Чортоқда юқори сифатли ун ишлаб чиқарилмоқда
Чортоқ туманида иш фаолиятини тўлиқ хажмда олиб бормаган "ECO FLOUR" МЧЖ ўрнида 3 йиллик танаффусдан сўнг инвесторлар томонидан янги ташкил этилган "MAX IZMAILOV" МЧЖ ўзининг "ECO MAX" ёрлиғи билан ун маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.
Корхона кунига 80-90 тонна ун ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 40 та янги иш ўрни яратилди. Ишга туширилган янги тегирмон комплекси маҳсулотни юқори сифатга эга бўлишини таъминламоқда. Аксарият истеъмолчилар импорт маҳсулотлардан кўра, сифати хорижникига тенг аммо арзон маҳаллий маҳсулотни афзал кўрмоқда.