингизда...
Кимнингдир дардига малҳам бўлганингизда...

Яқинларнинг шукрона кунида...
Уларни табассумида...
Уларнинг сўзларида...
Кимдир сиздан нимадир излаганида...
Қўллаб-қувватлашда...
Илиқликда...

Кузда сарғайган баргларда...
Илк қорда, юлдузли тунда...
Баҳорни кутишда...
Ҳаётда аниқ маъно бор...
Буни мен сизга айтаяпман.
Бу маъно суратини аслида биз чизамиз!


Мақсад ёки орзу қилиш учун ҳали ҳам кеч эмас.

©️Лес Браун

@qofiiy


Нега энди ҳар мусибат бўлганда, ҳаёт тўхташи керак?!

@qofiiy


#O’zimga xabar

Ўзингизга ваъда қилган ҳаётингизни унутманг!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.